Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка
Download 21.78 Kb.
|
Низом субсидия
- Bu sahifa navigatsiya:
- НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар
- Уста-ҳунарманд
- Уста-шогирд” мактаби
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳунармандчилик йўналишига субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартибини белгилайди. 2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: ишсиз — «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ўн олти ёшдан то пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи бериладиган машғулотга (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишга кўмаклашиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (таълим муассасаларида таълим олаётганлар бундан мустасно); кам таъминланган ёки камбағал оилалар аъзоси — «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган шахслар; субсидия — бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган молиявий кўмак; “Онлайн маҳалла” электрон платформаси — ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базалари билан интеграция қилинган “Онлайн маҳалла” электрон интеграциялашган ахборот тизими; Уста-ҳунарманд - мустақил равишда ёки шогирдлари ёрдамида махсус кўникмалар, асбоблар ва кичик механизация воситаларидан фойдаланишга асосланган анъанавий технологиялар асосида буюмларнинг функционал хусусиятларининг тарихан қарор топган талабларига ҳамда миллий эстетик нормаларга жавоб берадиган ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотларини тайёрловчи, ҳамда шогирд етиштириш салоҳиятига эга бўлган жисмоний шахс. Шогирд - 15 ёшдан ошган, (16 ёшга тўлмаган тақдирда ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан) ҳунарманддан ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни ўрганаётган жисмоний шахс. “Уста-шогирд” мактаби - уста томонидан шогирдга ҳунармандчилик фаолияти буюмлари ёки товарлари (ишлар, хизматлар)ни тайёрлашни ўрганишга йўналтирилган муносабатлар йиғиндиси. Download 21.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling