Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Download 1.53 Mb.
bet19/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

Солиқларни прогноз қилишнинг
зарурий омиллари

Бюджетни режалаштиришда солиқ потенциални эътиборга олишнинг мураккаблиги



Солиқ тизимининг олдига қўйилган вазифаларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг даражасига қараб ўзгариб боришлиги







Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг миқдорига таъсир этувчи омилларнинг кўплиги ва уларнинг таъсир доирасининг кенглиги(тезлиги)



Бозор муносабатлари шароитида солиқлар иқтисодиётга таъсир этишнинг энг самарали ва қулай усулларидан бири сифатида намоён бўлишлиги

Марказлашган пул фондларини шакллантиришнинг зарурлиги


-Расм. Солиқларни прогноз қилишнинг зарурий омиллари.
Келтирилган расмдан кўринадики, солиқларни прогноз қилишнинг объектив зарурлигининг негизи аввало марказлаштирилган пул фондларининг ташкил этилишга боғлиқ бўлади ва фискал сиёсатнинг асосий ўзагини ташкил этади. Чунки, фискал сиёсат асосан пул фондларининг молиявий манбаларини аниқлаш ва уларни жалб этилишга қаратилган бўлади. Ўз навбатида солиқларни прогноз қилишнинг зарурлигини тавсифловчи ҳолатлар унинг ўзига хос белгилари билан ўзаро боғлиқликда бўлади. Режали тоталитар иқтисодиётга асосланган иқтисодий тизимда солиқларга муносабат ва уларнинг бюджетни шакллантиришдаги ролига мувофиқ равишда прогноз жараёнининг зарурлиги белгиланган ва амалга оширилган, яъни пассив ҳолатда бўлган. Бозор иқтисодиётга асосланган миллий хўжалик юритиш шароитида эса солиқларни прогноз қилишнинг зарурлиги, унинг молиявий бошқарувдаги роли ҳамда амалга ошириш тартиблари ўзгача, яъни фаол аҳамиятга эга бўлади.
Солиқ тушумларини прогноз қилиш жараёни бошқа иқтисодий жараёнлардан алоҳида муҳим фарқи ва мураккаблиги шундаки, солиқни прогнозлаш жараёни бир томондан юқори эҳтимолликка асосланса, бошқа томондан ушбу жараённи тўғри амалга ошириш жуда кўплаб омилларнинг таъсирини тўғри баҳолаш ва чуқур илмий таҳлилларга асосланган ҳолда оқилона қарор қабул қилишни талаб этади. Албатта солиқларни прогноз қилиш жараёни маълум таркибга эга бўлади. Бизнингча у қуйидаги таркибга эга(-расм).


Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling