Ўзбекистон республикаси олий ва орта махсус талим вазирлиги
Типик бўз тупроқларни келиб чиқиши ва тарқалиши
Download 1.32 Mb.
|
ўқув амалиёти Тупрок ва агрокимё
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рельефи ва тупроқ пайдо қилувчи она жинслари.
Типик бўз тупроқларни келиб чиқиши ва тарқалиши
Зонанинг асосий территорияси Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг тоғ олди ноҳияларида ва шунингдек, унча катта бўлмаган майдонлари Кавказорти (Озарбайжоннинг Кура Аракс пасттекислиги) да жойлашган. Тоғолди чўл-дашт зонасида асосан бўз тупроқлар тарқалган. Ўтлоқ-бўз тупроқлар ва ўтлоқ тупроқлар билан бирга ҳисобланганда бўз тупроқлар зонасининг умумий майдони 41,3 млн. гектар. Тупроқларнинг зоналлик системасида бўз тупроқлар алоҳида ўрин тутади ва Тўрон тупроқ-иқлим баландлик минтақасининг қуйи бўлимини ташкил этади. Бўз тупроқлари тоғ тизмаларининг унча баланд бўлмаган қисмларида, тоғ ёнбағри қияликлари ва дўнгликлари (адирларда), тоғ этаги проллювиал текисликларида ва шунингдек дарёларнинг юқори террассаларида тарқалган. Бўз тупроқларнинг тарқалиш чегараси Ўзбекистонда ҳам бир хил эмас. Масалан, Тошкент атрофида унинг қуйи чегараси денгиз сатҳидан 250-300 м, Зарафшон водийсида 350-400, Сурхондарё вилоятида 450-500, ғарбий Фарғонада тахминан 500 м баландликдан ўтади. И қ л и м и континентал, қуруқ ва иссиқ бўлиб, қиши анча юмшоқ ва илиқ. Январдаги ўртача ҳарорат +2 дан …-59-110С гача ва июлда 26 дан 300С га қадар ўзгариб туради. 100С дан юқори ҳароратли давр давомийлиги 170–245 кун бўлиб, ҳарорат йиғиндиси 3400- 54000С ни ташкил этади. Жойнинг абсолют баландлиги ошиши билан ёғинлар миқдори кўпаяди, лекин ҳарорат пасайиб боради. Тоғолди текисликларида ёғинлар энг кам (100-250 мм) бўлиб, тўқ тусли бўз тупроқлар тарқалган тоғли ноҳияларда 450-600 мм ни ташкил этади. Ўртача йиллик ҳарорат зонанинг шимолида ўртача йиллик ҳарорат зонанинг шимолида 0С, ёзда 23- 26 га етади. Ёғин миқдори эса 150-300 мм; марказий қисмида (Тошкент ва Самарқанд вилоятлари) +12-13,60С ва ёғинлар 250-500 мм; зонанинг жанубида (Тожикистон, Туркманистон ва жанубий Ўзбекистонда) иқлим энг иссиқ бўлиб, ўртача йиллик ҳарорат +14-150С, ёғин миқдори эса 250-600 мм ни ташкил этади. Рельефи ва тупроқ пайдо қилувчи она жинслари. Зонанинг рельефи кўплаб дарё ва дара-сойлар билан бўлиниб кетган, ниҳоятда катта тоғолди қия пасттекисликлардан иборат. Тоғларга яқинлашган сари тоғолди текисликлари адирларга ўтади. Бўз тупроқларнинг анчагина майдони дарёларнинг юқори террасаларида жойлашиб, асосан лёсс ва лёссимон жинслар билан қопланган бўлиб, унинг тагида эса қатламли қум-шағал, қумли майда зарралар келтирилмалари ётади. Мирзачўл, Тяншаннинг ғарбий қисми, Ҳисор тоғ тизмасининг тоғолди қияликларидаги катта майдонларни лёссли текисликлар ташкил этади. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling