2
КБК-65.9
И-41
Ушбу илмий-амалий конференция Ўзбекистон Республикаси Жамоат
хавфсизлиги университетининг илмий тадқиқот
ишлари режаси доирасида
ўтказилди.
Мазкур илмий маърузалар тўпламида миллий иқтисодиѐтни жадал
ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш шароитида 2022-2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиѐт
стратегиясида
ижтимоий-иқтисодий хавфсизликни таъминлаш масалалари, глобалашув
шароитида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлашнинг назарий ва
амалий жиҳатлари, мамалакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда
тадбиркорликка қулай инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини
шакллантиришнинг
долзарб масалалари, Ўзбекистонда хуфѐна иқтисодиѐт ва
коррупцияга қарши курашнинг қонуний-меъѐрий асосларининг ижтимоий
хавфсизликка таъсири, мамлакатда ижтимоий хавфсизликни таъминлаш, хамда
уни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш йўналишларини тадқиқ
этишга
қаратилган.
Ушбу анжуман материалларидан илмий ходимлар, олий ўқув
юртларининг профессор-ўқитувчилари,
магистрант, катта илмий ходим-
изланувчи ва мустақил
изланувчилар, талабалар,
курсантлар ва кенг
китобхонлар оммаси фойдаланиши мумкин.