Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Солиқларни прогноз қилиш жараёнининг ташкилий босқичлари


Download 1.53 Mb.
bet52/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

Солиқларни прогноз қилиш жараёнининг ташкилий босқичлари



Солиқларни прогноз жараёнининг мақсадини аниқлаш



Прогноз жараёнида қатнашувчи ваколатли органлар ва уларнинг вазифаларини белгилаш



Прогноз жараёнини амалга оширувчи бўлинмаларнинг вазифаларини аниқлаш, бу жараёнга қўшимча ёрдам берувчи бўлинмаларнинг иштирокини белгилаш



Прогноз жараёнида қатнашувчи мутахассисларнинг малака талабларини аниқлаш ва унга асосланган ҳолда уларга вазифаларни тақсимлаш



Прогноз жараёнига зарур бўладиган маълумотлар манбаларини аниқлаш, уларни шакллантириш ва қайта ишлаш


-чизма. Солиқларни прогноз қилиш жараёнининг ташкилий босқичлари.
Қайд қилинганидек, таҳлилий босқичда кўрсаткичлар иқтисодий, статистик, математик ҳамда эконометрик таҳлилнинг методларидан фойдаланилади. Таҳлилий босқичда ҳам ишлар маълум бир кетма-кетликда оширилиш талаб этилади. Бунда ҳам таҳлилнинг олдига қўйилган мақсаддан келиб чиқилади. Таҳлилдан мақсад этиб солиқ тушумларининг йиллар бўйича динамик ёки статистик ҳолатига баҳо бериш, унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш, асосий ва асосий бўлмаган, молиявий ва номолиявий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлик даражаларини аниқлаш ва шу кабилар белгиланиши мумкин, мақсаддан келиб чиққан ҳолда маълумотлар базаси мослаштирилади, синтез қилиниб таҳлилнинг тегишли методлари танланиб таҳлил жараёни амалга оширилади. Таҳлилий босқичда ахборотлар ва кўрсаткичларни маълум бир гуруҳларга бўлиш орқали таҳлилни амалга ошириш самара бериши мумкин. Бунда кўрсаткичларнинг даврийлиги, уларнинг мазмунан яқинлиги, боғланиш даражаси ҳамда шартли коэффициентларга айлантириш имкониятига алоҳида эътибор берилади. Кўрсаткичларнинг даврийлиги нуқтаи назардан ёндошганда узоқ вақт тегишли маълумотларни жорий йил ва яқин йиллар билан таққослашда таққосий кўрсаткичлардан фойдаланиш, турли хил объектларни баҳолашда шартли коэффициентларга айлантириш, бир бирига яқин бўлмаган кўрсаткичларни боғлашда оралиқ кўрсаткичларни қўллашга ҳам аҳамият бериш талаб этилади. Солиқларни прогноз қилиш жараёнида таҳлилий босқичда молиявий ва номолиявий кўрсаткичлар, миқдорий ва сифатий кўрсаткичлар алоҳида-алоҳида ҳамда улар биргаликда таҳлил қилиш ҳам зарур бўлади. Миқдорий кўрсаткичлар солиқларни прогноз қилишнинг умумий тенденцияларини изоҳласа, сифатий кўрсаткичлар эса прогнознинг омилларини баҳолаб беришга хизмат қилади.
Миқдорий кўрсаткичлар прогноз жараёнида тез таъсир этса, сифатий кўрсаткичларнинг прогноз жараёнига таъсири бевосита тарзда кечади. Масалан, солиқ тўловчилар сони, молиявий натижа- фойда ёки зарарга эга бўлганлар сони ва шу кабилар солиқ тушумларига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Сифат кўрсаткичлари эса миқдорий кўрсаткичларга нисбатан тез ўзгарувчан бўлиб, уларни баҳолаш мураккаб ҳисобланади. Миқдорий ва сифат кўрсаткичлар ўзаро боғлиқ ҳолда прогноз натижаларига таъсири ҳам турлича бўлади. Яъни, солиқ тўловчиларнинг сони ўзгармаган ҳолда фойда олувчилар сони ўзгариши ёки фойдага эга бўлган солиқ тўловчиларнинг олган фойда ҳажми ўзгариши ҳисобига солиқ тушумлари ошиши мумкин, бу ерда кўринадики, миқдорий кўрсаткичларга нисбатан сифат кўрсаткичларининг таъсири кўпроқ бўлади. Демак, миқдорий кўрсаткичлар солиқ тушумларига таъсири тўғридан-тўғри бўлсада, унинг ҳажми эса сифат кўрсаткичларининг ўзгаришига боғлиқ бўлади. Сифат кўрсаткичларининг прогноз жараёнидаги таъсири миқдорий кўрсаткичларга боғлиқ бўлсада, шу билан биргаликда ички сифат кўрсаткичлари ҳам катта аҳамиятга эгадир. Масалан, янги ташкил этилган солиқ тўловчилар имтиёзга эга бўлиб, имтиёз муддати тугагунга қадар фаолиятини тугатиши мумкин. Бундан кўринадики, миқдорий кўрсаткичлар ҳамма вақт ҳам солиқ тушумларига таъсир қилмаслиги мумкин.
5.3. Солиқ тушумларини таҳлил қилиш тартиби ва методлари
Республикамиз солиқ тизимида солиқларни прогноз қилиш жараёни ҳам таҳлил жараёни билан бирга олиб борилади. Бу жараёнларни ташкил этиш мақсадида солиқ хизмати органларида махсус бўлинмалар ташкил қилинган. Давлат солиқ қўмитасида "Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш бошқармаси", вилоят Давлат солиқ бошқармалари ва туман(шаҳар) Давлат солиқ инспекцияларида эса "Солиқ ва мажбурий тўлов тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими" мутахассислари томонидан солиқ ва мажбурий тўловлар тушуми бўйича таҳлил ишлари билан бирга солиқларни прогноз қилиш жараёни ҳам амалга оширилади. Бундан ташқари Давлат солиқ қўмитасида "Солиқ солиш методологияси бошқармаси" ҳам ташкил қилинганки, бу бошқарма томонидан солиқ тушумларини таҳлил қилиш ва унинг прогнозини амалга оширишнинг методологик йўналишлари ишлаб чиқилиб борилади.
Солиқ хизмати органларида бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли фондларга солиқ тушумларини таҳлил қилиш ва прогноз қилиш иерархияли тарзда, яъни туман(шаҳар) Давлат солиқ инспекциялари, вилоят Давлат солиқ бошқармалари ҳамда Давлат солиқ қўмитаси кесимларида кетма-кетликда амалга оширилади. Бунда таҳлил ва прогнозлаш ишлари бир хил тартибда ва бир неча босқичларда амалга оширилади. Дастлаб таҳлил ва прогноз ишлари иқтисодий статистика методларга асосланган таҳлили амалга оширилади. Кейинги босқичда эса амалга оширилган таҳлиллар ҳамда мавжуд иқтисодий кўрсаткичлардан келиб чиқиб, турли хил методларни қўллаш натижасида бюджетларга келиб тушиши кутилаётган солиқ тушумларининг ҳажми ҳисоб-китоб қилинади. Солиқ хизмати тизимида кейинги вақтларда солиқ ишларини ташкил этиш ва уларнинг таҳлили ҳамда мониторингини амалга ошириш мақсадида 30 га яқин дастурий маҳсуллар ишлаб чиқилган бўлиб, солиқ тушумларини таҳлил қилиш ва прогноз ишларини амалга оширишда дастурий маҳсуллар қўлланилиб келинмоқда. Аммо, солиқ тушумларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш ишлари мураккаб жараёнлари бўлганлиги ҳам уларни амалга оширишда мутахассислар томонидан таҳлилнинг турли хил шаклларидан фойдаланишни талаб қилади. Солиқларни таҳлил ва прогноз қилиш ишлари қуйи босқичда яъни, Давлат солиқ инспекциялари кесимида дастлаб туман(шаҳар) бўйича келиб тушадиган солиқ тушумларини икки гуруҳга бўлиб таҳлил этилади. Биринчи гуруҳга бевосита турли даражадаги бюджетларда даромадларни шакллантирувчи, қолаверса, солиқ базасини аниқлаш имкони мавжуд бўлган юридик шахслардан олинадиган фойда, даромад солиғи, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, мол-мулк солиғи ва шу каби солиқлар киритилиб улар бўйича солиқ тушумлари ва прогноз кўрсаткичларини аниқлаш алоҳида амалга оширилади. Иккинчи гуруҳда эса бюджет даромадларини шаклланишида юқори улушни эгалламайдиган солиқсиз тўловлар ва бошқа даромад манбалари киритилиб таҳлил қилинади. Таъкидлаш керакки, баъзи ҳолларда туман(шаҳар) миқёсида асосий бўлмаган даромад манбаларининг юзага келиш ва уларнинг динамик ўзгариши вазиятдан келиб чиқиб катта аҳамият касб этиши мумкин. Шу боисдан ҳам бундай даромад турларининг бюджетдаги улушига қараб эмас, балки, уларнинг динамик вазиятда бўлишига ҳам эътибор қаратиш лозим бўлади. Кейинги босқичда эса юқорида келтириб ўтилган молиявий, номолиявий, миқдорий, сифат ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда туман(шаҳар) миқёсида бевосита солиқ инспекциясидаги мавжуд маълумотлар ҳамда солиқ тўловчиларнинг солиқ(молиявий) ҳисоботларининг кўрсаткичларидан фойдаланиб комплекс таҳлил ишлари амалга оширилиб, умумий ва хусусий хулосалар олинади. Таҳлил жараёнида иқтисодий ва статистик таҳлил жараёнида кўп қўлланиладиган мутлоқ ўзгариш даражаси, ўртача мутлоқ ўзгариш даражаси, ўзгариш суръати, қўшимча ўзгариш суръати, ўртача ўзгариш суръати каби таҳлил методларидан кенг фойдаланилади.
Таҳлил жараёнида мутлоқ ўзгариш даражаси (1) формуласини қўллаш орқали аниқланадики, бунда вақт қаторининг t(t=1,2,3,......n) ҳолатидаги қийматларини ифодалаб, базис даврига нисбатан объектнинг(тушумнинг) мутлоқ ҳажмда ўзгариши аниқланади ва унинг (2) формуласи орқали унинг ўртача мутлоқ ўзгариш даражаси аниқланади. Биринчиси миқдорий кўрсаткични ифодаласа, кейингиси эса сифат кўрсаткични тавсифлайди. Тушумлар ва ҳисобланган солиқларнинг ўзгариш суръатларини эса (3) формуласи ёрдамида аниқлаймиз. Бюджетга солиқли ва солиқсиз тўловлар бўйича тушумлар ва ҳисобланган солиқларнинг қўшимча ўзгариш даражаси (4) орқали аниқланса, тушумлар ва ҳисобланган солиқларнинг ўртача ўзгариш суръати (5) формуласи орқали аниқладики, бу ерда - алоҳида вақт оралиғидаги ўзгариш суръатларини ифодалаб, ҳар бир вақт қаторлари ўзидан олдинги қатордаги ўзгаришларга боғлиқ бўлади.
Таҳлил жараёни Давлат солиқ бошқармалари ва Давлат солиқ қўмитаси даражасида ҳам қайд қилиб ўтилган формулалар ва методларни қўллаган ҳолда амалга оширилади. Солиқ тушумларини таҳлил қилишда тадқиқ этилаётган жараёнларни турли хил ўлчов бирликларида баҳолашга тўғри келади. Бунда эса албатта натурал, пул ва шартли ўлчов бирликлари асосий роль ўйнайди. Бу ўлчов кўрсаткичлар мутлоқ(абсолют) ўзгаришларни ифодалаб, мутлоқ миқдорлар ҳисобланади, шу боисдан улар ўрганилаётган ҳодиса ёки жараёнларнинг ривожланиш тезликларини ифодалаб беролмайди. Ўз навбатида мутлоқ миқдорлар якка тартибда(битта қатордан иборат бўлган) ва умумий шаклда мавжуд бўлади. Умумий миқдорлар эса якка миқдорларнинг умумий йиғиндсидан иборат бўлади. Бу ерда шу нарсага эътибор бериш керакки, натура ва пул ўчов бирликларини таҳлил осонроқ кечади, аммо, турли хил ўлчов бирликларини(қийматсиз) ягона бирликка айлантириш учун эса статистикада қўлланиладиган шартли коэффицентларга айлантириш методлари ёки аниқланган коэффициентлардан фойдаланиш лозим бўлади.
Таъкидланганидек, мутлоқ миқдорлар солиқ тушумларини тўлақонли таҳлил қилиш имкониятига эга эмас. Шу боисдан ҳам амалиётда нисбий кўрсаткичлардан ҳам фойдаланилади. Нисбий миқдорлар таҳлил этилаётган объектнинг сифат белгилари асосида ўтган даврларга нисбатан нисбий ҳолатларини изоҳлашга ва аниқлашга ёрдам беради. Солиқ тушумларини комплекс тарзда таҳлил қилиш учун тузилмавий нисбий миқдор, таққослама нисбий миқдор, координация нисбий миқдор, режа топшириғи нисбий миқдори, режа бажарилиши нисбий микдори, динамика нисбий миқдори, интенсив нисбий миқдори каби турларидан фойдаланилади.
Тузилмавий нисбий миқдорлар тадқиқот объекти тизимидаги элемент даражасининг жамига нисбатан салмоғини тавсифлайди. Бу кўрсаткич қуйидагича аниқланади:
ёки (6).
бу ерда – тўплам бирлиги даражаси;
n – тўпламдаги бирликлар сони.
Масалан, давлат бюджетига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 2013 ва 2014 йиллардаги ҳар бир солиқ турининг тушумларининг ҳиссасини аниқлаш учун ушбу тузилмавий нисбий миқдорлардан фойдаланиш мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling