Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet20/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Кейинги пайтларда кенг қўлланилаётган, таълимни ривожлантиришнинг самарали йўналишларидан бири—фанларни модул технологияси асосида ўқитишдир. Маълумки, анъанавий таълимда мақсадлари, асосан, билим беришга, модул технологияси асосида ўқитишда эса таълим олувчилар фаолиятига йўналтирилади.
Модул – бу фаннинг бирбирига ўзаро боғлиқ бўлган фундаментал тушунчаларини ўрганишга йўналтирилган ва дидактик тамойил асосида тузилган ўқув материаллари бирлиги бўлиб, унда фан бўйича ўқув дастурлари қисқартирилган ва чуқурлаштирилган тарзда табақалаштирилади. Натижада босқичмабосқич ўқитиш имконияти яратилади.
Педагогларнинг фикрича, агар модул технологияси асосида ўқитиш тўғри ташкил этилса, таълимнинг ҳар қайси босқичида ўқувчи, талабалар янги ўқув материалларини ўзлаштиради, кўникма ва малакасини такомиллаштиради. Модул алгоритм асосида ишлаб чиқилади ва қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади: аниқ мақсад, назарий билим, амалий машғулот, услубий кўрсатма йўлйўриқлар, назорат, ўзлаштирилган билим, малакани синаш ва баҳолаш ва ҳоказо.
Модул технологияси асосида ўқитиш қуйидаги кетмакетликда амалга оширилади: модулли ўқитишдаги дастлабки шартшароитларни таҳлил этиш;
модулнинг ўқув мақсадлари ва мазмунини белгилаш; ўқувдидактик материаллари ва ўқитиш воситаларини тайёрлаш; назарий ва амалий машғулотларни ўтказиш;
ўқувчи, талабаларнинг олган назарий билими ва амалий кўникмаларини баҳолаш.
Юқорида келтирилганларнинг ҳаммаси таълим олувчиларни фикрлаш даражасини кенгайтириш, юз берадиган воқеа – ҳодисаларнинг сабабини англаш, изланишни ўргатишга қаратилган.
Модул тизимининг моҳияти шундан иборатки, таълим олувчилар таълимнинг алоҳида бирлик модулларини изчил ҳолда кетмакет ўзлаштирадилар.
Таълимда модул тизимини қўллаш эски модул бирлиги ўрнига тезда янгисини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш имкониятини беради.
Модул тизими асосида таълим беришнинг афзаллиги шундаки, эътибор кўпроқ таълим олувчига, унинг ўз устида мустақил ишлаши, ҳамда ўзўзини назорат қилишига қаратилади.
Модул тизими асосида ўқитишнинг давомийлиги таълим олувчининг тайёргарлигига ва касбий малакани қай даражада эгаллаш истагига боғлиқ. Ўқитишни таълимнинг истаган моделидан кейин тўхтатиш мумкин.

    1. Модул технологияси асосида ўқитишни ташкил этишда дастлабки шартшароитларни таҳлил этиш. Иқтисодий фанларни модул технологияси асосида ўқитишга тайёргаргарлик кўриш, яъни назарий ва амалий машғулотларни ташкил этиш учун дастлаб уч йўналишда иш олиб борилади.

Биринчидан, ўқувчиталабаларнинг тайёргарлик ҳолати таҳлил қилиниб, уларнинг билими, ўқув материалларини ўзлаштириш даражаси ва қобилияти аниқланади. Чунки уларнинг таълим олишида ўзига ишончи, қобилияти, шахсий ҳолати, ва ёши муайян даражада таъсир кўрсатади.
Ўқувчиталабаларнинг қобилиятига кўра табақалаштириш асосида уларга фанни мустақил ўзлаштириш тавсия этилади.
Иккинчидан, мавжуд шартшароитлар таҳлил этилади. У ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:
Ҳуқуқий шарт–шароитлар. Бунда таълим жараёнига тааллуқли ўқув режаси ва дастурлар ўрганилади.
Ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ шартшароитлар. Бунда модул таркибига кирган назарий ва амалий машғулотлар ташкил қилинадиган жой ва бошқа шароитлар ўрганилади.
Техникавий шартшароитлар. Бунда техник жиҳоз ва мосламалар, ўқув ва ёрдамчи аудиовизуал воситаларининг мавжудлиги, ҳолати ўрганилади.
Учинчидан, ўтиладиган иқтисодий фанлар таҳлил килиниб, модуллар мазмунини белгилашда зарур бўладиган турли манбалар, яъни ўқув материаллари ва бошқалар ўрганилади. Масалан:

    • Иқтисодий, педагогика соҳалари бўйича дарслик, қўлланма ва бошқа адабиётлар;

    • Илмий адабиётлар (илмийиқтисодий, педагогик журналлар, махсус мақолалар, диссертациялар, Интернет маълумотлари) ўрганилади,

    1. Модулнинг ўқув мақсади ва мазмунини белгилаш. Модул технологияси асосида ўқитишда дастлаб ўрганиладиган фаннинг ўқитиш мақсади ва мазмуни, модулларнинг мақсади ва мазмуни белгиланади. Ўқув мақсадлари якунида таълимтарбия натижаси сифатида ўқувчи, талаба эришиши лозим бўлган билим, малака ва шахсий кўникмалар белгиланади. Ўқув мақсадлари тармоқ таълим стандарти талаблари асосида ишлаб чиқилади.

Модулни ўрганиш мақсади қанчалик аниқ бўлса, унга эришилганлик даражасини баҳолаш шунчалик осон бўлади.

    1. Модул бўйича ўқувдидактик материаллар ва ўқув воситаларини тайёрлаш. Ўқув дидактик материаллар ва ўқув воситалари дейилганда билим ва малакаларни шакллантиришга хизмат қилувчи ахборот манбалари тушунилади.

Модулли технология асосида ўқитишда ўқув дидактик материаллар сифатида назарий ва амалий дарсларда матнли визуал воситалар, масалан, ўқув адабиётлари, картотека ва маъруза матнлари, тарқатма материаллар, услубий кўрсатмалардан фойдаланилади.

    1. Назарий ва амалий машғулотларни ўтказиш. Модул таркибига киритилган назарий машғулотларни қуйидаги кетмакетликда ўтказиш тавсия этилади.

Қизиқтириш (мотивация уйғотиш). Иқтисодий фанларни модул технологияси асосида ўқитишда дарсларни қизиқарли, ҳатто дарсга тўғридантўғри тааллуқли бўлмаган
маълумот билан бошлаш мумкин. Масалан, мавзу билан боғлиқ қизиқарли кашфиёт, янгилик ёки хизматни тушунтириш билан дарс бошланади. Бу таълим олувчилар кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади ва уларнинг шу соҳага ёки кейинги дарсларда ўрганиладиган мавзуга қизиқишига ёрдам беради.
Маълумот (билим) бериш. Ўқитувчи ўқувчиталабаларга янги материални тушунтиради, қисқа маърузалар ўқийди, мунозаралар, ўқув суҳбатлари уюштиради. Янги модул бирлигини ўрганишдан аввал ўтилган модул бирликлари қисқача умумлаштирилган ҳолда такрорланади.
Модул бирлигига мос тарқатма материаллар берилади. Бу ўқув жараёнини осонлаштиради. Уларни модул бирлигига монанд равишда биринкетин тарқатиш ва кўриб чиқиш учун етарли вақт ажратилади.
Ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш учун топшириқлар бериш. Ўқувчи, талабаларга тафаккур қилиш ва маълумотларни қайта ишлаш имкониятини яратувчи топшириқлар берилади.
Ҳар бир топшириқ ёки машқдан кейин бажарилган ишлар баҳоланади. Натижаларни гуруҳларда очиқойдин ва самимий муҳокама қилиш ҳам юқори самара беради. Модулни ўрганиш охирида якуний суҳбат учун вақт ажратилиши керак. Бу –ўқитувчи ва ўқувчиталабалар фаолияти натижалари, уларнинг амалга оширган ва оширмаган ишлари юзасидан мулоҳаза юритиш учун яхши имконият беради.

    1. Ўқувчи, талабаларнинг назарий билими, амалий кўникма ва малакасини баҳолаш.

Махсус фанларни модул технологияси асосида ўқитишда ўқувчи, талабалар билими ва кўникмалари ўқув мақсадларига мувофиқ ҳолда мунтазам баҳоланиши керак. Баҳолаш ҳуқуқий, педагогик ва психологик тамойилларга ҳамда Давлат таълим стандартларига асосланади. Баҳолаш орқали бутун модулни ўрганиш жараёни ва унинг барча компонентлари мақбуллиги текширилиб кўрилади. Бу билан модулли ўқитиш кутилаётган натижани бераётгани ёки бермаётгани аниқланади.
Шундай қилиб, педагогик технология, тўғрироғи, таълим технологияси, қўлланиладиган методларнинг барчаси ҳам таълим олувчиларни чуқур билим олишлари ва талаб даражасида кўникмага эга бўлишларига қаратилган. Ҳамма гап қўйилган мақсадни қай даражада амалга оширишдадир.


Асосий таянч тушунчалар ва атамалар:

Технология, педагогик технология, таълим технологияси, тарбия технологияси, таълим жараёни, дарс ўтиш методларига ёндашув, анъанавий кўргазмали ёндашув, технологик ёндашув, тадқиқийижодий ёндашув, интегратив ёндашув, модул технологияси




Такрорлаш ва мунозара учун саволлар:




  1. Педагогик технологияни ўрганиш объекти сифатида эътироф этилиши босқичлари(даврлари)ни кўрсата оласизми?

  2. Педагогик технология деганда нимани тушунасиз, унга берилган қандай таърифларни биласиз?

  3. Педагогик технологияга берилган таърифларнинг қандай умумий томонлари ва фарқлари бор?

  4. Таълим технологияси билан методларининг фарқи борми? Методлар таълим технологиясида қандай ўрин тутади?

  5. Ўқитишнинг анъанавий методлари билан ноанъанавий методларининг қандай фарқи бор? Уларнинг афзалликлари ва камчиликларини кўрсата оласизми?

  6. Ўқитишга (таълимга) уч хил ёндашувнинг қиёсий характеристикасига кўра қандай хулоса чиқариш мумкин?
IV боб. ИҚТИСОДИЙ ФАНЛАРНИ ЎРГАНИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН МЕТОДЛАР ВА УЛАРНИ ТАНЛАШ МЕЗОНЛАРИ

1§. Иқтисодий фанлардан дарс ўтишда турли методларни қўллаш зарурияти Ҳозирги пайтда, аввал таъкидлаб ўтганимиздек, тайёр билимни ўзлаштириш
асосий мақсад бўлмай, энг асосийси, талабаларнинг интеллектуал қобилиятларини


Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling