Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


-Расм. Солиқларни прогноз қилиш жараёнининг молия сиёсатининг таркибий қисми сифатида унинг бошқа бўғинлари билан боғлиқлиги ва ўзаро таъсири йўналишлари


Download 1.53 Mb.
bet28/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

-Расм. Солиқларни прогноз қилиш жараёнининг молия сиёсатининг таркибий қисми сифатида унинг бошқа бўғинлари билан боғлиқлиги ва ўзаро таъсири йўналишлари.
Солиқларни прогноз қилиш молиявий прогнознинг муҳим таркибий қисми сифатида молиявий прогнознинг бошқа турлари билан ўзаро таъсирда бўлади. Бу эса молиявий прогноз ва солиқ прогнозининг илдизи битта нарсага, яъни молиявий сиёсатнинг ўзагини ташкил қилишлигини билдиради. Ўз навбатида солиқларни прогноз қилиш жараёни молиявий режалаштириш, молиявий прогнозлаштириш, бюджетнии режалаштириш, бюджетни прогнозлаштириш ҳамда солиқларни режалаштириш жараёнлари билан ўзаро боғлиқ бўлади. Албатта бу тушунчалар бир биридан фарқ қилади. Молиявий режалаштириш таркиби жиҳатдан давлатнинг барча марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондларини режалаштириш, барча даражадаги молиявий ресурсларни режалаштириш жараёнларини қамраб олиб, молиявий прогнозлаштириш эса унинг таркибий қисми ҳисобланади ва молиявий прогнозлаштириш эса барча турдаги(марказлашган ва марказлашмаган) пул фондларининг маблағлари ва уларни сарфлашнинг прогноз кўрсаткичларини қамраб олади. Бюджетни режалаштириш эса бюджет жараёнининг муҳим ташкилий босқичларини қамраб олса, бюджетни прогнозлаштириш эса бюджетнинг барча даромад манбалари ва харажатларининг прогноз кўрсаткичларини аниқлаб беради. Бюджетни прогнозлаштириш ва солиқларни прогноз қилиш жараёни ўзаро боғлиқ бўлиб, солиқларни прогноз қилиш эса бюджетнинг даромад манбаларининг солиқли даромадлари қисмини қамраб олади, бошқа даромад манбаларининг прогнози жараёни эса солиқни прогноз қилиш объектига кирмайди. Солиқларни прогноз қилиш эса шу жиҳатдан бюджетни режалаштириш ва прогнозлаштириш жараёнига муҳим ахборот манбаларини тадқим этиши билан аҳамиятлидир.
Ўз навбатида солиқларни прогноз қилиш ва режалаштириш жараёнлари макро ва микро даражада амал қилиб, улар нафақат бир-бирига шунингдек, қайд этилган кўрсаткич(жараёнлар)ларга таъсир қилади (-чизмага қаранг).
-чизмадан кўринадики, солиқларни прогноз қилиш макро даражада жамланма бюджетнинг даромадлар қисмига солиқ тушумларини прогноз қилишни қамраб олиб, мамлакат иқтисодиётини ижтимоий-иқтисодий прогноз қилиш ва бюджет ҳамда солиқларни режалаштириш жараёнининг асоси бўлиб хизмат қилади ва уларнинг йўналишларини белгилашга таъсир қилса микро даражада эса тармоқлар, ҳудудлар, солиқ тўловчиларнинг солиқ салоҳиятини баҳолашни, солиқ турлари бўйича солиқ прогнозини қамраб олади, ҳудудларни социал-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари ҳамда маҳаллий бюджетларнинг кўрсатикчларини аниқлашга хизмат қилади ва унинг йўналишларини белгилашга таъсир қилади.

Солиқларни прогноз қилиш ва режалаштиришнинг макро ва микро даража амал қилиши ва уларнинг ўзаро таъсири



Жамланма бюджетнинг даромадлар қисмига солиқ тушумларини прогноз қилишни қамраб олади, мамлакат иқтисодиётини ижтимоий-иқтисодий прогноз қилиш ва бюджет ҳамда солиқларни режалаштириш жараёнининг асоси бўлиб хизмат қилади ва уларнинг йўналишларини белгилашга таъсир қилади.

Макроиқтисодий даражада



Микроиқтисодий даражада

Макроиқтисодий даражада




Маҳаллий ҳокимликларнинг ўз ваколатлари доирасидаги мажбурий тўловларни жорий қилиш, уларни ундириш механизмлари, солиқ ставкалари, имтиёзларини белгилашга оид ва корхоналарда солиқларни режалаштириш билан боғлиқ жараёнларни қамраб олади, ҳудуд иқтисодиётини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларининг асоси бўлиб хизмат қилади, ҳудуднинг солиқ салоҳиятини аниқлашга таъсир қилади.

Солиқ сиёсатининг ўзаги сифатида солиқларни жорий қилиш, уларни ундириш механизмлари, солиқ ставкалари, имтиёзларини белгилашга оид жараёнларни қамраб олади, мамлакат иқтисодиётини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларининг асоси бўлиб хизмат қилади, бюджет жараёни ва ўз навбатида солиқларнинг ҳамда солиқларни прогноз қилиш(солиқ потенциали) жараёнига акс таъсир қилади.

Солиқларни режалаштириш

Тармоқлар, ҳудудлар, солиқ тўловчиларнинг солиқ салоҳиятини баҳолашни, солиқ турлари бўйича солиқ прогнозини қамраб олади, ҳудудларни социал-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари ҳамда маҳаллий бюджетларнинг кўрсаткичларини аниқлашга хизмат қилади ва унинг йўналишларини белгилашга таъсир қилади.

Микроиқтисодий даражада

Солиқ прогнози

Солиқларни режалаштириш жараёни эса макродаражада солиқ сиёсатининг ўзаги сифатида солиқларни жорий қилиш, уларни ундириш механизмлари, солиқ ставкалари, имтиёзларини белгилашга оид жараёнларни қамраб олади, мамлакат иқтисодиётини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларининг асоси бўлиб хизмат қилади, бюджет жараёни ва ўз навбатида солиқларнинг ҳамда солиқларни прогноз қилиш(солиқ потенциали) жараёнига акс таъсир қилади. Шунингдек микро даражада ҳам мавуд бўлиб, маҳаллий ҳокимликларнинг ўз ваколатлари доирасидаги мажбурий тўловларни жорий қилиш, уларни ундириш механизмлари, солиқ ставкалари, имтиёзларини белгилашга оид ва корхоналарда солиқларни режалаштириш билан боғлиқ жараёнларни қамраб олади, ҳудуд иқтисодиётини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларининг асоси бўлиб хизмат қилади, ҳудуднинг солиқ салоҳиятини аниқлашга таъсир қилади.


Солиқларни прогноз қилиш эса солиқ тўловчиларнинг юзага келиш жараёнлари ва давлат бюджетининг даромадлар қисми сифатида солиқларнинг турли даражадаги бюджетларга келиб тушиш прогноз қилиш (эҳтимоллигини ҳисоблаш), солиқларнинг бюджетга жалб этилиш даражаси ва солиқ тўловчиларнинг солиқ потенциалини аниқлаш, шунингдек, ушбу жараёнларни ва уларнинг ўртасидаги ўзаро боғлиқликни динамик таҳлил этишга қаратилган муносабатлар ҳамда давлатнинг ваколатли органларининг комплекс фаолияти тушунилади. Юқорида таъкидлаб ўтилган ёндошувларда қайд этилганидек, бу тушунча ва муносабатлар бир-бирини тўлдириш ва кетма-кетликка эга бўлади. Солиқларни режалаштириш солиқ тушумлари, солиқ базаси, солиқларнинг йиғилувчанлик даражалари ва макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб амалга оширилади. Солиқларни режалаштиришдан мақсад давлат бюджетига солиқ тушумларини максимал даражада жалб қилишдан иборат. Солиқларни режалаштириш давлат даражасида социал-иқтисодий жараёнларни прогноз қилишнинг муҳим кўриниши бўлиб юзага чиқади ва бир неча босқичлардан иборат бўлади. Давлат бюджетига солиқларни жалб этиш билан боғлиқ режалаштиришнинг олдига бир қатор вазифалар қўйилади: турли даражадаги бюджетларнинг даромад қисмларига тушумларнинг келиб тушишини таъминлаш, солиқ ставкаларини оширмаган ҳолда бюджетга солиқ тушумларини ҳажмини оширишнинг қулай воситаларидан фойдаланиш ва таъминлаш, молия йили давомида солиқларнинг бюджетга келиб тушишининг узлуксизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, бошқарув амалиётида солиқларни максимал даражада жалб қилишнинг методларидан кенг ва самарали фойдаланиш ва шу кабилар.
Солиқларни прогнозлаштириш ва режалаштиришнинг ўзаро боғлиқлиги солиқ-бюджет жараёнларининг чегарасини белгилайди. Шу билан биргаликда солиқларни прогноз қилиш ўзида директив хусусиятларни акс эттирган тахминларга асосланса, солиқларни режалаштириш эса ўзида бажаришга қабул қилинган миқдорий кўрсаткичларни ифодалайди. Солиқларни прогноз қилиш ва режалаштириш механизмлари фақат макроиқтисодий даражада фарқланади, улар бир-бирини тўлдирсада солиқларни прогноз қилиш жараёни режалаштириш жараёнидан олдин содир бўлади. Солиқларни прогноз қилишни мувофиқлаштириш асосини бюджет жараёни нормалари ҳисобланади. Шу жиҳатдан олган солиқларни прогноз қилиш масаласи давлатнинг молия сиёсатини амалга оширувчи ваколатли органларнинг бош вазифаларидан бири бўлиб юзага чиқади. Солиқларни прогноз қилиш ҳар бир солиқ ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича солиқ базасини аниқлашни қамраб олади, бу жараён ўта мураккаб бўлиб, бу масаланинг тўғри ҳал қилиниши бошқа кейинги жараёнларга яъни солиқ қарздорлиги, солиқларнинг йиғилувчанлиги кабиларга тўғридан тўғри таъсир қилади.
Солиқларнинг бюджетга келиб тушиши бошқа омиллар сингари солиқларни режалаштириш ва прогнозлаштириш босиқчларига боғлиқ бўлади. Айрим иқтисодчиларнинг фикрича35 солиқларни режалаштириш босқичлари уч босқичдан: солиқлар сифатида бюджетга жалб қилиш мақсадида иқтисодий субъектларнинг ресурс имкониятлари аниқлаш; давлатнинг социал-иқтисодий ҳамда бюджет-солиқ сиёсатининг йўналишларини аниқлаш; солиқларнинг турли даражадаги бюджетларга келиб тушишини ва унинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган аниқ ҳаракатларни амалга ошириш каби босқичлардан иборат. С.В.Барулин бошчилигидаги "Солиқ менежменти" ўқув қўлланмаси муаллифларининг фикрича эса солиқларни режалаштириш жорий ва келгуси даврлар бўйича солиқ мажбуриятларини такомиллаштиришга ва уларни камайтиришга қаратилган турли хил вариантларни тизимли таҳлил қилишни ўзи ичига олган тадбирлардан иборат ва у ўз ичига солиқ потенциалини аниқлаш, жамланма бюджетга солиқларнинг келиб тушиш ҳажмини аниқлаш, турли даражадаги бюджетларнинг даромад қисми бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда прогнозлаштирилаётган ҳажмдаги молиявий маблағларни турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлашдан иборат бўлади. Солиқларни режалаштиришнинг асосий вазифаси эса максимал молиявий натижага эришиш ва солиқларни минимал даражада камайтиришга қаратилган солиққа тортиш тизимини ташкил этишдан иборат. Солиқларни режалаштириш босқчилари эса ташкилий-тайёргарлик, тадқиқотчилик, режани ишлаб чиқиш, режани амалга ошириш кабилардан иборат.36 Иқтисодий адабиётларда солиқларни режалаштириш ва прогнозлаштиришни макродаражада амалга оширишда уларнинг ягона тизим сифатида шакллантириш ҳамда уларнинг ўзига хос элементларини аниқлаш хусусида фикрлар билдирилади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling