Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Download 1.53 Mb.
bet45/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

Баланс методи. Ушбу метод ҳам норматив метод сингари номидан келиб чиққан ҳолда ўрганилаётган объектнинг ҳолати ва бўйича прогноз кўрсаткичларини аниқлашда объектнинг икки томонига асосланади, яъни вазиятнинг сабабларини ва унинг келтириб чиқарган оқибатларини баланслаштирган ҳолда таққослайди, ижобий ва салбий жараёнларни умумий тартибда кўрсатиб беради. Иқтисодий баланслар моддий, меҳнат ва молиявий турларига бўлинади. Мазкур моделларнинг хусусияти ва афзалликлари ҳам шундаки, баланснинг ҳар бир тури кўрсаткичлари кейинги баланс кўрсаткичларини аниқлашда ёки ундаги камчиликларни бартараф этишда ўзаро муҳим аҳамиятга эга бўлади. Балансли метод молиявий соҳаларда асосан эҳтиёж учун зарур бўлган(бюджетни режалаштиришда) ёки фаолият давомида юзага келиши мумкин бўлган молиявий ресурсларнинг ҳолатини аниқлашда кенг фойдаланилади. молиявий ресурсларнинг юзага келиш имкониятлари(максимал даражада) унинг манбалари билан баланслаштирилади, аммо, корхона ёки давлат бюджети манфаатлари учун молиявий ресурслар(маблағлар) ҳажми унинг манбаларидан ортиқ бўлишига эришиш асосий мақсадлардан бири ҳисобланади. Баланс методи эса жараённи моделлаштирса, бошқа томондан таҳлил қилиш имкониятини беради. Баланс оқибатида кейинги даврларда молиявий маблағларнинг юзага келиш жараёнлари ҳақида умумий маълумотларни олиш имконияти пайдо бўлади.
Мазкур методдан солиқларни прогноз қилиш жараёнида қўллашнинг аҳамияти шундаки, макродаражада бюджетга талаб қилинадиган молиявий маблағлар билан шу даврларга тегишли солиқ потенциали ўртасидаги нисбатлар баланслаштирилади ва пайдо бўлган фарқ(манфий, мусбат)лар даражасидан келиб чиққан ҳолда умумий йўналишларни ва прогнознинг тўлиқ аниқликдаги бўлмасада маълум даражасини аниқлаш имконияти пайдо бўлади. Аммо, баланс методдан микро даражада солиқларни прогноз қилишда кенг фойдаланиш мумкин. Корхоналарда солиқ тўловларини режалаштириш эса аслида солиқ мажбуриятлари билан корхонанинг шу мажбуриятлар доирасидаги тўлов қобилияти баланслаштирилади ва унинг ҳолатидан келиб чиқиб эса корхонанинг кейинги босқичдаги молиявий маблағларни сарфлаш масаласи ҳал этилади. Молиявий органлар(молия ва солиқ хизмати)да эса балансли метод орқали маҳаллий бюджетларга солиқ тушумларининг келиб тушиши ва режалаштирилган харажатлар ўртасидаги жараён баланслаштириш орқали солиқларнинг келиб тушишининг прогноз кўрсаткичлари ҳамда юқори бюждетлардан қўшимча маблағ жалб қилиш кўрсаткичларини аниқлаш имконияти пайдо бўлади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling