Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Россия иқтисодиётининг квартал модели(2005)


Download 1.53 Mb.
bet38/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

Россия иқтисодиётининг квартал модели(2005). Мазкур модел аввалги моделлардан фарқли равишда асосан фискал хусусиятга эга бўлиб, унда устувор мақсад қилиб давлат бюджети ва Барқарорлаштирувчи фонд58нинг даромад манбаларини режалаштириш ва прогнозлаштиришга йўналтирилгандир. Модел ЯИМни фойдаланиши бўйича ҳисоблаш блоки, ЯИМни даромадлар бўйича ҳисоблаш блоки, бюджет даромадлари блоки, тўлов баланси блоки, монетар сиёсат блоки, фискал сиёсат блоки ҳамда Барқарорлаштирувчи фондни ҳисоблаш блокларидан иборат. Бюджет даромадалари блокида бюджетнинг даромадлари федерал ва жамланма бюджет миқёсида кўриб чиқилган. Бюджет даромадларининг асосий манбаи сифатида қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи, фойдали қазилмалар учун солиқ, даромад солиғи, акцизлар, нефт, нефть маҳсулотлари ва газ, экспорти учун тўлов, импорт учун тўловлар в ашу кабилар бўйича солиқларнинг бюджетга тушиши мумкин бўлган ҳажмини эконометрик усуллар орқали прогноз кўрсаткичлари аниқланган.
Украинанинг кварталлик макроиқтисодий модели(1999). Ушбу модел Польшанинг CASE(Center for Social and Economic Research-Социал ва иқтисодий тадқиқотлар Маркази) ташкилоти томонидан Украина ҳукумати учун ишлаб чиқилган макроиқтисодий модел бўлиб, унда хуфиёна иқтисодиётнинг ҳолатини таҳлил этиш билан бир қаторда фискал масалалар, жумладан, давлат бюджетнинг даромадлар қисмини шакллантиришнинг манбаларини прогноз кўрсаткчиларини аниқлаш масалалари ҳам ўрин олган. Модел Эконометрик блок, миллий ҳисоблар тизими блоки(даромадлар бўйича), жамланма бюджет блоки, тўлов баланси блоки ва пул-кредит блокларидан ташкил топган. Моделда 200 дан ортиқ математик-эконометрик тенгламалар кўлланилиб, қайд этиб ўтилган блоклар бўйича жараёнларни таҳлил этиш билан биргаликда уларнинг ўртасидаги ўзгариш алоқаларининг ривожланиш тенденциялари аниқлаб берилган. Моделда жамланма бюджетнинг даромадлари ва харажатларининг баланс тенгламалари келтирилган. Давлат бюджети даромадлари сифатида аҳолидан олинадиган даромад солиғи, эгри солиқлар, корхона даромад солиғи ва бошқа солиқ турлари бўйича солиқ тушумлариининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, бюджетнинг тақчиллигини молиялаштириш сифатида бюджет харажатларида давлат секторида ишловчиларнинг иш ҳақларига қилинадиган харажатларни камайтириш механизмлари ишлаб чиқилган.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling