Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози
Иқтисодий прогнозлар ва уларнинг моҳияти
Download 1.53 Mb.
|
Дарслик ССП
- Bu sahifa navigatsiya:
- -Чизма. Прогноз турлари.
3.2. Иқтисодий прогнозлар ва уларнинг моҳияти
Прогноз-грекча(prognosis) сўз бўлиб-“олдиндан кўра билиш,” “олдиндан айтиш” деган маънони билдиради. Иқтисодий-ижтимоий моҳияти бу- кўзланган мақсадга эришиш(иқтисодий ҳолатга эришиш)нинг илмий асосланган ҳолда турли хил вариантларини баҳолашдан иборатдир. ПРОГНОЗ ТУРЛАРИ Функционал белгисига кўра Муддатлилига кўра Кўламига кўра Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни қамраб олишига кўра Тезкор( 1 ойгача) Нормативли Макроқтисодий Иқтисодий Қисқа(1 ойдан 1 йилгача) Изланувли Микроиқтисодий Илмий-техникавий Ўрта(1 йилдан 5 йилгача) Миқдорий Демографик Узоқ(5 йилдан 1 5-25 йилгача) Сифатий Комбиналашган Табиий-иқлим Узоқ истиқболли(25 йилдан юқори) социал-ижтимоий -Чизма. Прогноз турлари. Прогноз қилиш турлари жуд кўп. Чунки, айтиб ўтганимиздек, табиат ва жамиятдаги ҳар қайси жараён ва ҳодисаларда ривожланиш жараёни давом этадики, уларнинг келгусидаги ҳолатини билишга интилиш прогноз жараёни орқали амалга оширилади. Прогноз тушунчаси ва унинг моҳиятини ўрганиш мақсадида уларни маълум бир мезонлар асосида гуруҳларга ажратиш мумкин. Шу жиҳатдан уларни ижтимоий-иқтисодий жараёнларни қамраб олиши; кўлами ва функционал белгисига кўра гуруҳланади. Бундай гуруҳлаш улар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг йўналишларини, яъни бир-бирига таъсирини аниқлаш имкониятини ҳам кучайтиради. Табиий-иқлим жараёнларни қамраб олувчи прогноз гуруҳига кирувчи прогноз турлари, яъни, масалан, ресурсларни прогнозлаштириш ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича прогноз кўрсаткичларида муҳим роль ўйнаса, демогарфик прогнозлаштириш эса жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва пенсия фондининг маблағларини прогноз қилиш ҳамда реал жисмоний шахслар бўйича солиқ тўловчиларнинг динамикасини ҳамда аҳолининг даромад келтирувчи ва трансферт олувчилар ўртасидаги нисбатни кўрсатиб беради. Илмий-техникавий жараёнларни прогноз қилиш ва унинг илғор натижалари оқибатида эса ишлаб чиқариш ва унинг омилларини жойлаштиришга имкон яратади, чунончи, атом электр энергиясидан фойдаланиш ва уни ишлаб чиқилиши энергия ишлаб чиқариш ва унинг истеъмолини аниқлашнинг прогноз кўрсаткичларига катта таъсирга эга, ахборот технологиялари соҳасидаги янги ўзгаришлар, бу соҳадаги прогнозлар янги турдаги "маҳсулотларни" беради, уларнинг амалга оширилиши эса бошқа соҳалардаги тараққиётни кучайтиришга хизмат қилиши билан бир қаторда прогноз жараёнларини тезлаштиришга ёрдам беради(масалан, Exsel программаси, дастурий маҳсуллар, эконометрик ҳисобларни амалга оширувчи махсус программалар ва шу кабилар.) Прогноз турларини макро ва микро даражада гуруҳлаш улар ўртасида ўзаро боғлиқликни аниқлаш билан биргаликда прогнозни амалга ошириш жараёнларинининг ташкилий жиҳатлари ва уларда қўлланиладиган методлар, прогнознинг олдига қўйилган мақсад ва олинадиган натижаларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. Макроиқтисодий прогноз миллий иқтисодиёт даражасида кечадиган ва макро даражада юз берадиган умумий қонуниятларга бўйсинадиган жараёнларни қамраб олиб, миллий иқтисодиёт, соҳалар, тармоқлар, ҳамда халқаро муносабатларга оид прогноз кўрсаткичларини ифодаласа, микродаражадаги прогноз ҳудудлар, корхоналар, жисмоний шахслар кесимида прогноз қилинаётган объектларнинг прогноз кўрсаткичларини акс эттиради. Таъкидлаш лозимки, прогноз турлари ичида иқтисодий прогноз ҳам кўлами, ҳам мураккаблиги, қолаверса, бошқа прогнозларнинг умумий йўналишларини кўрсатиб беришда катта аҳамиятга эгадир(-чизма). Қуйида келтирилган чизмадан кўринадики, иқтисодий прогнозлар ҳам кўлами, муддатлиги, функционал белгиси, жараёнларни қамраб олишига кўра маълум гуруҳларга бўлинади. Иқтисодий прогнозлар муҳим хусусияти шундаки, улар бир томондан иқтисодий қонунлар асосида мавжуд бўлиб ҳаракат қилса, бошқа томондан уларнинг ҳолатига таъсир этувчи омиллар ҳам ички жиҳатдан ҳам ташқи жиҳатдан таъсир этади. ИҚТИСОДИЙ ПРОГНОЗ Кўламига кўра Микроиқтисодий(тармоқ,ҳудуд, корхона, аҳоли) Макроиқтисодий(миллий иқтисодиёт доирасида) Муддатлилига кўра Тезкор( 1 ойгача) Қисқа(1 ойдан 1 йилгача) Ўрта(1 йилдан 5 йилгача) Узоқ(5 йилдан 1 5-25 йилгача) Узоқ истиқболли(25 йилдан юқори) Функционал белгисига кўра кўра Нормативли Изланувли Миқдорий
Сифатий
Комбиналашган Объектларни қамраб олишига кўра кўра Такрор ишлаб чиқариш Пул-кредит Молиявий
Социал-иқтисодий
Ташқи иқтисодий Солиқларни прогнозлаштириш Марказлаш маган пул фондларини прогнозлаш тириш Марказлашган пул фондларини прогнозлаштириш Бюджетни прогнозлаш тириш Молиявий ресурсларни прогнози Иқтисодий прогнозларни тўғри амалга ошириш фақат уларнинг ички хусусиятларини эмас, балки, бошқа омилларнинг хусусиятларини ҳам бирдек баҳолашни тақозо қилади, бу иқтисодий прогнознинг бошқа прогнозлардан муҳим фарқини ифодалайди. Масалан, аграр тармоқнинг ривожланиш кўрсаткичларида табиий-жуғрофий омилларнинг таъсири устун аҳамиятга эга, қайта ишлаб тармоғининг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари эса кон рудаларининг жойлашув ва уларнинг таркибининг хусусиятларига кўпроқ боғлиқ бўлади. Иқтисодий прогнозлар функционал белгисига қараб туркумлаш уларни тадқиқ этишнинг йўлларини аниқлашга хизмат қилади, шу жиҳатдан улар нормативли, изланувли, миқдорий, сифатий ва комбинациялашган турларга ажратилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling