4-боб. Ҳунармандчилик йўналишида субсидия ажратилган фуқароларни “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан рўйхатини юритиш ва уларга кўмаклашиш
7. Ҳунармандчилика ажратилган субсидиялар бўйича “Ҳунарманд” уюшмаси:
- аъзолик бадали ажратилган уста-ҳунармандларни давлат рўйхатидан ўтказилишини мониторинг қилади ва уларни фаолият олиб борадиган жойи, устахонаси бўйича паспортини тайёрлайди. Паспортда устахона майдони, дислокация манзили, ихтисослиги, ҳунарманднинг гувоҳнома рақами (санаси), устахона фотосурати, мониторинг санаси кўрсатилади;
- «уста-шогирд» анъаналари асосида ўқитиш харажатлари учун субсидия ажратилган ҳунармандларнинг шогирдларига уюшманинг hunar.uz сайтидан рўйхатдан ўтган шогирдлик гувоҳномаси тақдим этилади;
- мустақил фаолият бошлаши учун субсидия орқали асбоб-ускуна ва жиҳоз олган шогирдларни “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади;
- ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ягона реестрини юритади;
- ҳунармандчилик соҳасидаги қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ҳунармандларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этади;
- ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказларини ташкил этиш ва такомиллаштириш, сайёҳлар учун жозибадор бўлган ҳунармандчилик объектлари яратади;
- ҳунармандчилик маҳсулотларини кенг жамоатчилик орасида оммалаштириш, истеъмолчиларга ҳунармандчилик маҳсулотларини истеъмолчиларга сотиш, жумладан уларни экспорт қилишни рағбатлантириш учун қулай шарт-шароит ва зарур инфратузилмани яратишда кўмаклашади.
5-боб Мажбуриятлар
8. Жамғарма қуйидаги мажбуриятларни ўз ичига олади:
- маблағларни белгиланган тартибда тасарруф этиш ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш юзасидан назоратни таъминлаш ишларини ташкил этиш;
- ўз функционал мажбуриятларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини;
- уста-ҳунарманд ва шогирдлари томонидан тақдим этилган аризалар бўйича тўлов муддатини тезкор равишда ўрнатилган тартиб бўйича амалга ошириш.
4-боб. Якунловчи қоидалар
9. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
10. Манфаатдор шахслар ҳоким ёрдамчилари, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва Марказларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги бўйича ҳамда субсидиялар ажратилиши асоссиз рад этилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |