Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози
Download 1.53 Mb.
|
Дарслик ССП
Вақт қаторлари бу айрим катталикларнинг мазмунининг изчиллиги бўлиб, улар иккита мажбурий элементлардан, яъни вақтни белгилаш қатор у ёки бу шаклда воситалар билан олинган вақт белгиларининг кўрсаткичлари мазмунидан ташкил топади. Ҳар бир вақт қаторлари танлаб олинган натижа сифатида қаралади. Вақт қаторлари мазмунни аниқлаш, вақт оралиқлари ва барқарорлиги бўйича интервалли ва ҳолатли вақт қаторларига бўлинади. Интервалли вақт қаторларида ўрганилаётган жараённинг прогнозлари бўйича олинадиган натижаларнинг изчиллигини ифодалайди, маълум бир интервал оралиғида вазиятнинг(жараённинг) қайта содир бўлиб туриши ва унинг хусусиятларига асосланади. Масалан, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ҳар ҳафталик, ойлик ва йиллик ҳажми, солиқ тўловларининг ҳар ойнинг 20 санаси, келаси ойнинг 5 санасигача, чорак охиригача тўланиши(келиб тушиши) каби такрорланиб турадиган вақт қаторлари ва шу кабиларнинг қонуниятли характерларига асосланган ҳолда уларнинг ривожланиш тенденцияларини аниқлашга хизмат қилади.
Вақт қаторларининг мазмуни маълум бир аниқ ҳолатларда такрорланиб турадиган бўлса, бундай вақт қаторлари ҳолатли тус олади. Масалан, молиявий индекслар, бозор нахлари, физик кўрсаткичлар ва шу кабилар аниқ бир вазиятларда содир бўлади, бундай жараёнларга хос вазиятларнинг ривожланиш жараёнларини ўрганиш ҳолатли вақт қаторларини тақозо қилади. Вақт қаторлари оралиқларда жойлашиши нуқтаи назардан тенг вазиятларда жойлашган ва нотекис жойлашган турларга ҳам бўлинади. Товарлар ва хизматлар бўйича нарх индекслари маълум бир тенг оралиқ ватқларда ўзгариб борса, аммо, биржа индекслари қаторларининг жойлашиши, биржа иш кунлари билан боғланган бўлади, яъни биржадаги нарх индекслари маълум нотекислик асосида жойлашади, шунингдек, солиқни тўлаш муддатининг охирги кунларига қадар тўланмаган мажбуриятлар юридик шахслар бўйича банк муассасаларининг иш кунлари билан боғлиқ бўлиб, бунда солиқ тушумларининг ватқ қаторлари нотекис ҳолатда бўлади. Булардан ташқари солиқларни прогноз қилиш жараёнида қисқа ва узоқ хотирага эга бўлган вақт қаторларидан ҳам фойдаланилади. Бундай вақт қаторлари солиқ базаларининг шаклланиш жараёнлари узоқ вақтли вақт қаторларини эгаллайди, аммо, солиқлар бўйича ҳисоботлар ва уларни бюджетга тўлаш жараёнларида кўпинча қисқа хотирали вақт қаторлари содир бўлади, сабаби солиқ тўловлари ва ҳисоботларини топшириш белгиланган охирги кунларида кўп содир бўлади. Солиқларни прогноз қилиш жараёнида барқарор ва нобарқарор бўлмаган вақт қаторларидан ҳам фойдаланиш прогнозга таъсир эутвчи омиллар билан бир қаторда жараёнларнинг вақтли барқарорлигининг таъсирини ҳам аниқлаш имконияти пайдо бўлади. Солиқ тўловлари бўйича солиқ базаларини аниқлашда барқарор вақт қаторлари сифатида мол-мулк солиғи, ер солиғи базалари бўйича барқарор вақт қаторлари юзага келса фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учн солиқ, ягона солиқ, ободонлаштириш ижтимоий инфратзилмани ривожлантириш ва шу каби солиқларнинг солиқ базалари бошқа омиллар таъсирига тез тушиши сабабли ҳам уларда нобарқарор вақт қаторлари мавжуд бўлади. Вақт қаторларининг муҳим хусусияти шундаки, уларнинг динамик ёки статистик ҳолати ички ва ташқи омиллар таъсирига тез учрайди, шу сабабли ҳам вақт қаторларининг функционал боғлиқлигини таъминлаш орқали уларнинг хусусиятларини доим кузатиб туриш талаб этилади. Ахборот олиш ва қайта ишлаш методлари бўйича қуйидаги прогноз қилиш методлари ажратиб кўрсатилади: статистик методлар, ўхшатишлар методи, илғор методлар. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling