Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка


-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар турлари


Download 21.78 Kb.
bet2/3
Sana22.04.2023
Hajmi21.78 Kb.
#1381824
1   2   3
Bog'liq
Низом субсидия

2-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар турлари
1. Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:
а) ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун — аъзолик бадали миқдорида;
б) «уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга (кулолларга) шогирдлар тайёрлаш, зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун — 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
в) шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, шунингдек, усталарга — интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдоридан ошмайдиган қисмига;
2. Мазкур Низомнинг кўрсатилган субсидиялар ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан ажратилади.
3-боб. Ҳунармандчиликка ажратиладиган субсидияларни бериш тартиби
3. «Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандлар, шогирдлар, ишсиз ва кам таъминланган ёки камбағал оилалар аъзолари ҳунармандчилик йўналишидаги субсидияни ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали ариза билан мурожаат этади.
4. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида ўрганиш натижалари бўйича ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда тавсияни «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали Марказга юборади.
5. Марказ икки иш кунида ўрганиш натижасига кўра (агарда ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Агентликнинг ҳудудий бошқармасига ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда хулоса юборади.
6. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси икки иш кунида ўрганиш натижасига бўйича субсидия ажратиш тўғрисида Агентлик ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғи қабул қилинади ва харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади ҳамда бу ҳақда «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда субсидия сўраган фуқарога хабарнома юборади.



Download 21.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling