Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Download 1.53 Mb.
bet47/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

Статистик методлар – прогноз қилинадиган ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар структураси, динамикаси ва ўзаро алоқаларида намоён бўладиган миқдорий қонунияталр олишга қаратилган ахборотни қайта ишлаш методлари тизими.
Ўхшатишлар методи – прогноз қилинадиган жараёнлар ҳақида билим бир жараёнлар ривожланиши қонуниятларининг бошқа жараёнлар ривожланиш қонуниятларига ўхшашлиги асосида юзага келадиган мантиқий хулосага асосланган прогнозлар олишга асосан тузилади.
Прогноз қилишнинг илғор методлари прогнозда прогноз қилиш объектининг ривожланиш қонуниятлари янги тенденцияларини акс эттириш хусусиятини амалга оширадиган илмий-техник ахборотни махсус қайта ишлаш тамойилларига асосланади. Прогноз қилишнинг расмий методлари прогнозлар аниқлиги ва ишончлилигини ошириш, уларни бажариш муддатини сезиларли қисқартириш, ахборотни қайта ишлаш ва натижаларни баҳолаш имконини берадиган математик назария воситалари тузишга асосланади. Прогноз қилишнинг расмий методлари таркибига қуйидагилар киради: интерполяция ва экстраполяция методлари, математик моделлаштириш методи, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика методлари.
Интерполяция методининг моҳияти yi=f(xj), объект фунциялари прогноз қийматини аниқлашдан иборат бўлиб, бу ерда j=0,…n,
Экстраполяция методи бу – илмий тадқиқот методи бўлиб, ўтмишда белгиланган тенденцияларни кегуси даврда тарқатишдан иборатдир. Математик экстраполяция методлари агар унинг х1=x(t1),…….., x(tn-1) > x(tn) ўтмиш даврдаги қиймати маълум бўлса, у ёки бу Х=x(t1) ўзгарувчан кўрсаткич қандай қийматга эга бўлишини аниқлашга бориб тақалади.
Прогнозга қайси тамойиллар ва қайси бошланғич маълумотлар асос қилиб олинганига қараб, қуйидаги экстраполяция методлари мавжуд: ўртача мутлақ ўсиш, ўртача ўсиш суръати ва бирон-бир таҳлилий формула бўйича қаторларни тенглаштириш асосида экстраполяция.
Ўртача мутлақ ўсиш бўйича прогноз қилиш умумий теденцияни чизиқли деб ҳисоблашга ишонч бўлган, яъни метод бир хилда ўзгариш ҳақида тахминга асосланган ҳолатда бажарилиши мумкин. Ўртача ўсиш суръати бўйича прогноз қилиш умумий тенденция экспоненциал эгри чизиқ билан тавсифланадиган ҳолатда амалга оширилиши мумкин. Агар динамика қаторига бошқача қонуният хос бўлса, ўртача ўсиш суръати асосидаги экстраполяцияда олинган маълумотлар бошқа экстраполяция методи билан олинган маълумотлардан фарқ қилади.
Прогноз қилишнинг энг тарқалган методи трендни таҳлилий ифодалаш ҳисобланади.
Экстраполяция қилинадиган ҳодиса тренди бу иқтисодий кўрсаткичлар ўзгариши узоқ муддатли тенденцияси, яъни ривожланиш умумий йўналишини, вақт қаторлари асосий тенденциясини белгилаб берадиган ўзгариш. Тренд маълум маънода тасодифий таъсирдан холи бўлган вақт бўйича ҳаракат асосий қонуниятларини тавсифлайди. Энг кичик квадратлар методининг моҳияти шундан иборатки, прогноз қилинадиган ҳодисани тавсифлайдиган функция оддийроқ функция ёки уларнинг комбинацияси билан уйғунлашади. Бунда уйғунлик шундай танланадики, амалдаги функция даражасининг ўртача квадратик оғиши кузатилаётган нуқталарда энг кичик бўлади.
Сирпанувчан ўртача методи шундан иборатки, тартиб бўйича биринчи қатордаги даражалардан ўртача даража ҳисоблаб чиқилади, сўнгра иккинчидан бошлаб, ундан кейин учинчидан ва ҳ.к. ўртача даражалар аниқланади. Шундай қилиб, ўртача даражани ҳисоб-китоб қилишда динамика қатори бўйича унинг бошидан охирига қараб «сирпанилади», ҳар сафар бошида битта даража олиб ташланади ва кейинги даража қўшилади.
Математик моделлаштириш методи билим олиш объекти ҳақидаги билимлар ва объектнинг ўзи ўртасида маълум бир мувофиқлик ўрнатиш имкониятига асосланади. Математик методларни қўллаш прогнозлар асосланганлиги, амалийлиги ва ўз вақтидалиги даражаси юқори бўлишини таъминлайди.
Умумий хулоса қилиб айтганда солиқларни прогноз қилиш жараёни таъкидланганидек, бошқа жараёнлардан фарқли равишда ўта мураккаб жараён ҳисобланади. Солиқлар аралаш иқтисодиёт шароитида давлатнинг иқтсодиётга аралашувининг энг муҳим воситаси ҳисобланиши, унинг мураккаблигини янада оширади. Чунки, солиқлар бўйича давлат бюджетга тушумлар ҳажмини маълум бир даврларга прогноз қилишни амалга ошириш солиқ тушумлари ҳажмига таъсир этувчи омилларни баҳолашни тақозо этади, ваҳоланки, бундай омиллар жуда кўп ва уларнинг таъсир даражалари ҳам турличадир. Қайд этилганлар эса солиқларни прогноз қилиш жараёнини соддалаштириш, унинг натижаларининг аниқлигини ошириш ва мақсадга эришиш учун маълум моделлар ва методларни тўғри танлаш ва улардан самарали фойдаланишни тақозо этади. Моделлар ва методларни гуруҳлаш ва уларнинг хусусиятларини англаш ва шу асосда прогнознинг мақсади ва унинг қамраб олиниши даражасини аниқлаб уларнинг мантиқий уйғунлигини таъминлаш мақсадга эришишнинг муҳим қадамларни ифодалайди. Бу борада эса прогнозда қўлланиладиган методларни тўғри танлаш катта аҳамият касб этади.



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling