Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Солиқларни прогноз қилишнинг босқичлари ва амалга оширилиш тартиби


Download 1.53 Mb.
bet55/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

5.5. Солиқларни прогноз қилишнинг босқичлари ва амалга оширилиш тартиби
Солиқларни прогноз қилиш жараёнини амалга ошириш маълум бир иерархияли тартибда маълум бир босқичларда амалга оширилишни тақозо қилади. Бунда юқорида айтиб ўтилганидек, прогноз жараёнини ахборот билан таъминловчи тегишли ваколатли органлар билан биргаликда молия-кредит органлари(молия, солиқ, ғазначилик, божхона) томонидан бевосита жараённи амалга оширишга киришилади. Ўзбекистон бюджет-солиқ тизими тузилиши ва унинг қурилишига қарайдиган бўлсак, давлат бюджетининг солиқли даромадлари(жумладан бошқа мажбурий тўловлар) қуйидаги тартиб ва босқичларда амалга ошириладики, биз бу босқичларни шартли равишда етти босқичга бўлдик.
Биринчи босқич. Бунда Молия вазирлиги ва унинг органлари томонидан республика, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари ҳамда туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари бўйича прогноз кўрсаткичлари аниқланади. Республика бюджети бўйича кутилаётган даромадлар ҳажми бюджет таснифида белгиланган даромад турларининг тегишли кодлари бўйича туман(шаҳар) Ғазначилиги бўлинмалари(давлат солиқ хизмати органларидан олган маълумотларга асосан) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан олинадиган маълумотлар базасида аниқланади. Яъни, тегишли туман(шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан аниқланган тушумлар бўйича прогноз кўрсаткичлари "__ йил _________ ойи учун республика бюджетига кутилаётган даромадлар тушуми тўғрисидаги ТЕЗКОР маълумот"да акс эттирилиб тегишли поғонадаги Ғазначилик бўлинмаларига ҳар ойнинг 3 санасига қадар тақдим қилинади. Давлат божхона қўмитаси ҳам худди шу тартиб ва шаклда маълумотларни тақдим қилинади(-жадвал)

-жадвал.
20___ йил ___________ ойи учун туман (шаҳар) бўйича Давлат бюджетига кутилаётган даромадлар тушуми тўғрисидаги

ТЕЗКОР МАЪЛУМОТ









(Млн. сўмда)

№‎


Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling