Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий тушунчалар ва атамалар
- Такрорлаш ва мунозара учун саволлар
- II боб. УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ДАРС ЎТИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ўқувчиталабаларнинг фанни ўрганишларида назарий ва амалий дарслар билан бир қаторда маслаҳат дарслари ҳам муҳим ўрин тутади. Ўқув жараёнини ташкил қилишда, айниқса, семинар, амалиёт дарсларини кўнгилдагидек ўтишини таъминлашда маслаҳат дарсларининг ўз ўрни бор.
Маслаҳат дарслари гуруҳий ва индивидуал тарзда ўтказилиши мумкин. Гуруҳий маслаҳат дарсларини семестр якунида ёки мураккаб мавзуни муҳокама қилишда ўтказиш ёки гуруҳнинг талаби билан, айтайлик, янги ўқув адабиётини ўрганиш, мунозарали муаммоларни ҳал этиш учун ташкил этиш мумкин. Маслаҳат дарсининг асосий қисми индивидуал тарзда ўтказилиб, у ихтиёрий равишда ташкил этилади. Талабалар қаерда маслаҳат дарсидан зарур ёрдам олсалар, ўша ерда маслаҳат дарсига бажонидил қатнашишади. Айнан маслаҳат дарсларида талабалар адабиётларни конспект қилиш, мустақил ўқишни ташкил этиш масалалари бўйича ҳамда ўзлари учун қийин бўлган бошқа саволларга жавоб олишади. Ўқитувчи маслаҳат дарсида фақат талабанинг саволига жавоб бериш билангина қаноатланиб қолмай, балки қолоқ талабалар билан ишлашга эътибор қаратиши лозим. Маслаҳат дарси қаерда, қачон, қандай мавзуда ўтишини талабаларга етказиш керак. Индивидуал маслаҳат дарси ўқитувчининг ўқувчи, талабани яқиндан билишига, унинг ички дунёси, психологик хусусиятларини тўлароқ ҳис қилишига ёрдам беради. Унда ўқувчиталаба фақатгина ахборотга эга бўлиб қолмай, фан бўйича ҳар томонлама маслаҳат олади. Шунинг учун ҳам фанни чуқур ўзлаштиришга, изланишга, унинг қизиқишини кенгайтиришга ёрдам беради. Талабаларни амалиёт билан яқиндан танишишида сайёр дарсларнинг роли катта. Бундай дарс ўрганилаётган соҳа бўйича корхона, ташкилот, муассасаларда ўтказилади. У ерда ишлаётган мутахассислар ўқувчи талабаларни иш жараёни билан таништириб, дарс ўтадилар. Натижада, талабалар амалиёт билан яқиндан танишадилар. Электрон дарсликлар яратилиши билан ҳаётга масофадан ўқитиш кириб келди. Унинг ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари бор. Ўқитишнинг бундай шакли қандай ривожланишини келажак кўрсатади. Асосий тушунчалар ва атамалар:Методика, педагогика, метод, методларга ёндашиш, репродуктив фаолиятни таъминловчи метод, продуктив фаолиятни таъминловчи метод, дидактика, дидактика принциплари(тамойиллари), дидактик саккиз бурчак, билишнинг (когнитив) даражаси, дарс ўтиш принциплари(тамойиллари), ўқитиш шакллари, маслаҳат дарслари. Такрорлаш ва мунозара учун саволлар:Махсус фанларни ўқитиш методикаси фани нимани ўргнади? Фаннинг мақсади ва вазифаларини кўрсатинг. Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси қандай ўрин тутади? Методика деганда нимани тушунамиз? Методларнинг объектив ва субъектив жиҳатларини таърифланг. Методларга турли жиҳатдан ёндашиш нуқтаи назаридан уларни қандай гуруҳларга бўлиш мумкин? Дидактиканинг асосий принциплари (тамойиллари) нималар? Дидактик саккизбурчак нимани ифодалайди? Нега олти ёки еттибурчак эмас? Назарий жиҳатдан билим олишнинг қадамбақадам модели нималарни ўз ичига олади? Иккита савол ва унга жавоблар асосида ана шу моделни ифодалашни кўрсатадиган тест тузинг ва уни изоҳланг. Ўқитиш жараёнининг объектив ва субъектив жиҳатларини кўрсатинг. Дарс жараёнида ўқитувчининг роли, ўрта махсус ва олий мактаб ўқитувчиларига қўйиладиган талабларни гапириб беринг. Сизнингча, ўқитувчига яна қандай талаблар қўйилиши керак? Ўқитишнинг асосий шакллари ва уларнинг фарқини кўрсатинг. II боб. УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ДАРС ЎТИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИDownload 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling