Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози
-жадвал. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг солиқли тушумларининг базисли ва занжирли ўсиш суръатларининг таҳлили
Download 1.53 Mb.
|
Дарслик ССП
-жадвал.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг солиқли тушумларининг базисли ва занжирли ўсиш суръатларининг таҳлили90
Бизнинг мисолимизда базисли абсолют ўсиш бу 2006-2014 йиллардаги бюджетга солиқ тушумларининг ҳар йилги кўрсаткичларини базаси йили, яъни 2005 йилги кўрсаткичларининг фарқи аниқланади. Яъни 2006 йилги базисли мутлоқ ўсиш=( 4148,4-3433,5)714,9 га тенг ва шу тартибда кейинги йилларга тегишли кўрсаткичлар аниқлаб чиқилади. Бу ерда эса 2005 йилнинг кўрсаткичи(3433,5) базис кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Занжирли абсолют ўсиш эса базисли мутлоқ ўсиш кўрсаткичларининг кетма-кетликдаги йилларга тегишли кўрсаткичларининг фарқи сифатида аниқланади. Буни жавдалдаги маълумотлар асосида аниқлайдиган бўлсак, 2006 йилга тегишли базисли ўсиш кўрсаткичи (2711,5-714,9) 1996,6 га, яъни 2007 ва 2006 йиллардаги мутлоқ ўсиш кўрсаткичлари ўртасидаги фарққа тенг. Мутлоқ тезланиш кўрсаткичи эса занжирли мутлоқ ўсишнинг фарқига тенг бўлади. 2007 йилга тегишли мутлоқ тезланиш кўрсаткичи эса 2007 ва 2006 йилги занжирли мутлоқ ўсиш кўрсаткичларининг фарқи(1996,6-714,9=1281,7)дан иборат бўлади. Шунингдек, таҳлил жараёнида нисбий тезланиш даражасини ҳам аниқлаш лозим бўлади. Ўз навбатида нисбий тезланиш эса мутлоқ тезланиш кўрсаткичидан фарқли равишда занжирли мутлоқ ўсиш кўрсаткичларининг нисбати сифатида аниқланади. Мисолимизда эса бу кўрсаткич 2007 йилда 2,79283 коэффициентига тенг бўлиб, у 2007 йилга тегишли занжирли мутлоқ ўсиш кўрсаткичини 2006 йилги кўрсаткичга бўлиш орқали аниқланган. Занжирли ўсиш суръати эса ҳар бирга тегишли бюджет даромадларининг кўрсаткичини ўзидан олдинги йилги(қатор) кўрсаткичига бўлиш орқали аниқланади. 2006 йилда бу кўрсаткич (4148,4/3433,5*100) 120,8 фоиз кўрсаткичига тенг бўлган. Занжирли боғланишда унинг тезланиш даражасини ҳам аниқлаш лозим. занжирли ўсиш тезланиши эса занжирли ўсиш суръатининг 100 дан ошган қисмини ифодалайди. Бу кўрсаткич 2006 йилда 20,8 фоиз, 2007 йил 48,1 фоиз ва шу тартибда 2014 йил эса 21,0 фоизни ташкил этган. Бундай таҳлилдаги охирги босқичлардан бир бу тезланиш суръати бўлиб, занжирли мутлоқ ўсиш кўрсаткичларининг базис йилидаги бюджет даромадлари кўрсаткичи нисбатига тенг бўлади. Жадвал мисолида базис кўрсаткичи бу бюджет даромадаларининг 2005 йилга тегишли кўрсаткичи бўлиб, кейинги, яъни 2006 йилдан бошлаб кетма-кетликда йилларга тегишли занжирли мутлоқ ўсиш кўрсаткичлари ана шу базис кўрсаткичига бўлиб борилади. Бу кўрсаткичлар солиқларни таҳлил қилиш жараёнидаги аҳамияти шундаки, уларнинг даражалари динамик қаторлар бўйича ўзгаришларнинг ҳолати ва ўзгариш сабабларини аниқлашга имкон беради, қолаверса, вақт қаторлари бўйича боғлиқликларнинг ўзаро таъсирини ҳам ифодалашга ёрдам беради. -жадвалдаги маълумотлар базис йили ва ундан кейинги йилларда Давлат бюджетининг базисли мутлоқ кўрсаткичлари(даромадлари) доим ўсиб борганлигини кўрсатади. Таҳлил қилинган йиллар оралиғида мутлоқ ўсишнинг ўртача даражаси (∑м.ўсиш./ йиллар сони=108899,1/9) 12099,9 млрд.сўмни ташкил этган бўлса, ўртача мтлоқ ўсиш миқдори эса(∑занжирли.м.ўсиш./ йиллар сони=28296,2/9) 3144,0 млрд.сўмга тенг бўлган. Ўз навбатида ўртача ўсиш (1115/9) 128,3 фоизни ташкил этиб, унинг ўсиш тезланиши эса 28,3 фоизга тенг бўлган. Бу кўрсаткичлар Давлат бюджетига солиқ тушумлари бўйича ўртача даромадларнинг тушиши 12099,9 млрд.сўмни ташкил этаётиб, унинг миқдори ҳар йили ўртача 31444,0 млрд.сўмга ошиб бораётганлиги ва ўсиш суръати эса 28,3 фоизни ташкил этаётганлигини изоҳлайди. Шунингдек, жадвал маълумотлари занжирли мутлоқ ўсиш кўрсаткичлари эса динамик ҳолатла бузилиш бўлганлигини кўрсатади, агар жадвалга қарайдиган бўлсак, 2009 йилда паст даражага эга бўлган ва мутлоқ тезланиш кўрсаткичи манфий кўрсаткични ташкил қилганлигини кўрсатади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling