Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Қозоғистон иқтисодиёти кварталлик макроиқтисодий модели(2004)


Download 1.53 Mb.
bet39/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

Қозоғистон иқтисодиёти кварталлик макроиқтисодий модели(2004). Модел Қозоғистон иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у иқтисодиётнинг қуйидаги блокларини қамраб олган: ЯИМни ҳисоблаш блоки, даромадлар блоки, тўлов баланси блоки, ташқи савдо блоки, монетар блок ҳамда бюджет блокидан иборат. Моделда ишлаб чиқариш сектори йўқ бўлиб, аммо, ЯИМни ҳисоблаш блокида саноатда қўшилган қийматни анилаш ҳисоблашлар амалга оширилган. Шунингдек, даромадлар блокида меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг шаклланиши ва ҳисобланишига эътибор берилган бўлиб, меҳнатга тўлаш жараёнлари корхоналарнинг тўлайдиган солиқлари билан боғлиқлиги таҳлил қилиб берилган. Меҳнат ҳақ тўлаш фондининг таҳлили корхоналарнинг фойда ва бошқа солиқларининг базасини тўғри аниқлашга имкон беради деган тамойил қўлланилган. Моделнинг бюджет блокида асосий эътибор солиқлар бўйича солиқ тушумларига қаратилган бўлиб, асосий бюджетни шакллантирувчи солиқли даромадлар сифатида социал солиқлар, жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқлар, фойда солиғи, нефть экспорти учун солиқлар ва бошқа солиқлар ҳамда солиқсиз тўловлар бўйича прогноз кўрсаткичлари аниқланган. Ҳар бир солиқ тури бўйича тушумлар солиқ базасига боғлиқ ҳолда, солиқларнинг ставкалари ва улар бўйича тушумларнинг мавсумийлиги жиҳатидан келиб чиқиб ёндошилган. Булардан ташқари давлат бюджетининг тақчиллиги ва уни қоплашнинг йўналишлари хусусида ҳам механизмлар ишлаб чиқилган.
Солиққа тортиш тадқиқотларининг Халеева-Уоллей59 модели. Ушбу модел Россия иқтисодиётининг умумий мувозанати макроиқтисодий йирик моделининг муҳим таркибий қисмларидан бири сифатида бошқа моделллардан фарқли ўлароқ солиққа тортиш масалалари алоҳида тадқиқ қилинган ҳолда хулосалар олинган ва солиқлар бўйича прогноз кўрсаткичлари аниқлаб берилган. Моделда Россияда солиққа тортиш жараёни ва унинг натижасида федерал бюджетнинг даромадларини шакллантириш мамлакатнинг турли хил ҳудудларида ишлаб чиқариладиган 21 турдаги маҳсулотларнинг нархлари ўртасидаги тафовутларнинг юқорилиги маҳаллий бюджетларга бириктирилган солиқли даромадларнинг фарқланишига, провардида эса бюджетлараро трансфертларнинг фарқланишининг кучайишига олиб келиниши исботлаб берилган. Шунингдек, мазкур моделда ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини аниқлашда ҳудудий ёндошув ва унинг бюджетлар ўртасидаги тафовутларни қисқартириш муаммолари хусусида таҳлиллар амалга оширилган. Солиқ тушумларининг ҳажмига бир тармоққа солиқ ставкаларининг оширилиши ушбу тармоққа нарх орқали боғланган бошқа тармоқлар маҳсулоти нархига таъсир этиш солиқлар базасининг ўзгариши олиб келишлиги исботлаб берилган.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling