Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози
Download 1.53 Mb.
|
Дарслик ССП
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экстрополация методлари
"Дельфи" методи. Мазкур метод прогноз қилишни амалга оширишда алоҳида аҳамият касб этади. У ўтган асрнинг охирларида АҚШнинг РЭНД корпорацияси томонидан яратилган бўлиб, прогноз жараёнида иштирок этган эксперт-мутахассисларнинг фикрларини статистик қайта ишлаш имкониятини беради. "Дельфи" методининг асосий тамойилини экспертларнинг фикрлари ва уларнинг субъектив мулоҳазаларини қўйилган муаммонинг ечимига мослаштириш ва уларнинг аниқлик даражасини белгилаб олиш ташкил қилади. Ушбу методнинг моҳияти ва бошқа экспертли методлардан фарқи шундаки, унда экспертларнинг аноним ҳисобланади, яъни экспертлар бир-бирларини билишмайди, аввалги тур сўровларидан фойдаланилади ва гуруҳ жавоблари яъни прогноз кўрсаткичлари статистик шаклда тақдим қилинади.
Умумий қилиб айтганда экпертли баҳолаш методлари қуйидаги босқичларни қамраб олади: Гуруҳни шакллантириш(экспертлар гуруҳи тузилади ва уларнинг прогноз жараёнидаги салоҳияти(тажрибаси, муаммо доирасида назарий ва амалий билимлари хусусидаги салоҳияти) аниқланади. Глобал мақсад аниқланади ва гуруҳларнинг прогнозни амалга ошириш борасидаги ишлари тизимлаштирилади. Экспертлардан олинган сўровномалар маълумотлари қайта ишланади. Охирги босқичда эса экспертларнинг баҳолари(хулоса, фикрлари, мулоҳазалари) ҳисоб-китоб қилинади ва умумий хулосага келинади. Экстрополация методлари вақт қаторлари методи ҳам деб аталади. Вақт қаторлари бўйича прогноз қилиш методи ўзида том маънодаги статистик методни акс эттиради. Вақт қаторлари эса муддатлари аниқланган ва вақт оралиқларига боғланган кўрсаткичларнинг тизимлаштирилган шаклидир. Вақт қаторлари орқали прогноз қилишда объектнинг мураккаблик даражасига қараб уларнинг турлари қўлланилади. Масалан, оддий регрессион таҳлиллар узоқ муддатли даврларда ва барқарор тенденциялар мавжуд бўлган шароитда қўлланилса, циклли ўзгаришлар мавжуд бўлган шароитда масалан, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларидаги жараёнларни прогноз қилишда эса мураккаб вақт қаторлари методлари қўлланилади. Экстроплация методларининг энг кўп ва солиқларни прогноз қилишда ҳам фойдаланиладиган турларига энг кичик квадрат методи, экспоненциал текисланиш, ўртача оғувчи(сирпанувчи) методларни киритиш мумкин. Буларнинг ичида энг кўп тарқалгани ва қулайи эса кичик квадратли метод бўлиб, оддий функцияларни танлаш(линеяли қаторларни) орқали прогноз қилианётган параметрларни вақт қаторлари бўйича боғлиқлигини изоҳлайди. Ушбу моделнинг хусусияти шундаки, унда ўрганилаётган объектнинг ўтган даврига тегишли кўрсаткичларни камида 10-15 тасини қамраб олишни тақозо этади ва прогноз кўрсаткичларининг аниқлигини оширади. Мазкур методнинг афзалликлари шундаки, уни қўллаш осон, натижаларнинг ажратишнинг қулайлиги, ушбу методни электрон ҳисоблаш машиналари орқали, жумладан, Microsoft Excel электрон жадваллари ёрдамида фойдаланиш мумкин. Аммо, ушбу методни қўллашни соҳаси чекланган бўлиб, уни қўллашда фақат миқдорий кўрсаткчиларни прогноз қилиш мумкин, сифат кўрсаткичлари бўйича таҳлилларни амалга ошириш чекланган. Масалан, фойда солиғи тушумларини прогнозини амалга оширишда солиқ тўловчиларнинг фойдасининг ҳажмига таъсир этувчи барча омилларни вақт қаторлари орқали таҳлил этиш имкони йўқ. Мазкур методлардан эса фақат қисқа муддатли прогнозларни амалга оширишда фойдаланиш мумкин Услубий жиҳатдан ҳар қандай прогнознинг асосий воситаси экстраполяция схемаси ҳисобланади. Экстраполяциянинг моҳияти ўтмишда ва ҳозирги кунда юзага келган прогноз объекти ривожланишининг барқарор тенденцияларини ўрганиш ва уларни келажакка ўтказишдан иборат. Расмий ва прогнозли экстраполяция фарқланади. Расмий экстраполяция прогноз объектининг ҳозирдаги ва ўтмишдаги ривожланиш тенденцияларини келажакда сақлаб қолиш ҳақидаги тахминларга асосланса прогнозли экстраполяцияда эса амалдаги ривожланиш истиқболда турли омиллар таъсирининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда тадқиқ этилаётган жараён динамикаси ҳақидаги фаразлар билан боғланади. Таъкидлаш жоизки, экстраполяция усулларини кўрсаткичларнинг ўзгариш тенденцияларини аниқлаш учун прогнознинг бошланғич босқичида қўллаш зарур. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling