Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet84/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Мунозара иштирокчисига эслатма.



  1. Мунозара ўзаро муносабатларни аниқлаш шакли эмас, балки муаммоларни ҳал қилиш методидир. Шунинг учун шахсий муносабатлар намоён этилмайди.

  2. Кўп гапирманг, бошқаларни ҳам ўз фикрини айтишига имкон беринг.

  3. Ўйлаб гапиринг. Сўзларни чуқур мулоҳаза қилиб, ҳиссиётни бошқариб, гапни аниқ мақсадга етказинг.

  4. Мухолиф нуқтаи назарини тушунишга интилинг, унга ҳурмат билан қаранг.

  5. Одоб билан эътироз билдиринг. Айтилган фикрни бузиб, маъносини ўзгартирманг. Асабий рад этмаган ҳолда, ўз фикрингизни одилона асосланг.

  6. Ноқулай ҳолатга тушиб қолмаслик учун ҳар нарсадан гумонсираманг.

  7. Сўзлар таъсирига ўта берилиб кетманг.

  8. Ўзингиз билмаган, кам билган ёки умуман хабардор бўлмаган масалалар бўйича фикр билдиришга шошилманг.

  9. Фақат мунозара мавзусига оид фикрни айтинг. Ўзингизни жуда ҳам билимдон, заковатли қилиб кўрсатишга интилманг.

  10. Бирор кишига яхши кўринишга ёки аксинча, камситишга интилиб, гапирманг.

Дарсни мунозара методи асосида ташкил қилишни турли усуллари мавжуд. Улардан


кенг қўлланиладигани юқорида кўрсатганимиздек, ўқув жараёнида мунозара, муаммо қўйиб, муҳокама қилиш мумкин. Бунда талабалар мунозарага индивидуал тарзда ёндашадилар. Очиқ мунозара қўйилган муаммони белгиланган қоида бўйича муҳокама қилиниб, ечимини қабул қилиш ёки қилмасликни пленумга топшириш билан якунланади. Бунда, масалан, қуйидагича савол қўйиш мумкин:
Айтишларича, Англияда ўз вақтида машҳур бўлган кема капитани муҳтожликка тушиб, ўйлабўйлаб, охироқибат газетада «Хатоларимни сотаман» деб эълон берган экан. Одамлар таажжубланиб, тавба, хатони ҳам сотса бўлар эканда, уни қандай аҳмоқ сотиб олади, дейишган экан. Лекин шундай киши топилибди. Сиз ҳам хатоларни сотиб олган одамни аҳмоқ, деб ўйлайсизми?
Бордию, йўл қўйилган иқтисодий хатоларни сотаман, деган эълон чиқса, сиз, ўзингиз сотиб олармидингиз?
Ҳар бир талабанинг билдирган фикри ҳамда қўйилган муаммони ечиш учун билдирган фикрига қараб, балл берилади.
Дарс ўтишнинг яна бир усули кичик гуруҳлар ўртасида мунозара олиб боришдир. Бу усулда қўйилган муаммо кичик гуруҳлар ўртасида муҳокама қилиниб, улар ўз таклифларини асослаб бериши зарур. Масалан, Давлат бюджети параметрларини қабул қилишни Олий Мажлис фракциялари ўртасидаги мунозара тарзида ташкил қилиш мумкин. Бунда ҳар бир кичик гуруҳ бир фракция ролини ўйнашади. Ўз таклифини асослаш учун энг муҳим далилларни келтириб, Олий Мажлиснинг бошқа аъзоларини ҳам
ўз таклифларга овоз беришга мойил қилишга интилишади. Мунозара қатнашчилари қўйган мақсадларини амалга оширишларига кўра баҳоланади.
Мунозара методини қўллашнинг яна бир усули «қарама қарши мунозара» бўлиб, уни талабаларнинг ўзи олиб боради. Ўқитувчи фақат мунозара олиб бориш учун савол тайёрлаб, дарсни ташкил қилади.
Қарама қарши мунозарада қўйилган саволга зид фикр, жавоб айтилади. У гуруҳ ўртасида муҳокама қилинади. Ҳар бир талаба «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб бериши ҳамда ўз фикрини асослаши керак. Саволни қуйидагича қўйиш мумкин.

Масалан, Ҳукумат импортга тўсиқлар қўйиши керакми?





ҳа

йўқ


Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling