4.3. Жаҳон амалиётида қўлланилган макроиқтисодий моделлар ва уларнинг солиқларни прогноз қилишда қўлланилиши
Макроиқтисодий моделлар жуда кўп миқдорда бўлиб, биз уларнинг айримларини, хусусан, бюджет блокига эга бўлган, солиқларни прогноз қилишни ўз ичига олган ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлик масалаларини акс эттирган айримлари хусусида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Умумий мувозанатнинг динамик макроиқтисодий модели. Мазкур модел давлатнинг бир неча соҳаларида масалан, солиқ, баҳо, инвестиция, пул-кредит, божхона каби соҳалардаги иқтисодий сиёсатларни ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганиш ва уларнинг ривожланиш прогнозларини қамраб олади. Моделнинг асосида прогноз жараёнида асосий эътибор бериладиган иқтисодий агентлар(масалан, истеъмолчининг нафлилик даражасини максималлаштириш ва ишлаб чиқаручиларнинг фойдани максималлаштиришга интилиши каби) ўртасидаги ўзаро мувозанатни таъминлашга қаратилган бўлади. Аммо ушбу модел қисқа муддатли прогнозларни амалга оширишда етарлича аниқликни бермайди ва шу сабабли ўрта ва узоқ муддатли прогнозларни амалга оширишга мўлжалланган.
Буюк Британия Банки ядро модели. Ушбу модел янгикейнсчилар таълимоти асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу моделда ишбилармонлик фаоллик ва пул-кредит сиёсатининг ишлаб чиқаришга таъсирини ўзида акс эттирган бўлиб, унинг камчилиги шундаки, нарх омилини таъсири эътиборга олинмайди. Ушбу моделнинг хусусиятлари иқтисодчи олим Кальвонинг илмий ишларида акс эттирилган.54
Япон иқтисодиёти модели(JEM). Мазкур макроиқтисодий моделда харажатларнинг ўзгариш ҳолати асос қилиб олинган бўлиб, иқтисодий мувозанатни таъминлаш ва унинг ривожланишида иккинчи даражали харажатларнининг ўзгариш даражасини квадрат линеяли усулларни қўллаган ҳолда аниқлашга мўлжалангандир. Моделнинг натижалари давлат, аҳоли ва бизнес соҳасида қилинган харажатларнинг ўзаро тенглигини таъминлашнинг прогноз курсаткичларини аниқлаш орқали, уларнинг ўзгариш тенденциялари прогнознинг векторли авторегрессия усули орқали аниқланган.
Канада молия Департаментининг "Канада иқтисодиёти модели(CEFM). 1996 йилад Канада молия Департаменти томонидан ишлаб чиқилган энг катта моделлардан бири бўлиб, у ўз таркибига 113 та баҳолаш тенгламаларини олиб, унинг 52 таси фискал хусусиятли қолганлари эса иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига бағишлангандир. Моделнинг асосида федерал бюджетнинг даромад ва харажатларини чуқур таҳлил қилиш асосида харажатлар ва даромадлар ҳажмининг ўзгариш тенденцияларини аниқлаш ва уларнинг итқисодиётнинг бошқа элементларига таъсирини эконометрик таҳлилларни қўллаган ҳолда ўрганиш ташкил қилади. Модел алоҳида бюджет блокига эга бўлиб, унда Канаданинг уч босқичли: федерал, муниципиал ва маҳаллий бюджетларнинг даромад манбалари ва улар бўйича тушумлар, жумладан солиқ тушумларининг бюджетларга келиб тушиш жараёнлари прогнози амалга оширилган, шунингдек, бюджет харажатларининг ҳолати ҳам прогноз кўрсаткичлари математик-статистик тенгламалар асосида аниқланган. Модел чораклик ахборотларга асосланган ҳолда 4 та блок: давлат(унинг бюджети), уй хўжаликлари, ишлаб чиқарувчилар ва ташқи секторни қамраб олган.55
Do'stlaringiz bilan baham: |