Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet11/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

1§. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг аҳамияти

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлаши кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини қайтадан кўриб чиқишни тақозо этди.


Айниқса, кадрлар тайёрлаш тизимининг демократик ўзгаришлар ва бозор ислоҳотлари талабларига мувофиқ эмаслиги, ўқув жараёнининг моддий–техника ва ахборот базаси етарли эмаслиги, юқори малакали педагог кадрларнинг етишмаслиги, сифатли ўқувуслубий ва илмий адабиёт ҳамда дидактик материалларнинг камлиги, таълим тизими, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида пухта ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро фойдали интеграциянинг мавжуд эмаслиги ва бошқа жиддий камчиликлар мавжуд эди.
Таълимтарбия ва ўқув жараёнларининг таркибини, босқичларини бирбири билан узвий боғлаш, яъни узлуксиз таълимтарбия тизимини ташкил қилиш муаммолари ҳал қилинган эмас эди. Амалдаги таълим тизими замонавий тараққий топган демократик давлатлар талабларига жавоб бера олмади.
Мутахассислар тайёрлаш, таълимтарбия тизими жамиятда бўлаётган ислоҳот, янгиланиш жараёнлари талаблари билан боғланмаган. Мактабгача таълим ва тарбия аҳволи қониқарсиз. Мактабгача тарбия ҳам жиддий ислоҳотлар талаб қиларди. Мактабларда ва бошқа ўқув юртларида таълим жараёнининг ўзидаги ва ўқитиш услубиятидаги ҳар хил камчиликлар оқибатида билим беришда юзага келган нодемократик ҳамда жамият учун зарарли муҳит шунга олиб келдики, ўқувчиларда мустақил фикрлаш ривожланмай қолди. Оқилона ҳаётий ечимлар қабул қилиш учун етарли тайёргарлик бўлмади. Натижада, 911 синфларни тамомлаган ёшлар мустақил ҳаётда ўз ўринларини аниқлай олмади. Чунки уларда ўзларига ишонч шаклланмаган эди.
Таълим тизимида, мавжуд умумтаълим ва касбҳунар дастурлари ўртасида узвийлик ва ворисийликнинг йўқлиги ҳам ўрта мактаб битирувчиларида касбга иштиёқ ва меҳнат фаолиятига тайёргарлик даражасига салбий таьсир этди. Натижада, йигит ва қизлар ўз қобилиятлари, истаклари, ижодий имкониятлари ва қобилиятларига, мойилликларига монанд ҳаёт йўлини танлашда қатор қийинчиликларга дуч келдилар.
Ўқув жараёни, одатда, билим даражаси ўртача бўлган ўқувчиларга мўлжалланади. Шу боис таълимнинг иқтидорли ёшлар билан якка тартибдаги ўқув дастурлари бўйича ишлаши каби механизмларидан яхши фойдаланилмади. Ҳунартехника билим юртларидан янги типдаги таълим муассасаларига ўтиш кўпроқ оғизда бўлиб, амалда эса уларда таълим эскириб қолган моддий техника ва ўқувуслубий базада, тегишли қайта тайёргарликдан ўтмаган ўқитувчи кадрлар билан амалга оширилди.
Касбҳунар таълимининг обрўси ҳамда ўқитувчилар, тарбиячилар ва мураббийларнинг, илмий ва илмий педагог кадрларнинг ижтимоий мақоми пасайиб борди. Ўқитувчилар, педагоглар ва тарбиячиларнинг каттагина қисмининг яхши тайёргарлик кўрмаслиги, билими саёзлиги ва касб савияси пастлиги туфайли тайёрланаётган кадрларнинг малакаси паст даражада қолди. Республикамизда илмий ва илмий педагог кадрларнинг ўртача ёшлари улғайиб борди.
Кўнгилдагидек билимдон, мутахассис кадрлар тайёрлаш, инсон салоҳиятини юзага чиқариш ҳар жихатдан устозларга уларни ўқитиш жараёнини ташкил этишларига боғлиқ. Таълим тизими кадрларнинг миқдори ва малакаси, мутахассислиги жиҳатидан бозор талабларига тезда мослаша оладиган бўлиши зарур. Тизимдаги қатор камчиликлар, замон талабларини ҳисобга олган ҳолда республикамизда кадрлар тайёрлашнинг мутлоқ янгича тизимини барпо қилишга киришилди.
Таълим тизимини ислоҳ қилиш, ўқувчиларни касбга йўллаш ва таълимнинг амалий йўналтирилганлигини етарли босқичга кўтариш ёшларда мустақил фикр юритиш, меҳнат фаолияти кўникмаларини ёрқинроқ шаклланишига ёрдам беради.
Таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни эски мафкуравий қарашлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратиш мақсадида Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди.
Бу мақсадни рўёбга чиқариш қуйидаги қатор вазифаларни амалга оширишни талаб қилиши белгилаб қўйилди:
– “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тизимни ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш негизида тизимни ягона ўқув – илмий – ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш;

  • таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга оширилаётган янгиланиш, ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қурилиш жараёнига мослаш;

  • кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш;

  • кадрлар тайёрлаш тизими мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш;

  • таълим олувчиларни маънавийаҳлоқий жиҳатидан тарбиялаш ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

  • таълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш сифатига баҳо беришнинг холис тизимини жорий қилиш;

  • янги ижтимоийиқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишнинг кафолатларини устуворлигини таъминловчи норматив, моддийтехника ва ахборот базасини яратиш;

  • таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашувини таъминлаш, тайёрланаётган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг талабларини, шунингдек, нодавлат тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмаларини шакллантиришнинг механизмларини ишлаб чиқиш;

  • узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, чет эл инвестицияларини жалб этишнинг реал механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

  • кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.


“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ўзига хос узлуксиз таълимнинг ўзбек модели сифатида вужудга келди.
Ушбу мақсадни амалга ошириш учун ҳал этилиши лозим бўлган вазифалардан бириянги ижтимоийиқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва
сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишнинг кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий техника ва ахборот базасини яратишдир. Шундай экан, таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини таъминламай туриб, ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи малакали кадрлар тайёрлаш мумкин эмас. Маълумки, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини уч босқичда амалга ошириш кўзда тутилган. Биринчи босқичда (19972001) асосан янги узлуксиз таълим тизими учун меъёрий
асослар яратиш ишлари амалга оширилди.
Биринчи босқичда мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий илмийуслубий, молиявиймоддий шартшароитлар яратиш кўзда тутилди.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишнинг иккинчи босқичи(20012005)да таълим сифатини таъминлашга эътибор қаратилди.
Иккинчи босқичда Миллий дастурни тўла рўёбга чиқариш, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоийиқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга аниқликлар киритиш мўлжалланди.
Учинчи босқич (2005 ва ундан кейинги йиллар) – тўпланган тажрибаларни таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоийиқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш кўзда тутилган.
Кадрлар тайёрлаш миллий модели марказида ўқувчи, талаба, малакасини оширувчи
– хуллас «бир сўз билан айтганда» шахс туради. У кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти. Таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси, шу билан бирга, уларни амалга оширувчи ҳамдир.
Давлат ва жамият – эса таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими фаолиятини тартибга солади ва назорат қилишни амалга оширади. Шу билан бирга кадрлар тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафили сифатида ҳам асосий роль ўйнайдилар. Модел узлуксиз таълимни амалга ошириш билан ажралиб туради.
Узлуксиз таълим малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади. Миллий моделда фанга, унинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда алоҳида ўрин берилади. Фан – юқори малакали, мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи илғор педагогик ва ахборот технологияларни ишлаб чиқади. Кадрлар тайёрлаш тизимига илмфаннинг узвий равишда кириб бориши назарда тутилади.
Кадрлар тайёрлашнинг пировард натижаси, бу ишлаб чиқариш (товар ва хизматлар) учун зарур малакали мутахассислар тайёрлашдир.

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling