Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Халқаро валюта фондининг глобал иқтисодий модели


Download 1.53 Mb.
bet37/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

Халқаро валюта фондининг глобал иқтисодий модели. (GEM, 2005). Халқаро валюта фондининг GEM модели фонднинг аввалги MULTIMOD номли моделидан анча фарқли равишда жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш жараёнлари ва унинг келгусидаги ҳолати бўйича прогноз кўрсаткичларини аниқлашга хизмат қилиб, унинг фарқли хусусияти шундаки, иқтисодий агентлар микроиқтисодий даражада ҳам чуқур таҳлил этилган бўлиб, бунда жаҳон савдо бозоридаги ўзгаришларнинг давлатлар иқтисодиётига таъсирини экзоген ҳодисалар сифатида таҳлил этилган. Аммо мазкур моделнинг бюджет блоки блокнинг аввалги моделларига нисбатан анча саёз ишланган. Бу моделда давлат қарзлари билан боғлиқ жараёнлар деярли эътиборга олинмаган.
Россия иқтисодий эконометрик модели.(1999). ТАСИС лойиҳаси доирасида европа ва Россия иқтисодчилари томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган макроиқтисодий модел бўлиб, асосан қисқа муддатли прогнозларни амалга оширишга мўлжалланган. Моделнинг муҳим хусусияти шундаки, унда алоҳида бюджет блоки мавжуд бўлиб, ушбу блокда давлат бюджетининг даромадлари ва харажаталарининг прогнозларига кенг эътибор берилган бўлиб, солиқлар ва солиқсиз тўловлар алоҳида прогноз қилинган. Солиқларни прогноз қилиш жараёнида асосан эндоген(ички) омилларга эътибор қаратилган бўлиб, экзоген(ташқи) омиллар таъсирига қайта мослаштирилган. Шунингдек, давлат қарзлари ва давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш жараёнларининг ҳам прогноз кўрсаткичлари аниқланган. Давлат бюджети харажатлари реалистик ва норматив усулларни қўллаган ҳолда прогнозлаштирилган бўлиб, харажатлар инвестиция, давлат хизмати, трансферт тўловлари ва давлат қарзлари йўналишида таҳлил қилинган ва прогнозлаштирилган. 2003 йилда ушбу модел янада такомиллаштирилиб, СТАСИС модели сифатида йирик макроиқтисодий модел сифатида ўзида 200 дан ортиқ эконометрик тенгламаларни акс эттирган ва 14 та блокдан ташкил топган модел ишлаб чиқилди. Ушбу моделда ҳам нарх ва дефлятор блоки, даромадлар ва харажатлар блоки, саноат тармоғи блоки, ЯИМни ҳисоблаш блоки, инвестиция блоки, чакана савдо ва пуллик хизмат блоки, импорт ва экспорт блоки, тўлов баланси блоки, монетар кўрсаткичлар блоки, меҳанта ресурслари блоклари билан биргаликда бюджетнинг солиқли даромадлари блоки, бюджет блоки ҳамда даромадларни шакллантириш блоклари доирасида ҳам прогноз кўрсатикчлари аниқланган.
Бюджетнинг солиқли даромадлари блокида эса солиқларни прогноз қилишда оддий усул, яъни, барча қонун билан ўрнатилган ҳар солиқ тури бўйича солиқ базасига белгиланган солиқ ставкаларини кўпайтириш ва унга тушумларнинг мавсумий характердалигини эътиборга олган ҳолдаги корретировкалар қилиш асосида аниқланган. Аммо, таъкидаш ўринлики, солиқларни макроиқтисодий даражада бундай тартибда аниқлаш аниқ кўрсаткичларни бермайди, балки, мавҳум умумуий тенденцияларни ифодалайди холос. Шу боисдан ҳам мазкур моделнинг натижалари даврида Россия иқтисодиётида давлат бюджети профицит кўрсаткичига эга бўлишлиги прогноз қилинган бўлсада, аммо, давлат бюджетида катта миқдорда(ўртача 6% атрофида) тақчиллик юз берди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳоҳ макроиқтсиодий, ҳоҳ микроиматацион модел бўлсин, солиқларни прогноз қилишда ички, ташқи омиллар билан бир қаторда бошқа омилларни ҳам эътиборга(уларнинг таъсирини аниқ баҳолаган ҳолда) прогноз кўрсаткичларини аниқламаслик кўзланган натижаларни бермайди.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling