Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


-Жадвал Давлат бюджетида солиқлар тушумларининг ҳажми


Download 1.53 Mb.
bet53/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

-Жадвал
Давлат бюджетида солиқлар тушумларининг ҳажми89



Кўрсаткичлар

2013 йил

2014 йил

1.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (млрд.сўм).

1038,8

1120,2

2.

Қўшилган қиймат солиғи (млрд.сўм).

7552,5

9475,6

3.

Акциз солиғи (млрд.сўм).

4168,3

4941,1

4.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (млрд.сўм).

2717,3

3261,7

5.

Жами бюджет(мақсадли фондларсиз) даромадлари (млрд.сўм).

26223

31729,6

Ушбу маълумотлардан фойдаланиб, юқоридаги формулалар асосида солиқ тушумларининг ўзгариш динамикасини аниқлаймиз: Яъни,
2013 йил 3,95%, 28,80%, .......
2014 йил 3,55%, 29,86%, ва шу тартибда давом эттирилади.
Таққослама нисбий миқдорлар таҳлил жараёнида турли тўплам ёки унинг бирликлари даражаси ўзаро таққослашда ёрдам беради ва у қуйидагича аниқланади:
ёки (7).
Бу ерда - «а» бирлик даражаси, – тўпламдан база сифатида қабул қилинган бирлик даражаси. Таққослама нисбий миқдорлар алоҳида олинган ҳудудлар, шунингдек даврий оралиқлар бўйича энг кичик базисга нисбатан таққосланаётган кўрсаткичнинг даражасини марта ёки фоизда аниқлаб беришга хизмат қилади. Масалан, 2012 биринчи ярим йиллигида Тошкент шаҳри бўйича бюджетга солиқ тушумлари 2 131 349,0 млн сўм, 2013 йилнинг биринчи йилида эса 2 535 728,6 млн. сўмни ташкил этган, шунингдек, шу даврларда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича мос ҳолда 176 011,6 млн.сўм ва 213 590,6 млн.сўмни ташкил этган. Бу ерда кўринадики, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича тушум кўрсаткичи энг кичик базис ҳисобланади ва Тошкент шаҳри маълумотлари Қорақалпоғистон Республикаси кўрсаткичига нисбатан таққосланади. Йиллар кесимида Тошкент шаҳри бўйича солиқ тушумлари Қорақалпоғистон Республикаси бўйича тушумга қараганда мос ҳолда 2012 йилда 2 131 349 / 176 011,6=12,1 марта ва 2013 йилда 2 535 728,6 / 213 590,6=11,8 мартага кўп бўлган ёки улар фоизда ҳам ифодаланиш мумкин.
Солиқ тушумларини таҳлил қилишнинг яна бир методларидан бири интенсивлик нисбий миқдори бўлиб, ушбу метод орқали турли, аммо, мазмунан бир-бирига яқин бўлган ҳодиса ва жараёнларни ўзаро таққосланади ва ўрганилаётган ҳодиса даражасини шу ҳодисани юзага келишига сабаб бўлган ҳодиса даражасига нисбати орқали аниқланади:
ёки ёки (8).
Бу ерда - берилган ҳодиса даражаси, - берилган ҳодиса натижасида вужудга келадиган ҳодиса даражаси.
Масалан, солиқларни прогноз қилиш жараёнида солиқларнинг тушумига таъсир этувчи омиллардан бўлган миқдорий кўрсаткич янгидан ташкил этилган ва ўз фаолиятини тугатган корхоналарни таққослаш учун уларнинг интенсивлик нисбий миқдори аниқланади. Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра 2012 йил боши ҳолатига 298859 та(фермер хўжаликлари бунга киритилмаган) корхоналар рўйхатга олинган бўлиб, 2011 йил давомида 36509 та янгидан корхоналар ташкил топган бўлиб, 21448 та корхона расмий ўз фаолиятини тугатган. Агар, ушбу кўрсаткичлардан фойдаланиб, янги ташкил этилган корхоналарнинг интенсивлик нисбий миқдорини аниқлайдиган бўлсак, яъни корхоналарнинг ўсиш даражаси яъни, Республика бўйича 2011 йилда корхоналар сони 12 фоизга ёки ҳар 100 та корхона 12 тага кўпайган ва уларнинг солиқ тушумларига таъсири ҳам кўпайиш тенденциясига эга бўлади.
Координация нисбий миқдорлари ҳам таҳлилнинг шаффофлигини оширишга хизмат қилувчи методлар сирасига киради. Координация нисбий миқдорлари мазмунан таҳлилда олинган бир бирлик даражасини бошқа (базис сифатида қабул қилинган) бирлик даражасига нисбатан тавсифлайди:
(9).
Бу ерда – тўпламдаги l-чи бирлик даражаси, - базис сифатида қабул қилинган бирлик даражаси.
Юқорида келтирилга -жадвал маълумотларидан фойдаланиб жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиқларининг координация нисбий миқдорини аниқлайдиган бўлсак, у: коэффициентдан иборат бўлиб, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан давлат бюджетига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғига нисбатан 2,6 мартадан кўпроқ солиқ тушумлари тушаётганлигини ва ҳар 100 сўмлик фойда солиғига 261,5 сўмлик шахслардан олинадиган даромад солиғи сўммаси тўғри келишини изоҳлайди.
Шунингдек, солиқ тушумларини таҳлил қилиш жараёнида режа топшириғи нисбий миқдори (( ) – жорий даврда режалаштирилаётган даража( )ни ўтган давр ҳақиқий даражаси( )га нисбати орқали аниқланади), режа бажарилиши нисбий миқдори(жорий даврда эришилган натижанинг мутлақ даржаси( )ни режа топшириқ мутлоқ даражаси( )га нисбати орқали аниқланади), динамика нисбий миқдори( турли даврга (вақтга) тегишли мутлақ миқдорларнинг бир-бирига нисбати орқали аниқланади) каби методлардан ҳам фойдаланилади. Бу ерда режа топшириғи нисбий миқдори режа топшириғининг аввалги даврдаги ҳолатга нисбатан қандай бажарилганлигини ифодаласа, режа бажарилиши нисбий миқдори эса режа топшириғи қандай бажарилганлигини изоҳлайди, ўз навбатида динамик нисбий миқдори ҳодисаларнин вақт бўйича ривожланишини тавсифлайди.
Келтириб ўтилган таҳлил методлари асосан кўпроқ миқдорий тавсифлаш хусусиятига эга бўлиб, улар фойдаланиш қулай бўлсада, аммо, сифат кўрсаткичларни изоҳлай олмайди, яъни таҳлилнинг вақт қаторларидан ўрин олган ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлиги ва уларнинг акс таъсирини тўлиқ ифодала олмайди. Шу боисдан таҳлил жараёнида ҳодиса ва жараёнларни динамик қаторларининг боғлиқлиги ёндошувига асосланган таҳлил методлардан ҳам фойдаланилади. Бунда хронологик кўрсаткич(саналар, йиллар, ойлар) ва миқдорий кўрсаткичлар(солиқ тўловчилар сони, тадқиқот объекти сони, тушумлар ҳажми ва шу кабилар)дан фойдаланилади. Булар айниқса давлат бюджети ва ҳудудларнинг бюджет даромадларини таҳлил қилишда абсолют ўсиш суръати, ўсиш тезлиги каби жараёнларини таҳлил қилишда кенг фойдаланилади. Динамик қатор кўрсаткичларини аниқлашдан мақсад унинг даражаларини ўзаро таққослаш ҳисобланиб, бунда мутлоқ ҳамда занжирли базислар асосида амалга ошириш осонроқ кечади. Бунда мутлоқ базис ёрдамида таҳлил қилинганда барча кўрсаткичлар танлаб олинган базис кўрсаткич билан таққосланади. Динамик қатордан жой олган ҳар бир кўрсаткич эса ўзидан олдинги қатордаги кўрсаткич билан солиштирилиб борилади ва унинг ўзгарувчанлиги аниқланади.
Солиқларни таҳлил қилиш жараёнида динамик қаторнинг икки даражасини энг биринчи ўлчов бирликларида солиштириш орқали унинг мутлоқ ўсишини базисли ва занжирли тартибда юз бераётганлигини аниқлаш ҳам катта аҳамиятга эгадир. Базисли абсолют ўсиш – таққосланаётган даража ва доимий базис сифатида танланган даражаларининг фарқи сифатида аниқланса, занжирли абсолют ўсиш эса – таққосланаётган даража билан ундан олдинги даража ўртасидаги фарққа тенг бўлади. Агар, абсолют ўсиш манфий қийматга эга бўлса, бу ўрганилаётган даражанинг базис даражага нисбатан қанчалик камайганлигини кўрсатади.
Қуйида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига солиқ тушумларининг охирги ўн йиллик кўрсаткичларига асосланган ҳолда солиқ тушумларининг мутлоқ ўсишининг базисли ва занжирли ҳолати ва унинг тезланиш даражаларининг таҳлили келтирилган(-жадвал).

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling