Савол: Маънавий таҳдидларга қарши курашишда сизнингча нималарга кўпроқ аҳамият қаратиш керак? Жавоб


Download 22.82 Kb.
Sana13.10.2023
Hajmi22.82 Kb.
#1701499
Bog'liq
SAVOL 2023


савол: Маънавий таҳдидларга қарши курашишда сизнингча нималарга кўпроқ аҳамият қаратиш керак?
Жавоб: Савол учун раҳмат. Дунёда ғоявий кураш ва мафкуравий таҳдидлар ўсиб бормоқда. Бу ҳолатда миллий мафкуравий хавфсизликка қарши тазйиқнинг авж олиши нафақат юзага келаётган маънавий таҳдидларни англаш, балки уларнинг олдини олиш учун амалий фаолиятларни кучайтиришни тақозо етади. Бу борада ёшларнинг мафкуравий иммунитетини шакллантириш муҳим аҳамият касб етади. Ана шундай мураккаб шароитда фуқаролар сиёсий маданиятни ривожлантириш ва унинг мамлакат хавфсизлигига бўлган еҳтиёж ҳам ошиб боради. Бу жараёнда кўзга кўринмас маънавий-руҳий (ғоя, мафкура) қуролдан фойдаланаётганлиги боис ҳам мамлакат аҳолиси, айниқса, ёшлар ижтимоий гуруҳи онги ва қалбида мафкуравий иммунитетни шакллантиришда сиёсий маданиятнинг амалий аҳамияти ва самараси катта бўлади.
савол: Маънавий таҳдиднинг ўзи нима?
Жавоб: Савол учун раҳмат. “Маънавий таҳдид” инсонни руҳан ва қалбан заифлашга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини заиф, иймон-еътиқодини суст қиладиган, виждонини лоқайдликка ва бефарқликка ундайдиган таъсир кучига ега бўлган ғоялар, қарашлар мажмуидир.
савол: Тадқиқот ишингизда нечта олий таълим муассаларида сациологик сўров ўтказдингиз?
Жавоб: Тадқиқот натижаларининг таҳлили қуйидаги муҳим жиҳатларга алоҳида еътибор қаратишни тақозо етади.
1. Тадқиқот 14 та ҳудудлардаги 60 та давлат олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида ўтказилиб, унда жами 70 300 нафар респондент иштироки қамраб олинган.
2. Респондентларнинг жинси бўйича кўрсаткичлар йигитлар 52 фоизни қизлар еса 48 фоизни ташкил қилади.
3. Таҳлил натижаларига кўра, 85% ёшлар маънавий таҳдид ва ёшларни ижтимоий фаоллиги тушунчаларини тўлиқ англаб етган деб ҳисоблашса,
15% ёшлар еса маънавий таҳдид ва ёшларни ижтимоий фаоллиги тушунчалари мавҳум тушунча еканлигини, уни англаб етмаганини маълум қилишган.
4. Шунингдек, сўровда иштирок етган 30% респондентларнинг фикрича, ёшларни турли таҳдидлардан ҳимоя қилишда қуйидаги давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг (оммавий ахборот воситалари
10%, ёшлар ташкилоти 8%, таълим муассасалари 5%, диний идораларни
4% ва бошқа жамоат ташкилотлари 3%) бу борадаги фаолиятини суст деб баҳолашган.
5. Сўровда қатнашган ёшларнинг 85% уларнинг маънавий дунёсини бузилишига интернет ва ижтимоий тармоқлар сабаб бўлаётганини таъкидлашган. Бундан ташқари, респондентларнинг 5% дўстлар ва танишлар ва 10% оммавий ахборот воситалари (хорижий кинофилмлар, сериаллар ва мусиқий клиплар) ёшлар маънавий дунёсининг бузилишига таъсир кўрсатишини маълум қилишган.
6. Респондентлар ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудида ёшларни маънавий юксалиши ва ижодий имкониятларини рўёбга чиқариши учун яратилган шарт-шароитларга баҳо бериб, уларнинг 80% яратилган шароитлар қониқарли еканлигини билдирган бўлса, 15% қониқмаслигини маълум қилиб, 5% ушбу саволга жавоб беришга қийналган.
Енг муҳим хулоса шукдаки, юқоридаги камчиликларни бартараф етган ва мафкуравий иммунитетини шакллантирган фаол ва билимли ёшлар ички ва ташқи маънавий таҳдидларга курашувчан еканлиги аниқланди.
Савол: Илмий тадқиқот ишингизда таълим тизимида хавф солаётган таҳдидларни келтириб ўтганмисиз?
Жавоб: Савол учун раҳмат. Бугунги глобаллашув жараёнларида таҳдидлар таълим тизимини ҳам четлаб ўтмади. Ҳозирги даврда ёшларнинг асосий вақти интернет тармоғида ўтаётганлигини инобатга оладиган бўлсак, таълим тизимининг хавфи ҳам интернет тармоғи орқали тарқатилаётган соҳта ва асоссиз ахборотлар, бузгунчи ғояларни тарғиб қилишга қаратилган адабиёт, дарслик ва қўлланмалар деб аниқ айта оламиз. Шунингдек, ривожланиб бораётган мамлакатлардан кириб келаётган “оммавий маданият” кўринишлари ҳам миллий таълим тизимимизга катта хавф туғдирётганлигини ҳам хеч иккинланмадан айта оламиз.
савол: Илмий тадқиқот мавзуингиз ОАКда қачон еълон қилинган?
Жавоб: Савол учун раҳмат, Илмий тадқиқот мавзуим ОАК журналининг 2023 йил 1 сонида еълон қилинган.

савол: Илмий тадқиқот мавзуингизда миллий маънавиятга қарши қаратилган таҳдидларни санаб ўтинг?


Жавоб: Савол учун раҳмат, Миллий ўзликдан бегоналашув, “Оммавий маънавият” хуружи, Тарихий хотиранинг хиралашуви, Оммавий аҳлоқнинг хуружи, Миллий ғоявий-мафкуравий бўшлиқнинг юзага келиш хавфи, Миссионерлик ҳаракати хавфи, Диний екстремизм ва фундаментализм, Коррупция ва жиноятчиликнинг хуружи ва Ғоявий-мафкуравий тарбиядаги сусткашликларни олсак бўлади.
савол: Тадқиқот қандай усуллардан фойдалангансиз?
Жавоб: Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда тарихийлик, мантиқийлик, тизимлилик, қиёсий таҳлил, анализ, синтез, кузатув, сўров каби тадқиқот усуллари қўлланилган.
савол: Илмий тадқиқот ишингизда қандай фалсафий метотдан фойдалангансиз?
Жавоб: Инсоният тарихи шундан далолат берадики, фалсафа умуминсоний ва универсал фан еканлиги сабабли, кишилар фаолиятини тартиблаш ва тўғри тизимлаштиришда ижобий аҳамият касб етади. Ёшларда фалсафий билимларни шакллантириб бориш еса уларнинг турмуш ва тафаккур тарзини юксалтиради ва шу билан биргаликда жамиятда бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга, жараёнларга ўзининг шахсий, яни ижобий ёки салбий муносабатини билдира олиш кўникмасини шакллантиради. Шу боис ҳам Ватанимиз мустақилликка еришганидан сўнг фалсафа ва ундан ажралиб чиққан етика, естетика, социология, политология, фалсафий антропология, психология, ижтимоий фалсафа, мантиқ, ҳамда аксиология, яни қадриятлар фалсафаси сингари фанларга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. “Фалсафа фанларнинг отаси” деган ибора яна бир карра ўз тасдиғини топди.
савол: Илмий тадқиқот ишингизда қандай вазифаларни олдингизга қўйгансиз?
Жаваб: манавий таҳдидларнинг олдини олишда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлиги, маҳалла ва талим-тарбия тизимининг ўрнини алоҳида таҳлил қилиш;
манавий, мафкуравий ва ғоявий таҳдидларнинг мазмун-моҳияти, ижтимоий оқибатлари, тасир усуллари ва хавф-хатар кўламини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилиш;
миллий тарбия омилининг жамиятда миллий-манавий хавфсизликни таминлашдаги аҳамияти ва фуқаролик жамияти институтларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш;
жамиятда ёшларнинг манавий таҳдидларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштиришда миллий менталитет хусусиятлари, назарий ва амалий тажрибасига оид илмий хулоса, таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.
савол: Илмий тадқиқот ишингизда қандай янгиликлар қўлладингиз?
Жаваб: ёшларни манавий, мафкуравий, ғоявий таҳдидлардан ҳимоялашда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини, оммавий ахборот воситаларнинг фаолиятини кучайтириш муҳим асоси еканлиги очиб берилган.
манавий-ахлоқий тарбия стратегияси жамият сиёсий тизими ва ёшлар дунёқарашини шакллантириш, миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, ислоҳотларга дахлдорлиги, ижтимоий-ма`навий ривожланиш жараёнидаги ислоҳотларнинг натижадорлигидан келиб чиқиб, ижтимоий-фалсафий барқарорликни таминлашнинг муҳим омили еканлиги асосланган;
миллий, манавий, мафкуравий, умуминсоний қарашлар кесишмасига зид бўлган тушунчаларга йўл қўймаслик ҳамда ижтимоий жараёнларга аниқ ёндашиш ёшларни ички ва ташқи таҳдидларга қарши тура оладиган мафкуравий иммунитетини белгиловчи асос еканлиги кўрсатилган;
янги Ўзбекистонда манавий таҳдидларга қарши курашишда давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, талим тизими ва оммавий ахборот воситаларини ўзаро ҳамкорлигининг узвийлигини таминлаш, мониторинг қилиб бориш ҳамда ахборот маданиятини ошириш каби механизмлар такомиллаштирилган.
савол: Илмий тадқиқот ишингиз натижаларини қайси ташкилотларга жорий қилинди?
Жаваб: Янги Ўзбекистонда ёшларнинг манавий таҳдидлардан ҳимоя қилишда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини ҳамкорлигини ижтимоий-фалсафий таҳлиллаш усуллари асосида:
ёшларни манавий, мафкуравий, ғоявий таҳдидлардан ҳимоялашда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини кучайтириш муҳим асос еканлиги очиб берилганлигига оид натижалар Озбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги дастурига киритилган (Озбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 28-мартдаги 02-02-21-764-сонли далолатномаси). Натижада ёшларни турли коринишдаги ахборот таҳдидларига қарши иммунитет ҳосил қилиши таминланган.
манавий-ахлоқий тарбия стратегияси жамият сиёсий тизими ва ёшлар дунёқарашини шакллантириш жараёнидаги ислоҳотлар натижадорлигидан келиб чиқиб, ижтимоий-фалсафий барқарорликни таминлашнинг муҳим омили еканлиги асосланганганлиги оид натижалар Озбекистон Республикаси Дин ишлари бойича қомитаси дастурига киритилган. (Озбекистон Республикаси Дин ишлари бойича қомитасининг 2023-йил 5-апрелдаги 02-03-2404-сонли далолатномаси). Натижада ёшларни ижтимоий-фалсафий барқарорлигини таминлашга еришилган.
миллий, манавий, мафкуравий, умуминсоний қарашлар кесишмасига зид бўлган тушунчаларга йўл қўймаслик ҳамда ижтимоий жараёнларга аниқ ёндашиш ёшларни ички ва ташқи таҳдидларга қарши тура оладиган мафкуравий иммунитетини белгиловчи асос еканлиги кўрсатилганлигига оид таклифлар Озбекистон Республикаси Президенти Aдминстрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг дастурига киритилган. (Озбекистон Республикаси Президенти Aдминстрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2023-йил 27-мартдаги 03-01-1262-сонли далолатномаси). Натижада миллий тарбия омилининг жамиятда миллий-манавий хавфсизликни таминлашдаги аҳамиятини оширишга еришилган.
янги Ўзбекистонда манавий таҳдидларга қарши курашишда давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, талим тизими ва оммавий ахборот воситаларини ўзаро ҳамкорлигининг узвийлигини таминлаш, мониторинг қилиб бориш ҳамда ахборот маданиятини ошириш каби механизмлар такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялар Олий талим тизимида таҳсил олаётган талабаларнинг манавий ва марифий ишлари дастурларига киритилган. (Озбекистон Республикаси Олий талим, Фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 28-мартдаги 89-04-74-сонли далолатномаси). Натижада ёшларнинг ахборот маданиятини ошириш механизмарини такомиллаштиришга еришилган.
савол: Илмий тадқиқот ишингизда муаммони урганиниш жараёнда қайси олимларимизни илмий тадқиқот ишларидан фойдаландингиз?
Жаваб: Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев раҳбарлигида ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясида ҳамда ижтимоий-манавий соҳага оид барча маруза ва нутқлари (асарлари)да ўз ифодасини топган давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари ва манавий-марифий масалаларига оид кўрсатмалар, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мавзуга оид асарлари мазкур тадқиқотга илмий-методологик асос бўлиб хизмат қилди.
Шунингдек, мустақиллик йилларида жамиятимизда манавий таҳдидларга қарши курашиш, ғоявий-мафкуравий тасирларнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш йўналишдаги тадқиқотлар муҳим аҳамият касб етади.
Жумладан, манавий тикланиш, манавий қадриятлар, талим-тарбияга оид асарлар Е.Юсупов, С.Отамуродов, Қ.Назаров, Н.Жўрайев, И.Ергашев, Ў.Aбилов, С.Мамашокиров, М.Имомназаров, A.Еркайев, М.Қуронов, A.Бегматов, A.Очилдийев, М.Қирғизбойев, A.Қодиров, A.Мухтаров, Т.Aлимардонов, В.Қўчқоров, Ш.Тўрайев, М.Aбдуллайева, Ф.Равшанов, М.Қаҳҳорова, Т.Егамбердийевларнинг илмий тадқиқот ишларида о`рганилган.
Манавий, мафкуравий ва ғоявий таҳдидлар, ёшлар тарбиясида миллий-ахлоқий қадриятлар ва ижтимоий-фалсафий муаммоларнинг таҳлили, инновацион метод ва технологияларни жорий етишга бағишланган И.Саифназаров, М.Бекмуродов, A.Умаров, A.Холбеков, М.Муҳаммадсиддиқов, Б.Омонов, Ҳ.Aҳмедов, О.Бозоров, Т.Жўрайев, Ш.Пахрутдинов, A.Муминов, Р.Самаров, Н.Назаров, A.Ўтамуродов, К.Калонов, О.Мусайев, У.Саидов, Н.Сафарова, A.Холмахматов, Ш.Қаҳҳорова, Ф.Жўрақулов, Х.Умаров, И.Суванов, Н.Қолқанов, М.Мусайев, Ш.Мавлонов, Е.Юсупова, Ж.Жўрайев каби олимларнинг илмий изланишлари киритилди.
Хорижий олимлардан Е.Гидденс, О.Шпенглер, Е.Фромм, С.Хантингтон, З.Бжезинский, A.Тойнби, Д.Белл, Й.Хабермас, Ф.Фукуяма, П.Ж.Бюкенен, A.С.Майданов, В.Иноземсев, В.Т.Ганжин, A.Г.Спиркин, A.Н.Чумаков, Р.Ф.Aвдеева, Т.A.Aлексеев, Й.A.Нисневич, В.Слипченко, В.В.Согрин асарларида глобаллашув оқибатлари, манавий таҳдидлар динамикаси, тенденсиялари, манавий таҳдидларга қарши курашишни таминлашда ахборот омилининг ўрни каби консептуал назарий ва амалий масалалар ёритилди.
Тадқиқотнинг мақсади янги Ўзбекистонда ёшларни манавий таҳдидлардан ҳимоялашда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро алоқадорлиги билан боғлиқ ўзига хос жараёнларни ижтимоий-фалсафий таҳлил етишдан иборат.
Тадқиқотнинг обекти сифатида жамиятда ёшларни манавий таҳдидлардан ҳимоялашда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини ҳамкорлигини таминлаш ижтимоий манба сифатида танлаб олинган.
Тадқиқотнинг предмети ёшларни манавий, мафкуравий ва ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилишга оид механизмларни ижтимоий-фалсафий таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 2 та халқаро ва 6 та республика илмий-амалий конференсияларида маруза кўринишида баён етилган ҳамда апробациядан ўтган.
Савол: Мавзуингиз келиб чиқиб айтингчи давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини такомиллаштириш борасида қандай мавжуд механизм бор еди, сиз уни қандай такомиллаштирдингиз?
ЖАВОБ, Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаоллигини ошириш – давр талаби Фуқаролик жамияти ҳар бир мамлакатда ўзига хос ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатларига боғлиқ ҳолда ривожланади. Фуқаролик жамияти мавжудлигининг енг муҳим белгиларидан бири – нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг қанчалик самарадорлиги ҳамда улар ҳуқуқий мақомининг давлат ва жамият миқёсида белгиланлиги билан изоҳланади. Зеро,муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш – самарали бошқарувни амалга оширишнинг устувор йўналишидир” деб бежиз таъкидламаганлар.Тараққиёт стратегиясида ҳам нодавлат нотижорат ташкилотлари ролини оширишга қаратилган мақсад ва вазифалар белгиланган. Шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 43-вазифаси“Айрим давлат функцияларини амалга ошириш жараёнига жамоатчилик назорати субъектларини кенг жалб қилиш”деб номланиб, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринларини яратиш, еҳтиёжманд аҳолини касбга ўргатиш каби ижтимоий фойдали лойиҳаларни амалга оширишни нодавлат нотижорат ташкилотларигаочиқ танлов асосида тақдим етиш амалиётини йўлга қўйиш белгиланган. Ҳозирги кунданодавлат нотижорат ташкилотларининг сони10 мингга яқин бўлиб, улар жамиятнинг у ёки бу соҳасида фаолият кўрсатиб келмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг 1955 таси тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва фермер хўжаликларини ривожлантириш, 280 таси аёлларни ҳимоя қилиш, 220 таси аҳоли саломатлигини сақлаш ва150 таси таълим соҳаларида фаолият кўрсатиб келмоқда.Аммо улар фаолиятидаги айрим камчиликлар ва стратегик ўзгартиришларни амалга оширмасликкаби муаммолар натижасида уларнинг жамият барча соҳаларини қамраб олишида ҳали ҳамон муаммолар сақланиб қолмоқда.Хулоса қилиб айтганда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини ҳамда долзарб масалаларни ҳал етишда уларнинг ҳамкорлигини кучайтириш, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ташаббускорлиги ва фаоллигини таъминлаш – мамлакатимизда еркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишга хизмат қилади.
2. Маънавий-ахлоқий тарбия стратегиясига кенгроқ тўхталиб ўцангиз?
Жавоб Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги Фармони билан “Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди. Тараққиёт стратегияси 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган бўлиб, “Инсон қадри учун” деган езгу ғояни ҳаётга тадбиқ етишни кўзда тутади. Бу дастур кенг халқ оммаси билан бамаслаҳат, юртдошларимизнинг фикр ва таклифлари асосида шакллантирилди. Тараққиёт стратегияси моҳиятан халқчил ва тарихий бўлиб, унда инсон қадрини улуғлашга қаратилган 100 та мақсадга елтувчи йўналиш ва механизмлар аниқ, тиниқ белгилаб қўйилган. Унда 7 та устувор йўналиш белгилаб берилди: Мазкур устувор йўналишлар доирасида 100 та мақсадларга еришишга қаратилган ва 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган 398 та чора-тадбир назарда тутилди. Барчамизга маълумки, сўнгги беш йиллик ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо етишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди
Download 22.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling