Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Download 1.53 Mb.
bet57/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

Еттинчи босқич: Агар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадлари ҳамда харажатларининг прогнозлари асоссиз равишда пасайтирилган ёки оширилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бюджет сўровлари олинганидан кейин ўн иш куни ичида ёзма билдириш тақдим қилади.
Шунингдек, Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига, Ҳудудий молия органлари эса тегишли маъмурий-ҳудудий бирликларга Давлат бюджети даромадлари прогнозини ҳар чоракда етказади. Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаси ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва молия йили учун мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози асосида тузилади.
Давлат бюджетига солиқ тушумларини прогноз қилишнинг охирги босиқичида Молия вазирлиги томонидан таҳлилий ишлар амалга оширилиб, бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва бюджет маблағларини тақсимловчилардан тақдим қилинган ўтган йилда эришилган натижалар ва жорий йилда кутилаётган натижалар тўғрисидаги таҳлилий ҳисобот маълумотларидаги ҳолатни эътиборга олинган ҳолда миллий иқтисодиётнинг ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари билан таққосланади ва бюджетномага киритиш учун энг сўнги вариант тайёрланади.
Бюджетнома эса Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ(96модда) эришилган натижалар ҳисобга олинган ҳолда мамлакатни келгуси давр учун ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини назарда тутадиган ҳужжат бўлиб, ушбу йўналишлар асосида Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари шакллантирилади. Бюджетномада мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўтган йилги асосий якунлари ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий йилги якунларининг прогноз баҳоси, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари жорий йилдаги ижросининг прогноз баҳоси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаси, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаси, давлат қарзининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ва солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасига доир тушунтириш хати акс эттирилади. Бюджетнома тегишли тартибда қонунчилик палаталари томонидан кўриб чиқилиб тасдиқлангандан сўнг жорий йилга мўлжалланган солиқларни прогноз қилиш жараёни якунланган ҳисобланади.



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling