Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Солиқларни прогноз қилишнинг ахборот манбаи ва уларни қайта ишлаш


Download 1.53 Mb.
bet50/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

5.2. Солиқларни прогноз қилишнинг ахборот манбаи ва уларни қайта ишлаш
Солиқларни прогноз қилиш жараёнининг яна бир энг муҳим инструментларидан бири бу ахборотлар ва маълумотлар базасидир. Қайд этилганидек, бу борадаги зарурий ахборот ва маълумотлар тегишли ваколатли органлардаги мавжуд маълумотларга таянилади. Солиқларни прогноз қилишнинг ахборот базасини шакллантиришнинг ўзи ҳам бир неча босқичлардан иборат бўлади. Бунинг учун дастлаб прогнознинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда зарурий ахборотлар, яъни кўрсаткчилар аниқланади ва бундай кўрсаткич ҳамда маълумотларни энг қулай ва ишонувчанлиги нуқтаи назаридан ушбу маълумотларга эгалик қилувчи ва уни тарқатувчилар рўйхати аниқланади ҳамда тегишли тартибда ушбу маълумотлар олинади. Маълумотлар базаси аниқланаётганда аввало уларнинг муҳимлилиги ва ишончлигиги ҳамда ушбу маълумотларнинг прогноз жараёнидаги аҳамиятига эътибор қаратилади. Кейинги босқичда эса олинган ахборотлар гуруҳланади. Бунда ахборот ва кўрсаткичларнинг солиқни прогноз қилишнг қайси қисмига ёки жараёнига тегишли эканлигига ажратилиб, уларни синтезлаш амалга оширилади. Яъни, синтезлаш орқали тугалланмаган, тўлиқ акс этмаган ва чала хусусиятга эга бўлган маълумотлар тўлдирилиб, уларни бир-бутун ҳолга келтирилади ва уларни таҳлил ва ҳисоб-китоб ишларига тайёрлаб қўйилади. Шунингдек, бу босқичдаги энг эътибор бериладиган нарсалардан яна бири маълумотларни ўзаро таққослаш ва бир-бирига мослаштирган ҳолда уларнинг самарадорлиги масаласидир. Масалан, жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ тушуми бўйича прогноз кўрсаткичларини аниқлашда иқтисодиётда банд бўлган аҳоли таркибининг соҳалар ва тармоқлар бўйича тақсимланиши, тармоқларда ўртача иш ҳақи даражаси, тармоқлар ўртасида ходимларнинг кўчиши каби кўрсаткичлар муҳим бўлсада, аммо, ушбу жараёнда тармоқлар, ҳудудлар кесимида ходимларнинг демографик ёш таркиби, уларда пенсия ёшидагилар ва пенсия ёшига яқинлашаётган, юқори малака талаб қиладиган ва юқори иш ҳақи белгиланган касбларнинг вакансия даражаси, ходимларнинг гендер таркибидаги ўзгаришлар ва шу кабилар кўрсаткичларни ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганишга мослаштириш лозим бўлади. Бундай ёндошув ҳар бир солиқ тури ва прогнознинг бошқа жараёнларида ҳам эътиборга олиниш талаб қилинади. Бунинг учун олинган маълумотларни тўғри гуруҳлаш ва уларнинг ўзаро энг яқин боғлиқлик даражасини таъминлаш лозим бўлади.
Солиқларни прогноз қилиш жараёнида зарур бўладиган ахборот ва кўрсатикчлардан самарали фойдаланиш мақсадида уларни маълум белгиларига қараб гуруҳлаш мумкин.(-чизма).
Солиқларни прогноз қилиш жараёнида ахборот манбалари умумий(барча босқичдаги прогноз жараёни учун зарур бўладиган ва қўлланиладиган кўрсатикчлар), оралиқ(прогнознинг оралиқ босқичларида зарур бўладиган ва қўлланиладиган кўрсаткичлар), молиявий(ҳудудлар, солиқ тўловчиларнинг солиқ потенциали ҳамда солиқ турлари бўйича прогноз жараёнида қўлланиладиган кўрсаткичлар), номолиявий(прогноз жараёнининг мазмунига қараб зарур бўладиган ва қўлланиладиган кўрсаткичлар) гуруҳларга бўлинади.
Шу билан биргаликда ахборотларни макроиқтисодий(ялпи ички маҳсулот, миллий даромад, иқтисодиётга жами киритилган инвестициялар, ташқи савдо айланмаси,



Солиқларни прогноз қилишга хизмат қилувчи ахборот манбаларнинг гуруҳланиши



Барча босқичдаги прогноз жараёни учун зарур бўладиган ва қўлланиладиган кўрсатикчлар



Умумий

ЯИМ, МД, умумий солиқ тушумлари, жами бюджет даромадлари ва. ш.к.







Аҳоли сони, иш ҳақи даражаси, нарх, инфляция даражаси, бозор коньюктураси кўрсатикчлари, импорт-экспорт ҳажми, инвестиция ҳажми ва ш.к.

Прогнознинг оралиқ босқичларида зарур бўладиган ва қўлланиладиган кўрсатикчлар



Оралиқ




Ялпи тушум, ялпи даромад, реализация ҳажми, иш ҳақи фонди, фойда(зарар) ҳажми, солиқ қарздорлиги, солиқ имтиёзлари, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, айланма ҳажми, мол-мулк қиймати, маҳсулот таннархига қўшиладиган ва давр харажатлари сўммаси ва ш.к.

Ҳудудлар, солиқ тўловчиларнинг солиқ потенциали ҳамда солиқ турлари бўйича прогноз жараёнида қўлланиладиган кўрсатикчлар



Молиявий




Солиқ ставкалари, солиқ объекти, солиқ тўловчилар сони, аҳоли сони ва унинг демографик таркиби, солиқни тўлаш муддатлари, солиқ тўловчиларнинг фаолиятининг ўзгариш жараёни, реал ва потенциал солиқ тўловчилар ўртасидаги нисбат, умумбелгиланган ва соддалаштирилган тартибда солиқ тўловчилар сони, солиқ ҳуқуқбузарликлар даражаси ва ш.к.



Прогноз жараёнининг мазмунига қараб зарур бўладиган ва қўлланиладиган кўрсатикчлар


Номолиявий






Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling