Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ноанъанавий методларнинг камчиликлари
Ўқитишга уч хил ёндашувнинг қиёсий характеристикаси
мустақил фикрлай оладиган ўқувчи, талабаларнинг шаклланишига ёрдам бериши; Ноанъанавий методларнинг камчиликлари:кўп вақт талаб этиши; ўқувчи, талабаларни доимо ҳам кераклича назорат қилиш имконияти пастлиги; мураккаб мазмундаги материаллар ўрганилганда ҳам ўқитувчининг роли паст бўлиб қолиши; билими паст ўқувчи, талабалар бўлгани сабабли билимдонларнинг ҳам паст баҳо олиши ёки аксинча ҳолат бўлиши; ўқитувчининг ўзи ҳам фикрлаш қобилиятига ва муаммоларни ечиш кўникмаларига, вазиятни тезда баҳолай олиш, ҳозиржавоб бўлиш кўникмаларига эга бўлиши талаб этилади. Ҳозирги пайтда таълимда интегратив ёндашув ҳам кенг ёйилмокда. (Интеграция сўзи лотинча бўлиб, тиклаш, тўлдириш, қисмларни бир бутун қилиб бирлаштириш деган маънони англатади). Таълимда билимлар интеграцияси ёки фанлараро боғланишдан кўп фойдаланилади. Интеграллашган таълим ўқувчи, талабаларни ижодий фикрлашга ўргатади. У нафақат ўқувбилим фаолиятини тизимлаштиради, жадаллаштиради, балки таълим олувчиларнинг умумий маданиятини юксалтиришга ҳам хизмат қилади, Предметлараро боғланиш туфайли интеграция турли даражада намоён бўлади: бир неча фанларни бирлаштириб, махсус курслар яратиш; ўқув фанларининг турли бўлакларини маълум бир блокка бирлаштириш; бир мавзуни икки ёки бир неча предметлар асосида ўрганиш; билимларни умумлаштириш асосида яратилган курсларни ўрганиш. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling