Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олинган билимни назорат қилиш
- Марказий банк пул таклифини тартибга солиш учун қуйидаги тадбирларнинг қайси биридан кўпроқ фойдаланади
Ўқитувчи ТалабаларЎқув материали, мавзунинг мазмуни Ўқитиш методиОлинган билимни назорат қилишДарс ўтишнинг услубини танлаш қуйидагиларга боғлиқ: Ўқитилаётган гуруҳнинг дарсга тайёргарлик даражаси; Ўрганиладиган предмет; Дарсда ўтиладиган мавзу; Ўтиладиган мавзунинг мазмуни; Дарс ўтишда қўллаш мумкин бўлган техник воситаларнинг мавжудлиги ва бошқалар. Дарсни қандай ўтиш борасида аниқ бир қарорга келишда, асосий мўлжал олишда дарсни нимага қаратилганлиги муҳим аҳамиятга эга. Агар: мақсадга эришиш мўлжалга олинадиган бўлса, дарс жараёнида қандай мақсадларга эришиш кераклигини аниқ белгилаб олиниши лозим; дарсда қатнашадиганлар мўлжалга олинса, талабалар (ўқувчилар) гуруҳи кимлардан иборатлилигига эътибор қаратилади; ўтиладиган мавзу, унга ажратилган вақт мўлжалга олинса, қандай ўқув материалини талабалар онгига етказиш зарур ва унга қанча вақт ажратилганига диққат қаратилади; ўқув воситалари мўлжалга олинса, қўлимизда қандай ўқув воситалари бор ва улардан қай даражада фойдаланишимиз мумкинлигини ҳисобга оламиз; талабалар (ўқувчилар)нинг дарсга фаол ёки пассив қатнашуви мўлжалга олинса, қандай дарс ўтиш услубларини қўллаш кераклигини танлаймиз; дарсни ташкил этиш мўлжалга олинса, қандай ташкилий шартшароитлар мавжудлигини ҳисобга оламиз; ўзлаштиришни назорат қилиш мўлжалга олинса, қандай тартибда талабалар билими назорат қилинади ва баҳоланади, диққат ана шунга қаратилади (IY боб, 3§ га қаранг). Ўқув жараёнини ташкил қилиш ва уни бошқариш машғулотларда қўйилаётган мақсадга боғлиқ. Ўқитувчи дарсда талаба иқтисодий категория (тушунча)ни ёки тенденцияни ўргатишни мақсад қилиб қўйяптими ёки уни тушуниш, таҳлил ёки татбиқ қилишни ўрганиши керакми? Иқтисодий воқеликни синтез қилишни ёки турли вариантларни таққослаб, уларнинг ижобий, салбий томонларини ўрганиб баҳо беришни билиш керакми? Тушунарли бўлиши учун макроиқтисодиётга доир икки саволни таққослаб кўрайлик: Марказий банк пул таклифини тартибга солиш учун қуйидаги тадбирларнинг қайси биридан кўпроқ фойдаланади?а) ҳисоб ставкасини ўзгартиради; б) банк маржаси бўйича талабни ўзгартиради; в) очиқ бозорда қимматбаҳо қоғозлар олдисотдиси; г) резерв (заҳира) миқдорини ўзгартиради. Агар иқтисодиёт ресурсларнинг тўла бандлиги таъминланмаган ҳолатда бўлса, Олий Мажлис ва Марказий банк ишлаб чиқариш имкониятларини рағбатлантириш учун қўллаган қайси тадбир мақсадга мувофиқ бўлади?а) очиқ бозорда қимматбаҳо қоғозлар сотиб олиш эвазига фоиз ставкасини кўтариш; б) давлат харажатларини камайтириш учун қатъий пул сиёсатидан фойдаланиш; в) истеъмолга солиқни пасайтириш, даромадга солиқни кўтариш, давлат трансферт тўловларини камайтириш; г) очиқ бозорда операциялар эвазига фоиз ставкасини тушириш, истеъмолга солиқни кўтариш; д) капиталнинг ўсишига солиқни кўпайтириш ва пул таклифини камайтириш. Кўриниб турибдики, иккинчи савол мураккаб, чунки биринчи савол фақат олган билимни, ахборотни ёдга олишни талаб қилади. Иккинчи саволга жавоб бериш учун эса, фақат аввалги ўрганган билим, ахборотни эслаш камлик қилади, жавоб бериш учун турли вариантларни солиштириш керак. Демак, иккинчи саволда фикрлаш даражаси аввалги саволдагига қараганда бошқача юқорироқ даражада бўлиши талаб қилинади. Билим олиш даражасини тасвирлаш учун АҚШ педагоги Бенжамин Блум томонидан 1956 йил эълон қилинган “Таксономия целей обучения” часть 1. “Когнитивная сфера” (Taxonomy of Edicational Objectives: Handbook 1: Cognitive Domain) китобида таълим мақсадларини қатъий белгиланган мезонларини ишлаб чиққан. Ундан ўтиладиган дарснинг мақсадини режалаштиришда, аудиторияда амалий иш бажариш ёки назорат иши учун саволлар, тест тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Б. Блумнинг фикрича, билим олиш (когнитив)1 даражаси маълум иерархия тарзида жойлашиб, ҳар бир босқич аввалгисига қараганда мураккаб ҳамда аввалги босқичларни ҳам ўз ичига олади. Яъни билим ҳар бир янги поғонага кўтарилар экан, албатта, аввалги босқични ҳам такрорлаш лозим бўлади. Улар қуйидагилар: Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling