Ўзбекистон республикаси олий ва орта махсус талим вазирлиги


Бўз тупроқларнинг генезиси ва морфологик тузилиши


Download 1.32 Mb.
bet3/7
Sana31.03.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1313249
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ўқув амалиёти Тупрок ва агрокимё

Бўз тупроқларнинг генезиси ва морфологик тузилиши. Бўз тупроқларнинг келиб чиқиши (генезиси) га доир кўплаб тадқиқотлар В.В.Докучаев, Н.М.Сибирцев, К.Д.Глинка, П.С.Коссович, Н.А.Димо, Л.И.Прасолов, А.И.Бессонов ва бошқаларнинг фаолияти билан боғлиқ. Айниқса С.С.Неуструевнинг бу соҳада олиб борган ишлари алоҳида ўрин тутади. Олим 1908 йилда Сирдарё вилоятида олиб борган тадқиқотлари асосида бўз тупроқларнинг келиб чиқиши ҳақида дастлабки тўла маълумотларни беради. С.С.Неуструев мустақил тип сифатида ажратиб «бўз тупроқлар» атамасини фанга киритган «Бўз тупроқлар» термини (атамаси) ҳозирги вақтда ватанимиз ва ҳорижий мамлакатлар адабиётига киритилган. Кейинчалик бўз тупроқларнинг генезиси соҳсидаги анча тўлиқ ва мукаммал тадқиқотлар машҳур тупроқшунос Н.А.Розанов томонидан олиб борилди ҳамда унинг «Ўрта Осиё бўз тупроқлари» (1951) монографиясида батафсил баён этилди.
Ўзбекистон олимларининг кўплаб ишлари ҳам бўз тупроқларни ўрганишга қаратилган (М.Баҳодиров, М.Умаров, А.Расулов ва б.) Бўз тупроқлар ҳақидаги кўпгина материаллар Ўрта Осиё жумҳуриятлари тупроқларига доир кўплаб монографик асарларда ёритилган. Кўрсатилган асарларда баён этилган ва шунингдек, олиб борилган кейинги тадқиқотлар асосида бўз тупроқларнинг генезиси ҳақидаги учта нуқтаи назарни кўрсатиш мумкин. Биринчи нуқтаи назарга кўра бўз тупроқларнинг келиб чиқиши ва хоссалари ҳозирги замон омиллари ва жараёнлари билан боғлиқ (И.С.Кауричев, 1982). Бунда бўз тупроқларда кечадиган биологик ва биокимёвий жараёнлар жадаллиги ҳамда маромини белгиловчи ўзига хос гидротермик режимларга алоҳида эътибор берилади. Бошқа бир нуқтаи назарга кўра бўз тупроқлар энг қадимги тупроқлар жумласига киради. Музликлар даврида ҳам бўз тупроқларнинг тузилиши деярли бузилмаган ва бир неча минг йиллик мураккаб шаклланиш, шунингдек, ривожланиш тарихига эга. Бўз тупроқлар кўплаб босқичларни, жумладан, бир қанча ўта намлик даврларини кечирган бўлиб, шу сабабли тупроқда гил тўпланиш (гилланиш) ва профилининг анча миқдорда темир билан бойиши сингари аломатлар ривожланган (Н.А.Розанов, 1951). Учинчи нуқтаи назар асосида (В.А.Ковда, 1973, И.Н.Степанов, 1980) бўз тупроқлар дастлаб гидроморф ва сўнгра ярим гидроморф тупроқ пайдо бўлиш босқичларини ўтган. Шу сабабли бу тупроқларда гумуснинг, шунингдек, кальций, магний карбонатлари, гипс ва бошқа моддаларнинг кўп тўпланиши рўй берган. Кейинчалик бўз тупроқлар ишқорсизланиб, қуруқ (арид)лашган табиий шароитларга учраган. Бу фикр Ўрта Осиёдаги лёсс ва лёссимон жинсларнинг аллювиал, пролювиал, делювиал келиб чиқиши билан тушунтирилади. Демак, бўз тупроқлар генезисини ягона бир хилдаги назария билан тушунтириш мумкин эмас. Хуллас, бўз тупроқларда ҳозирги замон жараёнларининг белгилари билан бир қаторда, қачонлардир бошқачароқ омиллар туфайли юзага келган хусусиятлар ҳам акс этган. Бўз тупроқлар ўзига хос тузилишга эга. Одатда тупроқ профилининг юқори қисмида гумус кам бўлганидан унинг ранги оч ва она жинслар тусидан унча фарқ қилмайди.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling