Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Методларнинг афзалликлари
- Методларнинг камчиликлари
- Ноанъанавий (таълим жараёни марказида ўқувчи турган) ўқитиш методларининг афзалликлари
1§. Педагогик технология ва унга турли жиҳатдан ёндашиш
Ҳозир мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий рақобат фан, техника ва технология сохасидаги рақобатга айланди. Демак, рақобат интеллектуал моҳият касб этиб, таълим соҳасидаги рақобатга айланмоқда десак хато бўлмайди. Бироқ республикамизда таълим тизимини ислоҳ қилиш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашни таъминлашга доир ўтказилаётган ислоҳотлар аввалги таълим тизимининг ижобий томонларидан тамомила воз кечиш дегани эмас. Барча соҳада, жумладан, таълим тизимида ҳам аввалги эришилган илмий потенциалга таяниш, маънавий меросни амалиётга татбиқ этиш, ижобий жиҳатлардан фойдаланиш зарур. Асосий мақсад замонавий талаб даражасида ёшларимизни тарбиялаш, ижодий фикрлай оладиган малакали мутахассислар тайёрлашдир. Бу эса, ўз навбатида таълим жараёнига бошқача назар билан қарашни талаб этади. Мамлакатимизда таълим тизимида қатор камчиликлар мавжуд бўлиб, у ўз навбатида замон талабларига мос рақобатбардош кадрлар тайёрлашга тўсқинлик қила бошлади. Уларни Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг камчиликлар ва муаммолар қисмида кўрсатиб ўтилган. Ушбу дастурий ҳужжатда мамлакатимизда узлуксиз таълим–тарбия тизимини ташкил қилиш муаммолари ҳал қилинмагани, амалдаги таълим тизими замонавий тараққий топган демократик давлатлар талабларига жавоб бера олмаслиги, мутахассислар тайёрлаш, таълимтарбия тизими жамиятда бўлаётган ислоҳот, янгилаш жараёнлари, бозор талаблари билан боғланмагани, мавжуд умумтаълим ва касбҳунар дастурлари ўртасида узвийлик, ворисийликнинг йўқлиги сабабли, таянч ва ўрта мактаб битирувчиларида касбга йўналтирилганлик ва меҳнат фаолияти кўникмалари шакллантирилмагани, ўқув жараёни билим даражаси ўртача бўлган ўқувчиларга мўлжалланган бўлиб. таълимнинг иқтидорли ёшлар билан якка тартибдаги ўқув дастурлари бўйича ишлаш каби механизмларидан яхши фойдаланилмагани таъкидланган. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида «Мактабларда ва бошқа ўқув юртларида таълим жараёнининг ўзидаги ва ўқитиш методидаги ҳар хил камчиликлар оқибатида билим беришда юзага келган нодемократик ҳамда жамият учун зарарли муҳит шунга олиб келадики, ўқувчиларда мустақил фикрлаш ривожланмай қоляпти, оқилона ҳаётий ечимлар қабул қилиш учун етарли тайёргарлик йўқ,» дейилади.1 Ана шу камчиликларни ҳисобга олган ҳолда Миллий дастурни амалга оширишнинг биринчи босқичидаёқ педагог ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни малакасини оширишни замон талабларига жавоб берадиган даражада ташкил этиш масаласи қўйилган. Иккинчи босқичда эса таълим муассасаларини моддий техника ва ахборот олиш базасини мустаҳкамлашни давом эттириш билан бирга ўқувтарбия жараёнини юқори сифатли ўқув адабиётлари ва илғор педагогик технологиялар билан таъминланиши амалга оширилиши ва кейинги босқичда ҳам давом эттирилиши кўзда тутилган эди. Маълумки, собиқ Иттифоқда 1917 йил таълим тизими тубдан ислоҳ қилиниб, болаларнинг миллати, жинси, ижтимоий ва моддий аҳволидан қатъи назар текин билим олиш имкони яратилиб, 1936 йилга келиб ёппасига саводхонлик тикланган эди. Шунинг учун ҳам фантехникада, айниқса, атом, космик тадқиқот соҳаларида катта ютуқларга эришилди. Ернинг биринчи сунъий йўлдоши учирилди, космосга биринчи инсон парвоз қилди. АҚШ, Япония ва бошқа мамлакатлар бунинг сирини ўрганишига киришиб, охироқибат ўз мамлакатларида таълим тизимини ислоҳ қилишга киришдилар. Собиқ Иттифоқда кейинчалик таълим тизимидаги маъмурий авторитар бошқарув, қаттиқ 1 Олий таълим. Меъёрий ҳужжатлар тўплами. Шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти. Тошкент, 2001, 22-бет. партиявий диктатура ва бошқа қатор камчиликлар таълим тизимини ҳам турғунликка олиб келди ва пешқадамлик бой берилди. Фан техника тараққиёти таълим тизимида ҳам туб ўзгаришларни заруриятга айлантирди. Натижада, педагогикада ҳам янги оқим таълим технологияси, ўқитишнинг интерактив методлари ишлаб чиқилиб, дарс жараёнида фойдаланишга катта аҳамият берила бошланди. Мамлакатимизда бир томондан, қатор сабабларга кўра таълим соҳасида йўқотилган илгариги мавқеини тиклаш, иккинчи томондан, ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олиш учун таълим самарадорлигини ошириш, бунинг учун эса зарур чора–тадбирлар белгилаш зарур эди. Мамлакатимиз мустақилликка эришиши билан ана шу заруриятга алоҳида диққат қаратила бошланди. Айнан ана шу зарурият туфайли Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ишлаб чиқилди ва уни амалда қўллаш таклифи киритилди. Таълим жараёнини жаҳон тажрибалари асосида ташкил қилиш, ўқувчиталабаларни мустақил фикрлашга ўргатишга аҳамият берила бошланди. Республикамизда ҳам таълим жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этишга эътибор бериш бошланди. “Технология” – юнонча techne ва logos сўзларидан олинган бўлиб, маҳорат, санъат ва сўз, таълимот маъносини англатади. Одатда, технология ишлаб чиқаришга нисбатан қўлланилган. Технология деганда маҳсулот ишлаб чиқариш учун хом ашё, материаллар, ярим фабрикатларга ишлов бериш ёки қайта ишлаш йўллари, усуллари тушунилган. Фантехника тараққиёти туфайли технология ҳам такомиллашиб борган. Патент, лицензиялар сотиладиган ва сотиб олинадиган бўлгач, технология деганда тайёр маҳсулот олиш учун хом ашё, материалларга ишлов бериш усуллари, бажарадиган ишларнинг кетмакетлиги ва қандай тарзда бажарилиши ҳақидаги ҳужжат ҳам тушуниладиган бўлади. Масалан, саноатда ишлаб чиқариладиган маҳсулот, айтайлик, детални лойиҳалаганда қандай материалдан тайёрланади, шакли қандай бўлади, бунинг учун стандарт белгилари, чизмалар ва улардаги ўлчамларни аниқлаш ва бошқа талаблар акс эттирилади. Тараққиёт “Технология”ни фан сифатида ҳам ўрганишни объектив зарур қилиб қўйди. У фан сифатида физик, химик, механик ва бошқа қонуниятларни аниқлаш орқали маҳсулот ишлаб чиқаришнинг самарали усулларини ўрганиш, янгиликларни топиш ва тажрибада синашни ўрганади. Лойиҳада акс эттирилган хом ашё ва унга ишлов бериш операциялари оғишмай бажарилса белгиланган стандартдаги маҳсулот тайёрланади, яъни маҳсулот сифати юқори даражада кафолатланади. ХХ асрда физика, кимё, энергетика, биология, математика, информатика ва бошқа фанларнинг ютуқларига таянган технологиялар технологик инқилобни келтириб чиқарди. Фантехника тараққиёти яратилган техника ва технологияларни тушунадиган уларни ишлата оладиган, кўрсатилган технология бўйича маҳсулот ярата оладиган кадрлар тайёрлашни ҳам объектив зарур қилиб қўйди. Мутахассис кадрларнинг қай даражада билим олиши, кўникма маҳоратига эга бўлиши таълим муассасаларида таълимтарбия жараёнини кўп жиҳатдан қандай ташкил этилишига боғлиқ. Шунинг учун ҳам кўплаб педагоглар ўқувчи талабаларга нимани ўқитиш, ўргатиш керак, қандай ўқитиш, ўргатиш керак? деган савол қўйиб, унга жавоб топиш учун тинимсиз изланишлар олиб борадилар. Педагог олимлар ва амалиётчилар ишлаб чиқариш технологиясини назарда тутган ҳолда ўқув жараёнини ҳам “технологиялаштиришга” яъни ўқитишни натижасини кафолатланган ўзига хос технологик жараёнга айлантиришга уринадилар. Натижада педагогикада янги йўналиш – педагогик технология, хусусан, ўқитиш ва тарбиялаш технологияси пайдо бўлди. Педагогик технология бу таълим самарадорлигини ошириш учун қўлланиладиган ҳамда педагогика назарияси ва амалиётининг барча соҳалари билан ўзаро боғлиқ бўлган ўқитиш шакллари, методлари, воситалари, унга ёндашувлар, тизимлар, концепциялар, тенденциялар, ғояларнинг фанлараро ўзаро бирикиб ягона мажмуа тарзида ифодаланишини билдиради. Педагогик технология деярли ярим аср давомида тадрижий равишда ривожланди ва ҳозирги даражага етди. Бу даврда ўқитиш «оғзаки – аудиовизуал–дастурлашмультимедиа– гипермедиа» кетма–кетлиги бўлиб алмашинди. Педагогик технологиянинг эътироф этилиши даврини уч босқичга бўлиш мумкин. 1. Педагогик технологиянинг ўрганиш объекти сифатида эътироф этилиши. ХХ асрнинг 30 йилларида АҚШ таълим тизимига аудиовизуал ўқитиш дастурлари киритила бошланди. У нафақат таълимда технологик инқилобга, балки янги фан педагогик технологияга асос солди. 1946 йилда АҚШ нинг Индиана унверситетида ўқув дастурига аудиовизуал таълим режаси киритилди(муаллифи Л Ларсон). Биринчи давр (50 йилларнинг боши ва ўрталари) таълим муассасаларида ахборотларни тақдим этишнинг техник воситалари товушни ёзиб олиш ва қайта эшиттириш, бошқача қилиб айтганда “аудиовизуал воситалар” нинг пайдо бўлиш билан характерланади. Дастлаб ҳар бир дарс, ўтиладиган мавзуда ўқув ва тарбия мақсад вазифалари ишлаб чиқилади. Бу ҳолда ишлаб чиқаришдаги бошқарувчи билан таълимдаги педагог фаолиятида ўхшашлик бор. Ўқув жараёнининг барча босқичларида бутун тизимнинг асосий технологик жиҳати ўқув жараёнини сўнгги натижалари бўлган мукаммал билимга эга бўлган кадрлар тайёрлашга эришиш мақсади турган. Анъанавий ёндашувга, одатда, кўргазмалитушунтирув, ахборотрецептив, репродуктив каби усуллар киритилади. Уларнинг умумий томони тайёр билимларни ўқувчи, талабага етказиш, баён қилишга асосланган бўлиб, ўқувчи билим олувчи ролини бажаради. Анъанавий ўқитишда: Янги материалларнинг деярли ҳаммаси ўқитувчи томонидан оғзаки баён қилинади; Билимлар талабаларга тайёр ҳолда тақдим этилади; Ўқитувчи турли йўллар билан бу билимларнинг қабул қилинишини ташкил қилади; Ўқувчилар билимни қабул қиладилар (рецепция) ва уларни маъносига етадилар, ўз хотираларида сақлаб қоладилар; Дарслик асосан мустақил иш учун қўлланилади; Аудитория машғулотлари пайтида дарсликлар: айрим ҳолларда педагог тушунтиришларига халақит бермаслиги учун ёки ўқувчи, талабалар диққатини бузмаслик мақсадида қўлланилмайди. Кўпинча дарслик уйда ҳам қўлланилмайди, унинг ўрнини дарс пайтида тузилган конспект босади; Билимларни текшириш асосан машғулот вақтининг сезиларли қисмини эгаллайдиган индивидуал оғзаки сўровлар, ҳамда узоқ муддатларда ўтказиладиган назорат ишлари ёрдамида амалга оширилади; Мустақил ишнинг нисбий миқдори жуда кам. Ўқувчи, талабаларни олинган билим, ахборотларни хотирада сақлаб қолиш, мустаҳкамлашга ундалади. Таълимга анъанавийкўргазмали ёндашувда асосан дарс ўтишнинг анъанавий (таълим жараёни марказида ўқитувчи бўлган) методлари қўлланилади. Бу методларда ўзига хос афзаллик ва камчиликлар бор. Методларнинг афзалликлари:аниқ, маълум тушунчаларни билиш, маълум кўникмаларга эга бўлиш; ўқитувчи томонидан ўқитиш жараёнини ва ўқитиш муҳитини юқори даражада назорат қилиш; вақтдан унумли фойдаланиш; аниқ илмий билимларга таяниш. Методларнинг камчиликлари:ўқитишнинг бундай тизимини энг жиддий камчилиги талабаларнинг машғулотлардаги пассивлиги ва бундан келиб чиқиб билим олиш самараси пастлиги; ўқитувчининг тўла назорати барча ўқувчилар учун мотивация иштиёқини вужудга келтирмайди; ўқувчи, талабалар ўқитувчи билан бевосита мулоқотга кириша олмайди; эслаб қолиш даражаси ҳаммада тенг бўлмагани сабабли гуруҳда ўзлаштириш паст бўлиши мумкин. Мустақил ўрганиш ва ечимлар қабул қилиш учун шароитлар яратилмайди XX асрнинг бошларида яшаган немис педагоги Рудольф анъанавий дарс ҳақида шундай деган экан: фақат эшитиш ва кўриш методи билан таълим олган ўқувчилар жуда пассив зотларга айланадилар. Улар ҳаётий ҳақиқат олдида ожиз бўладилар. Бу фикр ҳозирги кун учун янада долзарбдир. Технологик ёндашув таълим жараёнини ўзаро узвий боғлик босқичларга ажратиш, қўйилган мақсадга эришиш учун белгиланадиган амалларни бажариш ва маьлум кетмакетликда амалга оширишни лойиҳалаштирилган иш ва амалларни бир хил талаб асосида бажаришни назарда тутади. Ўқув материали таълим мақсадига мос тузилади. Учинчи, тадқиқийижодий ёндашувда ўқувчи, талабаларнинг муаммоларни ечиш қобилиятини ривожлантириш, уларни янги билимларни мустақил ўзлаштириши, ташаббус кўрсатишига кўпроқ эътибор берилади. Шахсий ташаббуслари фаоллаштирилиб, қўллабқувватланади ва ривожлантирилади. Ижодий фикрлашга ундалади. Таълим ҳамкорликка асосланади. Ҳар икки ёндашувда ҳам умумий жиҳат: таълим жараёни марказида ўқувчи туради. Ўқувчи, талабаларнинг мустақил билим олишга, ўқишга, мустақил фикр юритиш, таққослаш, хулоса чиқаришга ўргатилади. Дарсда фаол қатнашишларига кенг имкон берувчи, уларни ўйлашга ундовчи, ҳамкорликда ишлашга ўргатувчи методлар қўлланилади. Бу методларни қисқача ноанъанавий методлар деб ҳам юритилади. Бу методлар ҳам ўзига хос афзаллик ва камчиликларга эга. Ноанъанавий (таълим жараёни марказида ўқувчи турган) ўқитиш методларининг афзалликлари:ўқувчи, талабаларнинг дарсда фаол қатнашиш имконияти кенглиги; дарс мазмунини яхши ўзлаштиришга олиб келиши; нафақат мазмунни ўзлаштиришга ёрдам бермай, балки танқидий ва мантиқий, таҳлилий фикрлашни ҳам ривожлантиришга ёрдам бериши; муаммоларни ечиш кўникмаларини шакллантириши; Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling