Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet3/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Методика ва унинг вазифаси. Методика педагогиканинг таркибий қисми (педагогика юнонча paidagogike2) бўлиб, инсонни шакллантиришда муайян мақсад сари қаратилган систематик фаолият тўғрисидаги ҳамда таълимтарбия беришнинг мазмуни, шакли ва методлари (услублари) ҳақидаги фандир.
Методология эса (юнон. метод ва логия сўзларидан) фаолиятнинг таркиби, мантиқий тузилиши, метод ва воситалари ҳақидаги таълимотдир.
Методологик билим, биринчидан, муайян фаолият турларининг мазмуни ва изчиллигини ўз ичига олган одат ва нормалар шаклида, иккинчидан, амалда бажарилган фаолиятнинг таъсири сифатида юзага чиқади. Ҳозирги замон адабиётларида методология дейилганда, аввало илмий билиш методологияси, яъни илмий билиш фаолиятининг шакллари ва усуллари тушунилади.

1 Аль. Фаробий. Математические трактаты. Алма-ата: Ильм, 1972, стр, 327, 328.


2 Paidagogos - (юнон.–тарбиячи, ўқитувчи, бола етаклаган киши.)
Методика, қисқача қилиб айтганда, маълум бир фанни ўрганиш, ўқитиш методлари тўғрисидаги таълимот. Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси (услубияти) эса шу фанни ўрганиш, ўқитиш методларини ўрганади. Иқтисодий фанларни ўқитиш методикасининг мақсади иқтисодийназарий таълим беришнинг қонуниятлари, турли методларини ўрганишдир.
Бошқача айтганда методика бу дарс ўтишда ўқитувчига қўйиладиган талабларни реализация қилишни амалга оширадиган турли методларнинг мажмуидир.
Бозор иқтисодиётига ўтиш, иқтисодиётга давлат аралашувининг қисқариб, нодавлат тармоқларнинг ривожланиши, мамлакатимизни жаҳон иқтисодий тизимига интеграцияси таълим тизимини ҳам ислоҳ қилиш, ҳозирги замон таълим тизими олдида турган масалаларни қайта кўриб чиқишни тақозо этди. Ана шу нуқтаи назардан қараганда, ёшларни иқтисодий саводхонлигини ошириш муҳим масалалардан бири бўлиб қолди.
Шунинг учун ҳам мамлакатимизда иқтисодий таълимтарбия беришга мактабдан бошлаб алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча касб таълими йўналишидаги бакалаврлар учун «Махсус фанларни ўқитиш методикаси» ўрганилиши зарур бўлган асосий предметлардан бири ҳисобланади. Иқтисодчипедагоглар тайёрлашда эса махсус фанлар иқтисодий фанлар бўлиб, ана шу фанлардан дарс ўтиш методикаси ўрганилади.
Дарс ўтиш ўқитувчидан фанни пухта билишнигина эмас, балки ўз билимини усталик билан талабалар онгига етказишни ҳам талаб қилади. Талабалар фанни пухта ўзлаштиришлари учун уни ўрганишда қўлланиладиган методлар катта аҳамиятга эга. Шу сабабли иқтисодчи–педагоглар иқтисодий фанларни ўрганиш методларини пухта эгаллашлари, уларни маҳорат билан қўллай билишлари керак. Мазкур фаннинг мақсади касб таълими (иқтисодчипедагог) йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларни фанни ўрганишда қўлланиладиган анъанавий ва интерактив методлар билан таништириш ва келажакда ўз фаолиятларида қўллашни ўргатишдир.
Иқтисодий фанлар фақатгина назарий эмас, амалий фанлардир. Улар бевосита амалиётга таянади, аниқ маълумотлар, далиллар, рақамлар ҳисобкитобларга асосланади. Шунинг учун иқтисодий билимларни ўрганиш, иқтисодий тафаккурни шакллантириш, реал иқтисодий жараёнлар асосида амалга оширилади.
Иқтисодиётни ўргатувчи, иқтисодий билим берувчи фанлар хилма хил. Иқтисодий фанларни ўрганиш объектини миқёси, иқтисодий билимларни қамраб олиши жиҳатидан шартли равишда уч гуруҳга бўлиш мумкин:

  1. Умумиқтисодий фанлар. Улар иқтисодиётни, унга хос бўлган иқтисодий қонунлар, тамойилларнинг амал қилишини яхлит ҳолда ўрганади. Буларга, энг аввало, иқтисодиёт назарияси фани киради. У барча иқтисодий фанларга асос бўлиб хизмат қилади. Иқтисодиётнинг қонунқоидаларини билиш, шу фанни ўрганишдан бошланади.

Ўрта махсус ўқув юртларида “Иқтисодий билим асослари”, “Иқтисодиёт асослари”, олий ўқув юртларида эса “Иқтисодиёт назарияси” ўрганилади.

  1. Хусусий иқтисодий фанлар. Булар микроиқтисодиёт, макроиқтисодиёт, миллий иқтисодиёт, ижтимоий иқтисодиёт, меҳнат иқтисодиёти ва бошқалар бўлиб, улар иқтисодиётнинг у ёки бу соҳасини ўрганади.

  2. Функционал иқтисодий фанлар. Бу фанларга бухгалтерия ҳисоби, молия, аудит, молиявий таҳлил, солиқ, суғурта, менежмент, банк иши ва бошқалар киради. Одатда, улар кўпроқ мутахассислик фанлари сифатида ўрганилади.

Шунга кўра, ҳар бир иқтисодий фан ўз предметини умумфалсафий, умумиқтисодий ҳамда бошқа алоҳида хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, шу фанга хос бўлган методлар ёрдамида ўрганади. Фанни ўрганиш жараёнида эса нафақат фаннинг предметини ўрганишда қўлланиладиган методлар, балки фанни ўрганиш, билиш жараёнини ташкил этишда қўлланиладиган методлар ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки ўқитиш жараёнида фанни талабалар онгига етказиш, уларни билим олишга чорлаш, қизиқтириш, ўз устида ишлашга йўналтириш кўп жиҳатдан унда қўлланиладиган методларга боғлиқ.
Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси ўқувчиталабаларда иқтисодий фикрлаш, тафаккурни шакллантиришга қаратилган. Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси фанининг бир томонида иқтисодий фанлар: иқтисодиёт назарияси, микроиқтисодиёт, макроиқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил, аудит, молия, солиқ, статистика ва қатор бошқа иқтисодий фанлар турса, иккинчи томонида эса, педагогика, педагогик технология, психология каби педагогикага оид фанлар туради. Махсус фанлар, яъни иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси уларни бирбирига боғлайди.
Касб таълими йўналишида ўқийдиган бакалаврлар бухгалтерия ҳисоби ва аудит, молиявий таҳлил, солиқ ва солиққа тортиш, банк иши, молия ва бошқа иқтисодий фанларни, педагогикани чуқур ўрганишлари зарур. Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси фани олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:

  • хўжалик юритувчи субъектлардан бошлаб, бутун жамият миқёсида узлуксиз кузатиш олиб бориш, маълумотлар, ахборотлар тўплашни нақадар зарурлигини талабалар онгига етказиш;

  • талабаларга қўйилган мақсадга кўра тўпланган иқтисодий ахборотларни қайта ишлаш, таққослаш, қиёсий характеристика бериш, таҳлил қилишга ўргатиш;

  • ҳодисалар ва жараёнларни чуқур ўргатиш, иқтисодий ривожланиш тенденцияларига баҳо бериш ва хулосалар чиқариш;

  • иқтисодий фикрлай билиш, мустақил фикр юритиш, ўз нуқтаи назарини асослашга ўргатиш;

  • иқтисодий фанларни ўрганиш учун татбиқ этиладиган дарс ўтиш методлари билан таништириш

  • фаннинг предметини ўрганишда қўлланиладиган методлар билан дарс ўтиш методларини тўғри боғлай билиш;

  • фаннинг мавзуларига кўра дарс ўтиш методларини тўғри танлай билиш ўз фаолиятида моҳирлик билан фойдаланишни ўрганиш кабилардан иборат.

Иқтисодчипедагог касбини танлаган касб таълими йўналишидаги бўлажак мутахассислар ўз олдиларига қўйилган талабларга жавоб бериши учун мутахассислик фани билан боғлиқ ҳолда:

  • иқтисодиёт назарияси ва бошқа иқтисодий фанларни чуқур эгаллаган бўлиши;

  • ҳуқуқий давлат, демократик жамият қурилишига оид фанларни мукаммал билиши;

  • ёшлар тарбияси билан шуғулланиш учун – педагогик маҳорат ва тажрибага эга бўлиш учун интилиши;

  • дарс бериш методларини яхши ўрганиб, уларни фаннинг йўналиши ва мавзуси бўйича қўллай оладиган бўлиши;

  • ўзбек халқининг тарихини билиш, миллий ғурур, маданиятга эга бўлиши;

  • мутахассислик фани билан боғлиқ янгиликларни ўрганишга интилувчан бўлиши;

  • фантехника ютуқларига қизиқувчан бўлиши;

  • ўқувчиталабаларга фанни ўргатишда тасдиқланган дастур асосида фанга қизиқиш уйғота олиш, ҳар бир ўқувчи, талабанинг савияси, индивидуал хусусиятига кўра вазифа, топшириқ бериш ва талаб қилиш санъатига эга бўлиши лозим.

Шундай қилиб, методика ўқув жараёнини ташкил қилиш шакллари, методлари, қонунқоидаларини ўрганади. Методика, бир томондан ўрганилаётган фанда эришилган ютуқлар, иккинчи томондан, педагогика фанининг ривожланиши билан бойиб боради, ривожланади.
Фаннинг ривожлана бориши билан ўрганиш методларининг роли ортиб боради. Методларсиз қўйилган мақсадларга эришиб бўлмайди. Ўқитувчининг методик маҳорати, дарс ўтишнинг янги методларини ўзлаштиришига етарли эътибор берилмас экан, таълимга, инсон капиталига инвестицияларнинг қанчалик кўпайишидан қатъий назар таълим сифати ошмайди. Ўқитувчиларнинг методик
маҳоратини оширишга қилинган харажатлар, уларни бунга рағбатлантириш «минимал харажат қилиб, максимал самара» олиш имконини беради.


2§. Дарс ўтиш методлари ва унга турли жиҳатдан ёндашиш

Ўқитиш методларининг серқирралиги, мураккаб тузилишга эга эканлиги унга турли жиҳатдан ёндашувларда ўз ифодасини топади.


Дидактик тадқиқотлар машғулот ўтказишни диалектик жараён сифатида ўрганади. Унга кўра:

  • Ўқитиш методлари тизими динамикада, ҳаракатда, таълим тизимида юз бераётган барча ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ўзгаради, ривожланади, деб қаралади.

  • Барча методлар бирбири билан алоқадор. Бири иккинчисини тўлдиради, бири иккинчисига боғлиқ.

  1. Дастлаб, дарс бериш методларини таснифлашга анъанавий жиҳатдан ёндашилиб, ўрганиладиган билим манбаларига кўра гуруҳларга ажратилган. Бундай гуруҳланишнинг ижроси қадимги фалсафий ва педагогик қарашларга бориб тақалади. Бундай манбалар, қадимда учта: амалда синаш, яъни практика (тажриба), кўргазмали, оғзаки (сўз орқали) ифодаланган. Жамият тараққиёти туфайли кейинчалик унга китоб билан ишлаш қўшилди. Сўнгги 20 йил мобайнида ҳаётга, шунингдек, таълимга шиддат билан янги методлар, қоғозсиз ахборот манбаи: видеокомпьютер тизими кириб келди.



  1. Шундай қилиб, ҳозирги пайтда ўрганиладиган билим манбаларига кўра, методлар 5 гуруҳга бўлинади, ҳамда қатор усулларни ўз ичига олади:



  1. Амалда синаш, тажриба методи:

  • тажриба ўтказиш, амалиёт ўтказиш;

  • машқ қилиш жараёнида қатнашиш, меҳнат, ишлаб чиқариш.
  • Кўргазмали намойиш қилиш методи:

  • ўқувчи, талабалар томонидан кузатиш, амалиёт ўтказиш.
  1. Оғзаки сўз орқали ифодаланадиган метод:

  • тушунтириш, онгига етказиш;

  • ҳикоя қилиш;

  • ўзаро фикр алмашув;

  • суҳбат ўтказиш;

  • йўл – йўриқ, кўрсатма бериш;

  • маъруза;

  • мунозара, мубоҳаса, баҳс ва бошқалар
  1. Китоб билан ишлаш:






  1. Видео метод:




  • компьютерда машқ, тест ечиш;

  • назорат ўтказиш;

  • интернетда ишлаш;

  • ўқув фильмларини тайёрлаш ва намойиш этиш;

  • ахборот технологияларига асосланиб, ишлаб чиқилган дастурлар асосида компьютерда иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш, уларга омиллар таъсирини ўрганиш;

  • мультимедиа асосида тақдимот тайёрлаш, намойиш этиш ва бошқа шу кабиларни қамраб олади.



  1. Педагог олимлар (М.А. Данилов, Б.П. Есипов) ўқув жараёнини ташкил қилиш мақсадлари ва уни амалга ошириш босқичларига кўра дарс ўтиш методларини қуйидаги гуруҳларга ажратади:

  • билимни эгаллаш;

  • малака ва кўникмаларни шакллантириш;

  • олинган билимни амалда қўллаш;

  • ижодий фаолият;

  • олинган билимни мустаҳкамлаш;

  • билим, малака ва кўникмаларни текшириш методлари

Гуруҳлашдан кўриниб турибдики, у дарс жараёнини ташкил қилишнинг классик схемаси асосига қурилган. Бунда асосий мақсад, педагогларга ўқув–тарбия жараёнини амалга ошириш ва методлар мажмуини соддалаштиришга қаратилган.




  1. Download 3.37 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling