Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


-БОБ. СОЛИҚ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ТУШУМЛАРНИ ПРОГНОЗ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА СОЛИҚ ТУШУМЛАРИ ТАҲЛИЛИ 5.1. Солиқларни прогноз қилишнинг мақсади ва унинг ҳуқуқий асослари


Download 1.53 Mb.
bet49/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

5-БОБ. СОЛИҚ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ТУШУМЛАРНИ ПРОГНОЗ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА СОЛИҚ ТУШУМЛАРИ ТАҲЛИЛИ 5.1. Солиқларни прогноз қилишнинг мақсади ва унинг ҳуқуқий асослари
Ҳар қандай мақсадли жараёнларни амалга оширишнинг муҳим шарти бу унинг алгоритмик қурилишини тўғри ташкил этиш ҳисобланади. Бу нарса илмий тадқиқотлар методологиясида ҳам муҳим ўрин тутади. Бошқа муносабатлар сингари солиқларни прогноз қилиш жараёнида қўйилган мақсадга эришишнинг асосий омилларидан бир ҳам унинг ташкилий-услубий механизмларини тўғри ташкил ҳисобланади. Аввалги параграфларда қайд этилганидек, солиқларни прогноз қилиш жараёни солиқ категориясининг маҳсули сифатида иқтисодий муносабатларнинг деярли барча жиҳатларини қамраб олади ва боғлиқ бўлади. Шу билан биргаликда унинг муҳим белгилари сифатида унинг эҳтимолликка асосланиши ва омиллар таъсирида бўлиши бу жараённи янада мураккаблаштиради. Шундай экан солиқларни прогноз қилиш жараёни ҳам маълум бир кетма-кетликка асосланган жараёнлар тизимидан иборат бўлади. Солиқларни прогноз қилиш жараёнидаги дастлабки босқичлардан бири прогнознинг мақсадини аниқлаб олиш ҳисобланади. Солиқларни прогноз қилишнинг бош мақсади бу миллий иқтисодиётни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари прогнози ҳамда турли даражадаги бюджетларнинг даромад манбаларининг ҳажмини аниқлашга қаратилган бўлади.
Шу жиҳатдан олганда солиқларни прогноз қилиш жараёни мамлакатнинг бош стратегик режаларидан келиб чиқиб аниқланса, ўз навбатида солиқ прогнози натижасида олинган кўрсаткичлар давлатнинг умумий режаларини ишлаб чиқишга муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Солиқларни прогноз қилиш мақсадининг ўзи ҳам унинг хусусиятларидан келиб чиқиб таркибланади. Бош мақсад бюджетга келиб тушиши мумкин бўлган солиқли даромадларнинг ҳажмини аниқлаш билан бир қаторда прогноз қилишнинг кўлами ва унинг амал қилиш ҳолатига қараб ҳам унинг мақсади таркибланади. Яъни солиқ прогнозини амалга оширишда тармоқлар бўйича солиқ тушумларини прогноз қилиш, ҳудудлар, солиқ тўловчилар ҳамда амалдаги солиқ турлари бўйича тушумларни прогноз қилиш мақсадлари юзага келади. Бундан ташқари солиқларни прогноз қилишда унинг муҳим таркибий қисми бўлган солиқ потенциалини миллий иқтисодиёт, тармоқлар, маҳаллий ҳудудлар, алоҳида олинган корхоналар, аҳоли қатламлари ҳамда солиқ турлари бўйича ҳам потенциални аниқлаш мақсад қилиб белгиланиши мумкин. Прогноз жараёнида мақсаднинг белгиланишига қараб унинг методологик йўналишлари аниқланади. Масалан давлат бюджетига умумий солиқ тушумларини прогноз қилиш асосий мақсад қилиб белгиланган бўлса, унда макроиқтисодий моделлар ва методлар қўлланилади, ахборот базаси сифатида фойдаланадиган иқтисодий кўрсаткичларни йиғиш ва уларни қайта ишлаш ҳам асосан макроиқтисодий кўрсаткичларга таянилади.
Агар мақсад алоҳида олинган ҳудудларнинг солиқ потенциалини аниқлаш белгиланган бўлса у ҳолда прогнознинг методлари ва унинг кўрсаткичлари ҳам ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, солиқларни прогноз қилишнинг мақсади стратегик(асосан 5-10 йилга мўлжалланган) ва жорий шаклларда бўлади.
Солиқларни прогноз қилишнинг муҳим инструментларидан бири бу унинг ҳуқуқий базаси ҳисобланади. Республикамизда солиқларни прогноз қилишнинг асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Солиқ кодекси, Давлат солиқ хизмати тўғрисидаги, Давлат статистикаси тўғрисидаги, Бухгалтерия тўғрисидаги Қонунлари ҳамда ваколатли органларнинг тегишли меъёрий ҳужжатлари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақида Низом, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида Низом, Давлат бюджетининг пул маблағларини режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисидаги Низом, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақида НИЗОМ, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом, Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича Йўриқнома, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги Йўриқнома, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисида Йўриқнома, Давлат бюджетининг ғазна ижроси Қоидалари ва шу каби қонуности меъёрий-ҳужжатлар шулар жумласидандир.
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 7-моддасида бюджет тизими принциплари сифатида бюджет тизими бюджетлари даромадларини прогноз қилиш ва харажатларини режалаштиришнинг амалга оширилиши белгилаб қўйилган бўлиб, бу бюджет жараёнида прогноз қилиш масаласи асосий бўғинлардан эканлигини ифодалайди. Шунингдек, ушбу кодекснинг 9-моддасига кўра бюджет тизими Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқ бўлиши, 11-моддага кўра эса бюджет тизими бюджетларини тузишда бюджет таснифига мувофиқ, даромадлар уларнинг аниқ манбалари бўйича прогноз қилинади, харажатлар эса йўналишлар бўйича режалаштирилади. Республикамизда бюджет тизимининг даромадларининг таснифланишига мувофиқ уларнинг прогноз кўрсаткичларини аниқлаш поғаналари ҳам аниқланади. Масалан Бюджет кодексининг 21-моддасига мувофиқ бюджет тизими бюджетлари даромадларининг таснифи тузилмаси қуйидагилардан: бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари ва даражалари таснифи; даромадларнинг турлари; ташкилий тасниф; ҳудудий таснифлардан иборат бўлишлиги белгиланган бўлиб, улар келиб тушаётган даромадларнинг тегишли маблағлар манбаларига ва ушбу бюджетлар даражаларига мансублигини аниқлаш учун қўлланилса, ўз навбатида прогноз жараёнини амалга оширишда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек солиқ бўлмаган тўловларни уларни ундириш базаси бўйича кодлашга хизмат қилади.
Бюджет даромадларининг бундай таснифланиши келиб тушаётган даромадларнинг ана шу даромадларни маъмурий жиҳатдан идора қилувчи тегишли органга мансублигини аниқлашга ҳамда ушбу даромадлар шакллантирилаётган ёхуд ўтказиб берилаётган тегишли маъмурий-ҳудудий бирликка мансублигини идентификациялаш мақсадида қўлланилиб, келгусида ҳудудларнинг молиявий потенциалларининг кўрсаткичларини аниқлашда муҳим ахборот базаси бўлиб хизмат қилади.
Давлат бюджетининг даромад манбалари прогноз қилинаётганда улар бюджетнинг даромад манбаларининг гуруҳланиши ҳамда бюджет таснифида даромадлар турларига мувофиқ амалга оширилади. Шу жиҳатдан олганда Ўзбекистон Республикаси Бюджет таснифи Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағ олувчи ташкилотларга қўлланилиб, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро қилиш, шунингдек, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлаш мақсадида фойдаланилади. Бюджет таснифи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатларини, шунингдек унинг тақчиллигини молиялаштириш манбалари гуруҳланиши бўлиб, Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ҳамда ижро этиш мақсадида бюджет маълумотларини тизимга солиш учун фойдаланилади ва у бюджет маълумотлари халқаро тасниф тизимларининг айнан шундай маълумотлари билан қиёсланишини таъминлайди.
Давлат бюджети даромадларининг таснифида барча даражадаги бюджетлар даромадлари, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари даромадлари гуруҳланишлаштирилган бўлиб, унда даромадлар, жумладан солиқли даромадлар қуйидагича гурҳланган:
Бўлим даромадларни уларнинг олиш манбалари бўйича гуруҳланишини билдиради:
3 100 000 «Солиқлар»;
3 200 000 «Ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар/бадаллар»;
3 300 000 «Грантлар»;
3 400 000 «Бошқа даромадлар»;
3 500 000 «Актив ва мажбуриятларга транзакциялар бўйича тушумлар».
11. Параграф солиқ ёки бошқа турдаги даромадларни солиққа тортиш базаси бўйича даромадларнинг гуруҳланишини билдиради.
12. «Солиқлар» (3 100 000) қуйидаги параграфларни ўз ичига олади:
3 110 000 «Даромад, фойда ва капитал ўсишига солиқлар»;
3 130 000 «Мол-мулкка солинадиган солиқ»;
3 140 000 «Товарлар ва хизматларга солиқлар»;
3 150 000 «Халқаро савдо ва операцияларга солиқлар»;
3 160 000 «Бошқа солиқлар».84
Солиқларни прогноз қилишда давлат бюджети тизимида бюджетлар даражаларининг солиқли даромадларига мослаштирилади. Бюджет кодексининг 50-моддасида бюджетнинг даромадлари сифатида солиқли ва бошқа мажбурий тўловлар асосий даромад манбаи сифатида келтирилган бўлиб, унга кўра85 Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадлари:
1) умумдавлат солиқлари, шу жумладан:
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
ягона солиқ тўлови;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
қўшилган қиймат солиғи;
акциз солиғи;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
2) божхона божлари;
3) қўшимча фойда солиғидан ўз навбатида эса Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари:
1) белгиланган нормативларга мувофиқ умумдавлат солиқлари, шу жумладан:
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
ягона солиқ тўлови;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;
қўшилган қиймат солиғи;
акциз солиғи;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
2) маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан:
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ;
мол-мулк солиғи;
ер солиғи;
ягона ер солиғи;
айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш учун йиғим;
3) юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
4) бозорлардан тушадиган даромадлар;
5) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади86.
Бошқа даромадларга давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, давлат активларини жойлаштиришдан, фойдаланишга беришдан ва сотишдан белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар, қонун ҳужжатларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтириладиган давлат божлари, йиғимлар, товон пуллари ва жарима санкциялари, эгасиз мол-мулкни, мерос ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни, ҳуқуқ бўйича давлат даромадига ўтказилиши лозим бўлган хазиналарни реализация қилишдан тушган тушумлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа даромадлар киради.
Республика ва маҳаллий бюджетларнинг келтириб ўтилган даромад манбаларидан божхона божи, айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш учун йиғим, бозорлардан тушадиган даромадлар ва бошқа даромадлар бўйича бюджетга солиқли ва солиқсиз тушумларни прогноз қилиш жараёни бошқа солиқли даромадларга қараганда бироз қийинроқ ва мавҳумроқ кечади. Чунки, бу каби даромад манбаларининг юзага келиш барқарорлиги паст, уларнинг юзага келиши эса унинг тўловчиларининг фаолиятига боғлиқ бўлади.
Прогноз жараёнини ташкилий жиҳатларидан бири бу давлатнинг ваколатли органларининг бу борадаги иштирокини аниқлаш ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон қонунчилигида бюджет даромадларини, жумладан солиқли даромадларни прогноз қилишда Молия вазирлигининг роли юқори ҳисобланади. Молия вазирлиги ўз Низомига кўра молия-бюджетни ва солиқни режалаштириш, нарх белгилаш, халқ хўжалиги ва ижтимоий-маданий соҳани маблағ билан таъминлаш соҳасида услубий раҳбарликни амалга оширади. Шунингдек, молия, бюджет, валюта ва солиқни режалаштириш ва маблағ билан таъминлаш усулларини такомиллаштириш, республика йиғма молия балансининг молиявий ресурсларини шакллантиришнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли истиқболни белгилашларини тузиш ишида, шунингдек, умумреспублика мақсадли бюджетдан ташқари пул жамғармаларини шакллантиришда қатнашади, уларни ташкил этиш, фойдаланиш ва миқдорлари тартибини ишлаб чиқади, республика ва маҳаллий бюджетларни шакллантиришнинг янги усуллари асосида ҳудудий молия-бюджетни, солиқни режалаштиришни такомиллаштиради87. Бундан кўринадики Молия вазирлигининг муҳим вазифалари ва функциялари қаторида солиқларни режалаштириш, молиявий ресурсларни шакллантиришнинг истиқболли даврларга режалари, яъни солиқлар ва бошқа тушумларнинг прогноз кўрсаткичларини аниқлаш кабилар белгилаб қўйилган.
Давлат бюджетининг даромадлари, жумладан, солиқлар ва солиқсиз тўловларни прогноз қилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳам қатнашади. Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низомга кўра ўз ваколатлари доирасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тушиши прогнозини ишлаб чиқишда, солиққа оид қонун ҳужжатларини, шу жумладан табиий ресурслардан эҳтиётлаб ва самарали фойдаланишни рағбатлантиришга йўналтирилган қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни унификация қилиш, солиқ юкини қисқартириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва эркинлаштириш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рағбатлантириш, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар бериш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашади, солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш, уларни тўлиқ қамраш ва ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштиради, солиқ органлари ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялаштирилган базасида солиқ тўловчилар бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоблаб чиқилиши ва амалдаги тушумлари ҳисобини юритади ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар ҳисобини юритади ва солиқ солиш базасини кенгайтириш ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш88 каби вазифаларни бажаришлиги белгиланганки, бу вазифалар асосан давлат бюджетига солиқ тушумларини прогноз қилиш жараёнини амалга оширишга қаратилгандир.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида солиқларни прогноз қилиш жараёнида ўз ваколатлари ва мажбуриятлари доирасида Ўбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика Қўмитаси миллий иқтисодиётнинг ривожланишининг умумий тенденцияларига ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳолати ва молиявий кўрсаткичларига оид, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Божхона Қўмитаси импорт-экспорт операциялари бўйича маълумотларига оид, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ер, сув ресурсларининг ҳолати ва уларнинг таркибий тузилиши(ягона ер солиғи ва ер солиғи юзасидан) бўйича маълумотларни, Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ер ости бойликларига оид маълумотларни(ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ прогнози учун) ва шу каби вазирлик, қўмита, концерн ва агентликлар тегишли маълумотлар ва ахборотларни тақдим қилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги эса бюджет даромадларини прогноз қилиш жараёнига услубий раҳбарлик қилишда ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бюджетлар лойиҳаларини тузиш юзасидан ҳамда солиқларнинг бюджетга келиб тушишини прогноз қилиш бўйича зарурий ахборот ва маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling