Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози
Солиқ потенциалига таъсир этувчи омилларни баҳолаш механизми
Download 1.53 Mb.
|
Дарслик ССП
6.2. Солиқ потенциалига таъсир этувчи омилларни баҳолаш механизми
Таъкидлаш лозимки, солиқ потенциалига таъсир эутвчи омилларнинг моҳиятини тавсифловчи ҳолатлар иқтисодий адабиётларда турлича талқин қилинади. Ушбуларни эътиборга олиб талабалар уларни фарқлай олиш учун уларнинг айримларини келтириб ўтамиз. Солиқ потенциалининг омилларини характерловчи ёндошувлар бир қатор иқтисодчилар томонидан билдирилган. Хусусан, Д.Р.Попенков солиқ потенциалининг омиллаларини уч 111гуруҳга, яъни, ҳудуднинг иқтисодиётига таъсир этувчи омиллар, ҳудудда бевосита солиқ потенциалига таъсир этувчи омиллар, солиқларнинг базасига таъсир этувчи омилларга гуруҳлайди. А.Л Коломиец ва А.И. Новиковалар солиқ потенциалининг омилларини объектив ва субъектив омилларга бўлиб, объектив омиллар жумласига амал қилаётган солиқ қонунчилиги, ҳудуднинг ривожланиш даражаси, тармоқларнинг хусусиятлари, нарх даражаси, импорт ва экспортнинг ҳажми ва тузилиши кабиларни киритса, субъектив омилларга эса солиқ сиёсатининг ҳолати, солиқ тўловчиларга берилган солиқ имтиёзлари сони ва солиқларни кечиктириш бўйича тақдим қилинган муддатларни киритади.112 Айрим иқтисодчилар эса қайд этилганлардан фарқли ўлароқ, солиқ потенциалининг даражаси ва унинг асосий омили сифатида жуғрофий омилларни асосий омил сифатида баҳолаб, ҳудуд ёки корхоналарнинг жуғрофий жиҳатдан қулай жойлашуви уларга ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланиш имкониятини беради, маҳсулотни реализацияси осонлашади, уларда қўшимча ресурсларни тежаш имконияти бўлади113. Л.М.Архипцева солиқ потенциалининг омилларини изоҳлаб уларни иқтисодий омиллар, солиқ маъмурчилиги омиллари ва социал омилларга ажратади. Солиқ иқтисодий ва социал омиллари бошқа муаллифларнинг ёндошувларига ўхшасада, солиқ маъмурчилиги омиллари сифатида солиқ назоратининг самарадорлиги, солиқ хизмати органларининг касбий тайёргарлиги, солиқ маъмурчилигини ташкил этишнинг услубий таъминланганлиги, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларнинг солиқ тўловчилар томонидан ўзлаштирилиш даражаси каби омилларни изоҳлайди.114 Солиқ маъмурчилигининг омиллари сифатида келтириб ўтилган солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларнинг солиқ тўловчилар томонидан ўзлаштирилиш даражаси каби омилдан ташқари омилларнинг солиқ потенциалига таъсири жуда паст, сабаб бу омиллар солиқ потенциалини эмас, балки солиқ тушумларининг бюджетга келиб тушиш жараёнига ва солиқ қарздорлигини камайтиришга таъсир этувчи омиллар сифатида баҳолаш лозим. Аммо муаллифнинг корхона ва ташкилотларнинг солиқ потенциалига бевосита таъсир этувчи-ишлаб чиқариш-ресурс омиллари, меҳнат ресурси омиллари, молиявий омиллар ва инновацион омиллар хусусидаги фикрлари ўринлидир. Муаллиф ушбу омилларни таҳлил қилиб корхонанинг солиқ потенциали шунингдек, корхонанинг нарх сиёсати, асосий фондларнинг ишлатлилиш давомийлиги ва уларнинг эскирганлик даражаси, ишлаб чиқариш ходимларининг малака даражаси, маҳсулот сифати, жами маблағлари таркибида ўз маблағларининг улуши каби омилларнинг таъсирини ҳам эътиборга олиш лозим деб ҳисоблайди. Ушбу омилларнинг корхона солиқ потенциалини оширишдаги ролини инкор этмаган ҳолда, энг муҳим омиллар сифатида корхона доирасида молиявий ресурсларни самарали бошқариш, аниқроқ қилиб айтганда мавжуд ресурслар ва молиявий натижаларни иқтисодий манфаатдорлик нуқтаи назардан тақсимлаш жараёнларини ҳам эътибордан қолдирмаслик лозим. Юқорида қайд этилган мулоҳазаларда солиқ потенциалининг омиллари сифатида келтириб ўтилганларни инкор этмасдан, шу билан биргаликда бу масалага кенгроқ қараш лозимлигини ва унинг асосий барча омилларни эътибордан қочирмаслик керак деб ҳисоблаб, солиқ потенциалининг омилларини қуйидагича гуруҳлаш мақсадга мувофиқдир. (-иловага қаранг). Қуйида келтирилган -чизмадан кўринадики, солиқ потенциалининг омилларини иқтисодий, молиявий, социал-демографик, табиий-жуғрофий, миллий минталитет, тарихий ва сиёсий омилларга бўлинади. Иқтисодий омиллар: ЯИМнинг даражаси ва унинг тақсимланиш механизми; яъни унинг жамғарилишга ёки истеъмолга қайси бирига кўпроқ сарфланиши, иқтисодиётнинг устувор тармоқларининг модернизация қилиниб борилиши ва улар ўртасидаги кооперацион алоқаларнинг ҳолати(ҳар қайси давлатнинг иқтисодий тараққиётини белгиловчи берувчи асосий тармоқлар муҳим касб этади ва тармоқлар ўртасида ўзаро кооперацион алоқалар қанча кучайса, миллий иқтисодиётнинг рақобатбордошлиги шунча ошади). Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромаднинг ҳажми; бу кўрсаткич иқтисодиётнинг умумий ривожланганлик даражасини характерловчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади, унинг юқорилиги миллий иқтисодиётда молиявий СОЛИҚ ПОТЕНЦИАЛИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ ЯИМнинг даражаси ва унинг тақсимланиш механизми Иқтисодиётнинг устувор тармоқларининг модернизация қилиниб борилиши ва улар ўртасидаги кооперацион алоқаларнинг ҳолати Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромаднинг ҳажми Иқтисодиёт тармоқларининг ривожланганлик даражаси Иқтисодий омиллар Инфляция даражаси Ишсизлик даражаси Инвестицион муҳит ва унинг самарадорлиги Импорт ва экспорт даражаси Ташқи иқтисодий фаолиятнинг интегарциялашув даражаси Истеъмолнинг даражаси ва унинг таркибий трансформацияланишуви Бюджет-солиқ сиёсатининг мазмуни ва унинг йўналишлари(харажатларнинг тақсимланиши, солиқ ставкалари, имтиёзларининг белгиланиши ва ш.к) Пул-кредит тизими ва унинг инфратузилмасининг ривожланганлик даражаси Молиявий омиллар Суғурта ва қимматли қоғозлар бозорининг қоньюктураси уларнинг иқтисодиётни қамраб олиш даражаси Давлатнинг корхоналар молиявий сиёсатига таъсир даражаси ва корхоналарнинг ҳисоб сиёсатининг мазмуни Меҳнат ресурсларининг билан таъминланганлик ва уларнинг малака даражаси Меҳнатга лаёқатли ва пенсия ёшидаги аҳоли қатламлари ўртасидаги паритет даражаси Бошқа омиллар Табиий-иқлим шарт-шароитлар, қазилма бойликларнинг жойлашуви, эко-туризм даражаси Ташқи(иқтисодий) сиёсат, аҳолининг ишлаб чиқариш миллий менталитенти, тарихий омиллар ва бошқалар Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling