“ИҚтисодий фанлар” кафедраси


ЭРКИН ИННОВАЦИОН-ТАДҚИҚОТ ЗОНАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ-


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana08.03.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1252141
1   2   3   4   5
Bog'liq
1.Давлат хавфсизлик университети ТЎПЛАМ 10.05.2022

 
ЭРКИН ИННОВАЦИОН-ТАДҚИҚОТ ЗОНАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ-
ИННОВАЦИЯНИНГ ЎЧОҒИНИ БАРПО ЭТИШ ДЕМАКДИР 
 
Рашидов М.К. 
Навоий давлат кончилик институти доценти 
 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, барқарор иқтисодий ўсишга 
фақат аҳолининг инвестициявий фаоллигини ошириш ҳамда миллий ва 
хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш шароитида эришиш мумкин. 
Қатор мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, инвестициявий 
фаолликни рағбатлантирувчи жуда самарали восита – бу эркин иқтисодий 
зоналарни яратишдир. 


415 
Ўзбекистонда ҳам бу борада анчагина тажриба тўпланди десак, 
муболаға бўлмайди. Ҳозирда 14 та эркин иқтисодий зоналаримиз фаолият 
кўрсатмоқда. Булар сафини кенгайтириш лозимдир. Бунинг учун 
эса,глобаллашув шароитида инновация,ноу-хауларга эътиборни қаратиш 
мақсадга муофиқ деб ўйлайман. Бу борада мамлакатимизда ҳар йили ташкил 
этиладиган инновацион ярмаркалардаги мамлакатимиз олимлари ва 
инноваторлари томонидан яратилаѐтган ишларни кўришимиз мумкин. Шу 
ишларни жадаллаштириш учун ҳам, эркин инновацион-тадқиқот зоналари 
ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. 
Бу борада ривожланган давлатлардан АҚШ иқтисодиѐтига назар 
ташлайдиган бўлсак, саноат технологияларини ишлаб чиқаришни 
жадаллаштириш ва тадқиқот натижаларини саноaтга етказиш учун 
Массачуссета корпорацияси томонидан 1987-йилда амалий технологиялар 
маркази ташкил этилган. Бу марказ имтиѐзли шароитда кичик ва ўрта венчур 
фирмаларга 
тадқиқот, 
технологик 
ва информацион 
ресурслардан 
фойдаланишга рухсат беради. Бундай ресурслар билан ўзини фақат йирик 
фирмалар таъминлай олиши мумкин, кичик фирмаларнинг эса қурби 
етмайди. Шундай қилиб, АҚШнинг технологик парклари техник 
ишланмаларни ишлаб чиқаришда амалий фойдаланиш жараѐнини 
жалдлаштириш учун саноат ва фанни ўзаро таъсирини таъминловчи 
структуралардир. Бу эса ҳозирги замон ишлаб чиқаришнинг илм талаб қилиш 
даражасини кўтаради ва миллий иқтисодиѐтини юқори технологик базасини 
янада такомиллаштиради. Фан ва техника ютуқларини самарали амалий 
қўллаш ѐрдамида АҚШ жаҳон иқтисодиѐтида ўзининг ҳукмронлик мавқеини 
таъминлаб келмоқда. 
Умуман 
олганда, 
техник-тадқиқот 
зоналари 
АҚШда 
жуда 
ривожланмоқда. 1973 йилда АҚШда улар сони 84 та эди. Унда 145 минг 
ишчи 45 минг олим бор эди. Яқин орада 1000 тагача бундай зоналарни 
яратиш режалаштирилган. Бу ҳолда инвестициялар ҳажми 3 млрд. долларни, 
қўшимча иш ўринлари 100 мингни ташкил қилиши керак.
Техник-тадқиқот зоналари унча катта бўлмаган (2,5 кв.км дан 5 кв.км 
гача) майдонни эгаллаган мамлакатнинг бошқа қисмидан тўсиқ билан 
ажратилмаган ва фақат унда жойлашган компаниялар мавқеи билан ажралиб 
туради. АҚШда амалда уч типдаги техник-тадқиқот зоналарилари бор: 
федерал, штат ва маҳаллий. Ҳар бири мос равишда ҳукумат органлари 
томонидан ташкил этилади. Ҳукумат органлари ҳам шу тип даражасига мос 
равишда амалий дастурлар ишлаб чиқадилар. Штат, даражасидаги биринчи 
техник-тадқиқот зоналари 1980 йил Флоридада ташкил этилган эди. Худди 
шундай зоналар кейинчалик АҚШнинг 35 штатида ташкил этилди. 1987 йил 


416 
конуни бўйича 100 та федерал даражадаги зоналар ташкил этилган. Уларнинг 
фаолият этиш муддати 20 йил деб белгиланган. Умуман олганда, Америка 
Қўшма Штатларда техник-тадқиқот зоналари 1420 дан ошиб кетган, улар 
мамлакатнинг 700 шаҳар ва шаҳар атрофларида фаолият юритади.
Республикамиздаги фармацевтика соҳасига ихтисослаштирилган эркин 
иқтисодий зоналар дирекциялари ҳузурида тупроқ-иқлим шароитларидан 
келиб чиққан ҳолда, саноат плантациялари ташкил қилиш керак. Бунда 
доривор ўсимликлар турларини, маҳаллий доривор ўсимликлар хом 
ашѐсидан фойдаланган ҳолда доривор моддалар(субстанциялар) ва дори 
воситалари ишлаб чиқариш соҳасидаги янги илмий тадқиқотлар 
натижаларини тизимли равишда назорат қилиб бориш лозим. 
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда 12 та вилоят Тошкент шаҳри ва 
Қарақалпоғистонда, жами 14 та худди шундай зоналарни ташкил этиш 
мақсадга муофиқдир. Келажакда бу зоналар-инновация ўчоғига айланади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling