Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Солиқларни режалаштириш ва прогнозлаштиришни макродаражада амалга ошириш элементлари


Download 1.53 Mb.
bet29/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

Солиқларни режалаштириш ва прогнозлаштиришни макродаражада амалга ошириш элементлари37:

1.

Солиқларни режалаштириш элементлари

Солиқларни прогнозлаштириш элементлари

2.

Солиқлар бўйича тушумларнинг бюджетга бириктирилишини шакллантириш

Солиқларни прогноз қилишнинг мақсадларини шакллантириш

3.

Солиқ хизмати органлари ходимларининг малакаси солиқ тартиб интизомини такомиллаштириш

Солиқларни прогноз қилишнинг мақсадларига эришишнинг воситаларини аниқлаш

4.

Бюджетга бириктирилиш кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилиш асосида давлат даромадларини кўпайишини таъминлаш

Солиқларни прогноз қилишнинг даражаси мезонлари ва ички ахборотлар тизимини шакллантириш

5.

Бюджет топшириқларини ижросини таъминлаш ва режалаштириш учун зарур бўладиган зарурий маълумотларни йиғиш

Солиқ прогнози даражасига ташқи омиллар белгиларини аниқлаш

6.

Бюджет маблағларини оқилона тақсимлашнинг коэффициент ва кўрсаткичларидан фойдаланиш

Турли хил методлардан фойдаланган ҳолда солиқларни прогноз қилиш жараёнини амалга ошириш

7.

Солиқ сиёсатини мувофиқлаштириш ва мослаштириш ёрдамида давлатни ривожлантириш самарадорлигини ошириш

Келгусида молиявий ресурсларни бошқаришни таъминловчи ташкилий, методик ва технологик воситаларни жамлаш




Солиқ рискларни юзага келиши ва унинг даражасини камайтириш

Солиққа оид режани солиқлар бўйича тушумларга баланслаштириш




Ички ва ташқи омилларга солиқларнинг мослашувчанлигини ошириш

Солиққа оид қонунчилик ва халқаро шартномаларни доимий фаоллаштириш




Бюджет жараёнини пул маблағлари билан таъминлаш

Давлатнинг молия режасидаги пул маблағларини тақсимлаш

Россия иқтисодчилари томонидан қайд қилинаётган солиқларни прогнозлаш ва режалаштириш элементларини қўллаш механизмларида барча элементларнинг мақсади солиқларни бюджетга жалб қилиш жараёнига қаратилган бўлиб, уларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш бюджет жараёнини тўғри шакллантириш ва амалга оширишнинг муҳим шарти сифатида баҳолайди.
Солиқларни прогноз қилиш ва режалаштириш элементлари юқорида иқтисодчилар таъкидлаганидек, уларнинг ўзаро боғлиқлиги бюджет-солиқ сиёсатида мақсад қилиб қўйилган натижаларга эришишнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилсада, аммо уларнинг элементларини уларнинг ички хусусиятлари ва амалга оширилиш жараёнининг мазмуни ҳамда уларга энг кўп таъсир этувчи омилларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб белгилаш мақсадга мувофиқдир.
Солиқларни прогноз қилиш ва режалаштириш жараёнида элементларни қўллашга тизимли ёндошув тадқиқотнинг натижаларининг аниқлиги ва ишончлигини таъминлайди. Элементларни қўллашда тизимий ёндошув улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг қонуниятларини мантиқий асосда аниқлашга имкон беради. Ҳар қандай иқтисодий жараён ёки объектнинг ўзи ўзига хос тизимга эга бўлиб, аввало ушбу объектнинг ички тизимлари ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш объектнинг моҳияти ва хусусиятини очиб берса, бошқа томондан унинг амал қилиши жиҳатидан ўзига яқин бўлган категориялар ва муносабатларга боғлиқлик даражасини ҳам кўрсатиб беришга хизмат қилади. Объектларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлашда ҳам тизимий ёндошувнинг тамойилларига асосланиш зарур бўлади. Солиқларни прогноз ва режалаштиришда уларнинг элементларининг ўзаро боғлиқлигини тизимлашган ҳолда ўрганиш ва қўллаш бир томондан уларнинг ўз ички хусусиятларини очиб берса, бошқа томондан уларнинг юзага чиқиш ва амал қилишини белгилаб берувчи омилларни ҳам кўрсатиб беради. Ўз навбатида мазкур омилларни уларнинг ўзлари билан боғлиқ ҳолда ўрганиш эса прогноз ва режалаштириш жараёнининг қонуниятларини янада очилишига ёрдамлашади.
Солиқларни прогноз қилиш ва режалаштиришда уларнинг элементларини ўзаро боғлиқлигини аниқлашда тизимли ёндошувда асосий эътибор элементларнинг ўзаро яқинлиги, иқтисодий муносабатлар маконида жойлашган ўрни, шунингдек, бюджет жараёнидаги аҳамияти ва таъсири нуқтаи назаридан ёндошиш мақсадга мувофиқ. Масалан солиқ ставкасининг ўзгаришини солиқ тушумига таъсирининг ўрнига солиқ назорати самарадорлигига таъсирини ўрганиш прогноз нуқтаи назаридан тўғри бўлмайди, бу ерда тизимий ёндошув бўлсада, аммо мақсадга эришиш нуқтаи назаридан нотўғри услуб ҳисобланади. Шунингдек, солиқ имтиёзларини солиқ тўловчининг молиявий фаолиятига ва унинг ишлаб чиқариш фаолиятига боғлиқлиги ўрнига солиқ қарздорлигига таъсирини ўрганиш солиқ тушумлари прогнозини аниқлашга етарлича ёрдам бермайди, бошқача қилиб айтганда тизимий услуб мақбул эмас. Демак, тизимий ёндошувда ҳам албатта мантиқ ва таҳлил усулларига таянилиш лозим бўлади. Албатта тизимли ёндошув ҳам ўз навбатида маълум бир тамойилларга асосланади. Иқтисодий адабиётларда унинг қуйидаги тамойиллари келтирилади: Яхлитилик-барча элементлар яхлит бутунликни ташкил этади.
Иерархияли-тизими элементлари бири-бирига бўйсинувчан ҳолатда бўлади, қуйидан юқорига ва аксинча ҳолатда акс таъсирда бўлади.Таркиблилик-ўзаро боғлиқ элементлар маълум бир таркибда фаолиятда бўлади. Тўпламлилик-турл хил математик-моделларни ягона тўплам сифатида қўллаш мумкин бўлади. Тизимлилик-ҳар қайси объектнинг тизимнинг барча белгиларини акс эттиради.38
Солиқларни режалаштиришдан фарқли ўлароқ солиқларни прогноз қилиш мураккаб ҳисоб-китобларга, таҳлилларга, қўлланиладиган усулларнинг хил-хиллиги, уларни комбинациялашган ҳолда қўлланилиши, ахборотлар базасининг турли туманлиги ва уни қайта ишлаш даражасининг юқорилиги, нафақат статистик, математик, эконометрик ҳисоблар, шунингдек, мантиқий ёндоувларга ҳам таянилади. Солиқларни прогноз қилиш ва режалаштириш ташкилий босқичда ўзаро ўхшаш бўлади. Яъни уларни шакллантиришда қатнашувчи субъектларнинг кўплигидир. Солиқларни режалаштиришда ахборотлар билан таъминловчи органлар билан биргаликда солиқ сиёсатининг мазмунига хос таклифларни илгари сурувчи органлар ҳам иштирок этади. Солиқларни прогноз қилиш жараёнида эса аксарият қатнашувчи органлар асосан ахборотлар билан таъминлаш, ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан чекланади.
Албатта солиқларни прогноз қилишнинг энг муҳим белгиларидан бири ҳам унинг омиллар таъсирида бўлишлигидир. Яъни омиллар тизими бу жараёнда асосий роль ўйновчи бўлиб юзага чиқади ва уларнинг кўплиги ва таъсирчанлигининг нобарқарорлиги солиқларни прогноз қилиш жараёнида прогноз натижаларига таъсир этувчи омилларни доим ва турли хил методларни мос ҳолда қўллаб боришни тақозо этади. Солиқларни прогноз қилиш жараёнида омиллар таъсирини баҳолашда кўпинча улар маълум гуруҳларга бўлинади. Бундайлар қаторига объектив ва натижали омилларни келтириш мумкин. Объектив омиллар жумласига прогнозни амалга оширувчи солиқ хизмати ва бошқа органлар фаолиятига боғлиқ бўлмаган молиявий омиллар(ялпи ички маҳсулот, инфляция, инвестиция, жамғарилиш, истеъмол ва нарх индекслари, импорт-экспорт ҳажми ва ш.к.) киритилса, натижали(ички) омилларга бевосита солиқ хизмати ва бошқа молиявий органларнинг фаолияти натижалари киритилади. Натижали омилларнинг таъсирини эса солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган турли хил текширув натижалари, солиқларни ундириш борасидаги ишлар, солиқ тўловчиларни ўз вақтида рўйхатга олиш, информацион технологияларнинг қўлланилиши, солиқ тўловчиларнинг маданиятини ошириш борасидаги амалга оширилган ишлар ва шу кабилар билан ўлчанади.39 Аммо қайд этилганларни эътироф этиш билан бир қаторда бизнинг фикримизча солиқ прогнозига таъсир этувчи омилларни бундай тартибда гуруҳлаш услубий жиҳатдан унчалик тўғри эмас. Қайд этганимиздек, прогноз жараёни ўта қалтис ва маъсулиятли жараён бўлиб, унинг натижаси иқтисодий сиёсатнинг мазмунига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Омиллар тўпламини тўғри баҳоламаслик прогноз натижасига салбий таъсир этиши, провардида эса иқтисодий сиёсат қолаверса, солиқ сиёсатининг тактик йўналишларини нотўғри белгиланишига олиб келади. Шу боисдан прогноз натижаларига таъсир этувчи омилларни аввало услубий жиҳатдан тўғри гуруҳлаб олиш лозим бўлади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling