Иқтисодий атамалар
ТИЖОРАТ — савдо ва савдо-воситачилик фаолияти, савдода иштирок этиш ёки товар ҳамда хизматлар сотувига кўмаклашиш. ТОВАР
Download 442.8 Kb.
|
1 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТУШУМ
- ФОЙДА
- ЧЕГИРМА
- ЯЛПИ ФОЙДА
- FA3HA
ТИЖОРАТ — савдо ва савдо-воситачилик фаолияти, савдода иштирок этиш ёки товар ҳамда хизматлар сотувига кўмаклашиш.
ТОВАР — 1. иқтисодий фаолиятнинг моддий буюм шаклидаги ҳар қандай маҳсулоти; 2. сотувчилар ва харидорлар ўртасида олди-сотди, бозор муносабатлари объекти. ТУШУМ — корхона, фирма, тадбиркор томонидан товар ва хизматларни сотишдан тушган пул маблағлари, савдо тушуми. УСТАВ ФОНДИ — таъсисчилар ёки иштирокчиларнинг ўзлари ташкил этган компания, хўжалик жамиятига дастлабки киритган ва доимий улуш ҳисобланадиган моддий ҳамда пул маблағлари мажмуи. УСТАМА — 1) пул ҳисобида маош устига қўшиб бериладиган қўшимча; 2) қўшимча равишда, такроран, яна; 3) маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ бўлмаган, фақат уни тарқатиш билан боғлиқ бўлган, қўшимча равишда сарфланадиган (меҳнат, харажат ва шу кабилар)ю ФОЙДА — даромад ва харажатлар ўртасидаги мусбат фарқ. ХАРИД — товарлар (ишлар, хизматлар)ни чет элдан ёки мамлакат ичкарисидан пулли асосда сотиб олиш. ЧЕГИРМА — товарнинг шартномада кўрсатилган базис нархининг эҳтимолий пасайиши ҳажмини аниқлайдиган битим шартларидан бири. ЧЕК (инг. “check” – пул муомаласига доир ҳужжат, шартнома) — 1. Маълум юридик шахснинг жорий ҳисоб рақамидан муайян миқдордаги пулни бериш ёки ўтказиш ҳақидаги ёзма фармойишдан иборат махсус ҳужжат. ШАРТНОМА — ҳар бирининг бошқа иштирокчиларга нисбатан ўзига олган мажбуриятларини бажариш предметини ўз ичига оладиган икки ёки бир неча шахслар (иқтисодий субъектлар)нинг ихтиёрий келишуви. ЯЛПИ ФОЙДА — меҳнат ва солиқ билан боғлиқ харажатлар чегириб ташлангандан сўнг ишлаб чиқарувчида қоладиган қўшилган қиймат қисми. ҚИЙМАТ — ишлаб чиқарувчи (сотувчи) томонидан товарни сотиш мақсадида ўрнатилган сумма. FA3HA — мамлакатнинг молиявий ресурслари, марказлашган давлат молиявий манбалари. ҲОМИЙ — қўлловчи, кафил; иқтисодий лойиҳа, ижтимоий тадбирлар ўтказилишини молиялаштирувчи жисмоний ёки юридик шахс; буюртмачи, ташкилотчи, йирик тадбир уюштирувчи. Download 442.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling