Ўзбекистон республикаси олий ва орта махсус талим вазирлиги
Download 1.32 Mb.
|
ўқув амалиёти Тупрок ва агрокимё
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ОРТА МАХСУС ТАЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ “_________________” йўналиши 21-///// гурух талабаси familiya va ism нинг Тупроқшунослик ва агрокимё амалиёти ХИСОБОТИ Бажарди: ______________________ Қабул қилди: ______________________ 2022 йил
КИРИШ АСОСИЙ ҚИСИМ Типик бўз тупроқларнинг келиб чиқиши ва тарқалиши. Типик бўз турпроқларнинг морфологик белгиларини кесма қазиб ўрганиш ва қатламларга ажратиш. Дала тупроқларининг хажим оғирлигини аниқлаш усуллари. Тупроқ таркибидаги харакатдан алмашувчан фосфорни мачигини протасов усулида аниқлаш. Ўсимлиик уруғлари намунаси блан танишиш ХУЛОСА ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР КИРИШ
Тупроқшунослик асосчиларидан бири Н.М.Сибирцев ўз устози В.В.Докучаевнинг тупроқ ҳақидаги ғояларини янада ривожлантириб, тупроқ ҳақидаги тушунчага ўзининг айрим фикрлрини киритди. Унинг тупроққа берган таърифи В.В. Докучаевникидан унчалик фарқ қилмасада, аммо тупроқ пайдо бўлиш жараёнларининг моҳиятини анча чуқурроқ очиб беришга ҳаракат қилган. Н.М.Сибирцев ўзининг кўплаб тадқиқотлари асосида тупроқнинг қуйидаги таърифини беради: «Табиий тупроқлар деганда қитъаларнинг юза қисми ҳосилалари ёки тоғ жинсларининг шундай ташқи горизонтларига айтиладики, ундаги умумий эктодинамик ҳодисалар, шу қатламгача кириб бораётган организмларнинг таъсири ёки биосфера таркибий қисмдаги таъсири туфайли кечади». Бундан кўриниб турибдики, тупроқнинг пайдо бўлишида кўплаб табиий омилларнинг ўзаро мураккаб таъсири катта роль ўйнайди. Рус олими П.А.Костичев тупроқнинг ҳосил бўлишида биологик омиллар, айниқса ўсимликлар олами ролига алоҳида эътибор беради ва ўзининг кўплаб дала шароити ҳамда лаборатория тадқиқотлари асосида тупроқнинг пайда бўлиши бу биринчи галда биологик жараён деб кўрсатади, шунга кўра тупроққа қуйидагича таъриф беради: «Тупроқ деганда ўсимликларнинг илдизлари чуқур кириб борадиган ер юзасининг устки қатламини тушуниш керак». Шундай қилиб, П.А.Костичев тупроқ ҳақидаги тушунчани ўсимлик ҳаёти билан чамбарчас боғлайди. Тупроқшунослик бошқа илмий фанлар сингари алоҳида мустақил табиий жисмларнинг ҳосилаларини ўрганади ва ўзининг табиий-тарихий ёки қиёсий-географик усулларига эга. Бунинг моҳияти шундан иборатки, тупроқнинг таркиби ва хоссалари тупроқ пайдо бўлиш жараёнларини белгиловчи табиий шароитлар билан бевосита боғлиқ ҳолда ўрганилади. Аммо, тупроқшунослик табиий-илмий фан сифатида геоглогия, минералогия, физика, химия, микробиология каби қатор фанлар билан боғлиқ ҳолда тупроқни турли нуқтаи назардан ўрганади ҳамда бу фанларнинг ютуқлари ва усулларидан фойдаланади. Тупроқнинг энг муҳим хоссаси – унумдорликдир. У тупроқнинг бошқа хусусиятлари каби тупроқ пайдо бўладиган ва ривожланадиган табиий муҳит шароитлари билан бевосита боғлиқ. Тупроқ унумдорлигининг ривожланишида тирик организмлар, жумладан яшил ўсимликлар ва микроорганизмларнинг роли алоҳида аҳамиятга эга. Унумдорлик тупроқнинг ўсимликларни турли озиқ моддалар, сув, ҳаво ҳамда иссиқлик билан таъминлаш қобилиятидир. Тупроқнинг тоғ жинсларидан тубдан фарқ қиладиган ана шу сифат белгисини машҳур тупроқшунос олим ва агроном В.Р.Вильямс мукаммал ўрганган ва кўплаб тадқиқотлар ўтказган. В.Р.Вильямснинг тупроқ ҳақидаги таърифида ҳам унумдорлик хоссаси алоҳида таъкидланади: «Биз тупроқ ҳақида гапирганда ўсимликлардан ҳосил олишни таъминлайдиган ер шари қуруқлик қисмининг юқори ғовак горизонтларини тушунамиз» Унумдорлик хоссасининг юзага келиши ва ривожланиши натижасидагина ер кишиларни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, саноатни эса хомашё билан таъминлайдиган қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг асосий воситасига айланади. Ўсимликларнинг ҳаёт фаолияти тупроқ унумдорлигини белгиловчи асосий хоссалар ва омилларга таъсир этиши туфайли экинларнинг яхши ўсиб, ривожланиши учун зарур шарт-шароит яратилади ва юқори ҳосил олиш таъминланади. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling