Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2§. Маъруза матнини тайёрлаш
- Мавзу: «ИҚТИСОДИЙ РЕСУРСЛАР ВА ЖАМИЯТ ЭҲТИЁЖЛАРИ»
- Маъруза ўқишда қўлланиладиган кўргазмали қуроллар
Маърузани баён қилиш методлари
Индуктив метод маърузада хусусийликдан умумийликка, дедуктив метод эсаумумийлик дан хусусийлик томон баён Индуктив метод далиллар, хусусий, умумий хулоса, назарий қоидалар, аниқ фаолият учун амалий хулосалар тарзида баён қилинса, дедуктив методназарий хулоса, умумий, хусусий, фаолият учун практик хулоса тарзида баён қилинади. Талабаларнинг иқтисодий фанларни ўрганишларида, илмий дунёқарашни шакллантиришда маърузанинг роли беқиёсдир. Шу билан бирга, маърузанинг мазмунини талабаларга етказишда ўқитувчининг ролини унинг барча методлар, кўргазмали қуроллар, тарқатма материаллар ва бошқаларни қўллашдаги моҳирлигини ҳисобга олмай, маърузанинг ролини кўрсатиб бўлмайди. Биринчи курсдан бошлаб, хусусийликдан умумий мантиқий хулоса чиқариш ўрганилар экан, ўқитувчи шу тизимни бузмагани ҳолда ундан фанни чуқурроқ ўзлаштириш учун фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Яна шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, талабаларда хулосани шошилинч умумлаштиришга ҳаракат қилиш ҳолати учраб туради. Айрим пайтларда талабалар ўйлаб ўтирмай дангал, умумлаштириб бўлмайдиган хусусий фактларни ҳам умумлаштиришга ҳаракат қилишади. Ўқитувчи маъруза ўқишга тайёрланар экан, бу тенденцияни ҳам ҳисобга олиши зарур. Маърузада материални қай тарзда баён қилинишига қараб далиллар, хусусий, умумий хулоса, назарий қоидалараниқ фаолият учун амалий хулосаларга келиш тарзида берилиши мумкин. Индуктив методда маъруза кўпинча қизиқарли, кўзга ташланадиган факт ёки мисолдан, айниқса, шу куннинг бирон долзарб масаласи бўлган, аудиториянинг диққатини жалб қиладиган масаладан бошланади. Индуктив метод талабаларни хусусий кузатувлардан кетмакет умумий хулоса чиқаришга ўрганиш имконини беради. Уларни мустақил фикрлашга ўргатади. Дедуктив методда эса маъруза умумий назарий масалалардан бошланади. Бу метод иқтисодий фанларнинг умумий қонунлари, қоидаларини реал ҳаётга татбиқ қилиш, амалиётда кўриш ва баҳолаш, хўжалик ҳаётида қўллаш, иқтисодий ҳаёт ҳодисалари, жараёнларини, хўжалик юритиш сиёсатини чуқурроқ тушуниш имконини беради. Тажриба шуни кўрсатадики, маъруза ҳам индуктив, ҳам дедуктив метод асосида олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлади. Аввал ишчи гипотеза, таклиф шаклида аудиторияга умумий савол ташланади, сўнгра талабаларни мулоҳазалари далиллари, фактлари таҳлил маълумотлари шу саволга тўғри келиши биргаликда муҳокама қилинади, хулосалар чиқарилади. Бу ҳолда маърузаасосий ғоя, уни далиллар асосида тасдиқлаш хусусий саволларни изчилликда баён қилиш, дедуктив методда мавзунинг умумий характеристикасини бериш тарзида тузилади. Маърузанинг самарасини оширишда кўргазмали қуроллар (диаграмма,схема, жадвал, график кабилар)нинг аҳамияти каттадир. Кўргазмали қуроллар орқали ахборотни қабул қилиш, мавзуни чуқурроқ тушунишга, ўқув материалини хотирада узоқ сақланишига ёрдам беради. Лекин кўргазмали қуролларга ҳаддан ташқари берилиб кетиш ҳам керак эмас, чунки аудитория билан мулоқот йўқолади ва натижада маърузанинг самараси пасаяди. Аммо танлаб олинган, тайёрланган кўргазмали қуроллар сўзсиз маъруза самарасини анчагина оширади. Маърузага иложи борича талабалар диққатини қаратиш керак. Бунинг учун маърузанинг кириш ёки унинг асосий қисмида масаланинг моҳиятини очиб беришга қаратилган савол қўйиш мақсадга мувофиқ. Педагоглар тажрибаси шуни кўрсатадики, ўқитувчининг мавзуни баён қилишидан аввал ёки баён қилиш жараёнида савол қўйиши, уни баён қилиб бўлгач, қўйилган саволига қараганда тўлиқроқ, яхшироқ натижага олиб келар экан. Чунки илгари қўйилган савол талабани жавоб қандай бўлиши керак, деб ўйлантира бошлайди ва жавобни ўқитувчидан эшитишга диққатини қаратади. Иккинчидан, маъруза бошланганидан 20 дақиқача вақт ўтгач, талабалар диққати сусаяди. Буни ҳисобга олиб, ҳар 1520 дақиқада ёки ҳар бир узвий саволни баён қилишда турли методлардан фойдаланиш, талабалар диққатини жалб қиладиган саволлар ташлаш мақсадга мувофиқдир. Дарс бериш жараёнида мисол келтирганда гуруҳдаги талабаларга бевосита мисоллар келтириши диққатни ўзига жалб қилади. Масалан, «Одилжон билан Эркинжон бизнес билан шуғулланишмоқчи, лекин ишни нимадан бошлашни ўйланиб туришибди. Сизнингча, улар нимадан иш бошлаши керак?», «Дилбар доимий ўртача харажатлар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ортган сайин камайиб боради, дейди, Динора эса йўқ, ўзгармайди, дейди. Сизнингча, уларнинг қайси бири ҳақ?» сингари мурожаатлар жонли мулоқотга бошлайди. Бошқа ўқув шаклларига қараганда маърузачининг маърузасини ҳисҳаяжон, жўшқинлик билан баён этиши муҳим роль ўйнайди. Маърузачи ҳисҳаяжонини ўзгартириш, мимикаси орқали талабаларни дарсга қизиқишини кучайтириши ёки аксинча, сусайтириши мумкин. Маърузанинг эмоционал таъсири ўқитувчининг маъруза материалини эркин баён қилиши билан тўғридантўғри боғлиқ. Эркин баён қилиш орқали аудитория билан боғланиш яхшиланади. Талабаларнинг акс таьсирини кузатиш имкони вужудга келади. Оғзаки нутқ хусусиятлари, яъни диалогдан фойдаланиш мумкин бўлади. Аксинча, маъруза матнига қарайвериш аудитория билан контакт ўрнатишни қийинлаштиради, уни бузади, чунки ёзма нутқ, одатда, монолог тарзида бўлади. Бу ерда гап фақат маърузачининг тайёрланган материални эркин эгаллаган бўлиши, матнни зерикарли тарзда ўқимаслиги ҳақида бормоқда. Оғзаки нутқ, яъни маъруза тушунарли, эшитиб, қабул қилишга осон, қисқа жумлалардан тузилган бўлиши керак, чунки узун, мураккаб жумлалар фикрни хиралаштиради. Ўқитувчи баён қилинаётган материални яхши билишидан ташқари ўз овозини ҳам назорат қилиши зарур. Интонацияни гоҳ баланд, гоҳ паст қилиб нутқ ўзгартириш орқали талабалар диққатини тортиш, ўз вақтида пауза ва бошқа интонациялардан ҳам фойдаланиш зарур. «Эркин манера» тарзида дарс бериш, маърузачининг аудиторияда у ёқдан бу ёққа юриши талабаларни диққатини тортади ва тушунишни қийинлаштириб, уларни мавзудан четлаштиради. Педагог ўзининг «иш зонаси»га эга бўлиши, ундан фойдаланишни билиши керак. Маърузачи ўзининг ташқи кўринишига ҳам эътибор беришни ёддан чиқармаслиги зарур. Маълумки, маърузанинг жўшқинлиги, маълум даражада унинг ёрқинлигига боғлиқ. Жўшқин, маъноли нутқ фақат аниқ, мисоллар билангина эмас, балки мақол, матал, бадиий образлар билан бойитилиши зарур. Бу ҳол маърузани қизиқарли қилиб, талабалар диққатини жалб этади. Шундай қанотли сўзлар ҳам бўладики, улар ниҳоятда ажабланарли даражада нишонга тегиши билан мураккаб ҳодисалар моҳиятини очиб беради. Фақат ана шу бадиий сўз, мақоллар, маталлар баён қилинаётган материал билан бир бутунликни ташкил қилиши зарур. Масалан, меъёрий нафлиликни тушунтирганда талабаларга «Меъёрий нафлилик мазмунини ифодаловчи қандай мақолни биласиз?» деб мурожаат қилиш ёки «Нафлиликни даражаси пасайиб бориши қонунини ифодаловчи қандай мақолни биласиз? Нафлилик товарнинг нархини шаклланишида қандай рол ўйнайди?» ёки «Ҳисобини билмаган ҳамёнидан айрилар» мақоли нимага ишора қиляпти? деб мурожаат қилиш мумкин. Биринчисида талабалардан «ҳолванинг ози ширин», иккинчисида «олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ», учинчисида, «ҳисобкитобнинг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайди» жавобини олишга аҳамият бериш ёки мақолни баён қилиб, уни баёнини талабалар билан биргаликда нафлилик назарияси билан ёки харажатлар, фойда ва бошқалар ҳисобкитоби билан боғлаш мумкин. Маърузанинг тўғри тузилиши, дарснинг ҳар бир минутидан самарали фойдаланиш машғулотларнинг муваффақиятини таьминлайди. Аудитория билан «қайта алоқа» ўрнатишда талабаларнинг саволи ва ўқитувчининг жавоби муҳим роль ўйнайди. Одатда, кўпинча маърузанинг охирида саволларга вақт ажратилади, лекин бу маъруза жараёнида савол берилмайди, дегани эмас. Саволларга жавоб берганда жавобнинг қисқа, асосланган бўлишига аҳамият бериш керак. Агар савол қўшимча далилларни талаб этадиган бўлса, буни очиқ айтиш мумкин, (айтайлик, статистик маълумотлар шу дақиқада йўқ бўлса) сабабини кўрсатиб, келгуси дарсда жавоб беришга ваъда қилса, бунинг айби йўқ. Агар савол индивидуал тарзда бўлса, маърузадан сўнг ёки маслаҳат дарсида жавоб бериш мумкин. Саволжавобда ўқитувчининг нутқ оҳангидан доимо хайрихоҳлик сезилиб туриши, саволдан салбий муносабат сезилмаслиги керак, акс ҳолда аудиториянинг ишончи йўқолади. Ҳар қандай шароитда (ташқаридаги шовқинсурон, эшик ортидаги ғалағовур, қурилиш ва ҳоказо) ўқитувчи ўзини тута билиши лозим. Нутқда тақлиддан қочиш, бир гапни бир неча марта такрорламаслик керак. Нутқда сийқаси чиққан сўзларни имкон қадар ишлатмаслик зарур. Албатта, идеал тарзда маъруза ўқиб бўлмайди. Лекин ҳар бир ўқитувчи ўзининг барча имкониятини, маҳоратини ишга солиб, дарс ўтиши шубҳасиз, маърузанинг ижобий томонларини устун бўлишига олиб келади. Таълим тизимидаги ўрнига кўра, маърузалар мавзуни, бўлимни, курсни ўрганишни бошловчи ёки таълимнинг маълум бир босқичини тугалловчи маърузаларга бўлинади. Ахборотни талабаларга етказиш нуқтаи назаридан монолог ёки диалог тарзида ўтказилган маърузалар бўлади. Монолог тарзидаги маърузада асосан маърузачи гапиради, кўрсатади. Тингловчилар маъруза ўқиш жараёнига суст иштирок этадилар. Аксинча, диалог тарзидаги, тингловчиларнинг ҳам фикрини эшитган ҳолда ўтказиладиган маърузалар жонли бўлиш унда тингловчилар фаоллиги таъминланади. Таълим беришнинг асосий метод ва усулларига кўра, маърузаларниахборот берувчи, муаммоли, жадаллаштирилган, бинар (бирбиридан фарқ қилувчи икки хил фикр билдирилувчи), аввалдан атайлаб хато фикр ҳам баён қилиниши режалаштирилган, маслаҳат маърузаларига бўлиш мумкин. Ҳозирги пайтда нисбатан кўп қўлланиладиган ёки борган сари оммалашиб бораётган маъруза шакллари: ахборот берувчи, муаммоли ва жадаллашган (чуқурлаштирилган) маърузалар бўлиб, улардан ҳозиргача энг кўп қўлланиладигани ахборот берувчи маърузадир. У анъанавий методга асосланган бўлиб, асосий вазифа ўқув ахбороти – мавзунинг мазмунини талабаларга баён қилиш, тушунтиришдан иборат. Унда ўқитувчи асосан билим берувчи ролини бажаради. Бу монолог тарзида баён қилинади. Мамлакатимизда 80йиллардан бошлаб маърузаларни муаммоли тарзда баён қилишга эътибор берила бошланди. Бунда мақсад янгича билим олиш, яъни янги мавзуни ўрганиш, муаммоли саволлар, масалалар қўйиш, муаммоли вазият яратиш орқали амалга оширилади. Билиш жараёни диалог тарзида амалга оширилиб, ўқитувчининг фаолияти талабалар билан ҳамкорликда кечади. Дарс тадқиқот фаолиятига ўхшаб кетади. Дарс ўтишда педагогик вазифа янги мавзуни муаммо сифатида ўртага қўйиб, турли нуқтаи назарларни ҳисобга олган ҳолда, уни ечиш йўлларини топиш орқали уддаланади. Ҳозирги куннинг талабларидан келиб чиқиб, дарсда талабалар фаоллигини оширишга қаратилган жадаллаштирилган (чуқурлаштирилган) маъруза методини қўллаш борган сари оммалашмоқда. 2§. Маъруза матнини тайёрлашМаъруза матни ҳар бир фаннинг ишчи ўқув дастури асосида, мавзуга ажратилган вақтдан келиб чиқиб, тайёрланади. Бунинг учун мавжуд адабиётлар ўрганилади, турли манбалардан ахборотлар йиғилади. Мавзуни ўрганишнинг мақсадидан келиб чиқиб, зарур саволлар қўйилади, мавзуни ёритиш методи танланади. Иқтисодиёт назарияси барча фанлар учун асос бўлишини ҳисобга олиб, намунавий маъруза матни шу фандан берилади. Маъруза ўқилаётган иқтисодий фанларнинг хусусиятларидан келиб чиққанда маърузада маълум бир фарқлар бўлиши мумкин, лекин маърузанинг асосий моҳияти ўзгармайди. Анъанавий маъруза матни Мавзу: «ИҚТИСОДИЙ РЕСУРСЛАР ВА ЖАМИЯТ ЭҲТИЁЖЛАРИ»Кириш Илгариги мавзуда иқтисодий ғояларнинг вужудга келиши, иқтисодиёт назарияси фани нимани ўрганиши, иқтисодий қонунлар ва категориялар, фанни ўрганиш услубларини кўриб чиқдик. Иқтисодиёт назарияси барча иқтисодий фанларнинг пойдевори эканлигини, у бажарадиган вазифаларни ўргандик. Бугунги дарсимиз «Иқтисодий ресурслар ва жамият эҳтиёжлари» мавзусига бағишланади. Иқтисодиёт назарияси фанини ўрганишни айнан ижтимоийиқтисодий эҳтиёжлардан бошлашимиз бежиз эмас. Чунки инсон яшар экан, унинг эҳтиёжлари мавжуд. Инсоннинг бутун умри ана шу эҳтиёжларни қондиришга қаратилган. Одамлар доимо гоҳ у ёки бу нарсани етишмаслигидан шикоят қилишади. Вақтимиз етмайди, пулимиз етмайди ва ҳоказо. Бунга сабаб нима? Ҳеч ўйлаб кўрганмисизлар? Бугунги ўтиладиган мавзуда ана шу саволларнинг жавобини топишга ҳаракат қиламиз. Мавзу ижтимоийиқтисодий эҳтиёжлар, уларнинг таркиби, эҳтиёжларнинг чексизлиги, бу эҳтиёжларни қондириш учун зарур бўлган неъматларнинг уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурсларнинг чекланганлиги муаммоларини ўрганишга қаратилган. Ресурсларнинг чекланганлиги танлаш ва қарор қабул қилиш заруратини кўндаланг қилиб қўяди. Шунинг учун ҳам ҳар бир қадамимиз танлаш ва қарор қабул қилишимиз билан боғлиқ. Ҳар бир кишининг ҳаёти, иқтисодиётнинг, қолаверса, бутун жамиятнинг тараққиёти қабул қилган қароримизга, яъни турли вариантлардан нимани танлашимизга боғлиқ. Бугунги мавзу ана шу масалаларни ҳам ўрганишга қаратилган. Кейинги мавзуларда эса қандай қилсак, бошқача айтганда, қандай қарорга келсак тўғри йўлни танлашимиз мумкинлигини ўрганамиз. Бугунги маърузада қўйилган мақсаддан келиб чиқиб, қуйидаги узвий саволларни муҳокама қиламиз. РЕЖА Эҳтиёжлар ва уларнинг таркиби. Эҳтиёжларнинг чексизлиги. Эҳтиёжларнинг юксалиб бориши қонуни. Ресурсларнинг чекланганлиги ва эҳтиёжларни қондириш. Иқтисодиётнинг бош муаммоси. Адабиётлар: Каримов И.А.Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. Т.: «Ўзбекистон», 1995. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т.: «Ўзбекистон», 1992. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т.: «Ўзбекистон», 9том, 2001 Каримов И.А. Ислоҳотлар стратегияси – мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтиришдир. // Халқ сўзи, 20февраль, 2003 й. Каримов И.А. Янги ҳаётни эскича қараш ва ёндашувлар билан қуриб бўлмайди. // Ўзбекистон овози, 17февраль, 2005й. Каримов И. А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т.: «Ўзбекистон», 2005 Каримов И.А. Эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, янги марралар сари изчил ҳаракат қилишимиз лозим. // Халқ сўзи, 2006 йил, 11 февраль Макконнелл К., Брю С. Экономикс, гл. 2. М.: «ИнфраМ», 1999. «Маънавият, илму фан ва иқтисодий билим ёшлар тарбиясига хизмат қилсин» мавзудаги республика илмийамалий конференция материаллари, 2004 йил, 25 ноябрь, Тошкент, 2004 Тезисы и доклады международной научнопрактической конференции на тему: «Социальноэкономические проблемы переходной экономики» (Опыт, обобщения, закономерности). СанктПетербург: 2005. Тожибоева Д. Иқтисодиёт назарияси. Ўқув қўлланма, Т.: «Ўқитувчи», 2002. Фишер С.,Дорнбуш Р., Шмалензи Р. Экономика, ч.I, гл.1, М.: «Дело», 1999. Шодмонов Ш., Алимов Р., Жўраев Т. Иқтисодиёт назарияси. Ўқув қўлланма, Т.: «Молия», 2002. Экономическая теория. Учебник для студентов высших учебных заведений (Колл. авт. ). Т.: «Шарк», 1999. Экономическая теория. Учебник. Под ред. Николаевой И.Н, М.: «Проспект», 1998. 2006. 2005
Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси, Тошкент: «Меҳнат», 1995. Ўлмасов А., Ваҳобов А. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. Тошкент: «Шарқ», Ўзбекистон иқтисодиёти, Узбекистан в цифрах. Статистический сборник, Т.: Маъруза ўқишда қўлланиладиган кўргазмали қуролларИшлаб чиқариш ресурслари таснифи, чизма. Мавжуд ресурсларни тўла ишлатиш шароитида гуруч ва автомобиль ишлаб чиқариш, жадвал. Ишлаб чиқариш имкониятлари чегараси, чизма. Асосий қисм: 1. Эҳтиёжлар ва уларнинг таркиби Кишилик жамияти, албатта, инсонлардан таркиб топган. Инсон эса барча жонзотларнинг энг олийси. У бошқа жонзотлардан ўзининг ақлидроки билан ажралиб туради. У хаёт кечириш учун турли эҳтиёжларини қондириши шарт, чунки бусиз инсон яшай олмайди. Инсонларнинг яшаши, ҳар томонлама камол топиши учун зарур бўлган барча неъматлар уларнинг ҳаётий эҳтиёжларини ташкил этади. Инсон ўз эҳтиёжларини қондириш йўлини қидиради. Эҳтиёжларни қондириши зарурлиги, яъни яшаш учун кураш уни фаолликка ундайди. Ҳар бир инсон учун ўзининг қадрқиммат ўлчови мавжуд. Бир инсон томонидан қадрланган, ҳаётий аҳамиятга эга бўлган нарса иккинчи бир киши учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин. Аҳамият нуқтаи назаридан эҳтиёжларни тартибга солиш қийин. Инсонлар учун энг зарур ва қимматли қадриятларни, ашёларни саноғига етиш қийин. Ҳар бир инсон ўзига нималар зарурлигини ўзи белгилайди. XX аср кўпинча «ахборот асри» деб аталган. XXI асрга келиб ахборотнинг аҳамияти янада ортди. Ахборотни биз турлитуман манбалардан, масалан: радио, телевидение, газета ва журнал, китоб, глобал компьютер тармоғиinternet кабилардан оламиз. Шу билан бирга «анъанавий» ахборот манбалари ҳам мавжуд. Улар отаона, қариндошуруғ, дўстбиродарлар, қўниқўшнилар, танишлар, тасодифий учрашган одамлар ва ҳоказо. Бизнинг атрофимизни ўраган оламни, табиатни кузатиб, янгиянги маълумотлар, янги ахборот оламиз. Инсонахборот қабул қилиш манбаи. Чунки айнан ахборот бизни барча эҳтиёжларимизни шакллантиради. Бизнинг барча одатларимиз, ҳистуйғуларимиз, билим ва ҳаётий тажрибамиз, фикрмулоҳазаларимиз хоҳишистакларимиз – асосида ахборот ётади. Янги ахборот янги эҳтиёжларни вужудга келтиради. Ахборот инсонни беихтиёр ҳаракатга солиши яратувчанликка бошлаши мумкин. Фантехника тараққиёти, янгиянги кашфиёт ихтиролар туфайли янги товарлар ишлаб чиқарилиб, хизматлар кўрсатилмоқда. Масалан, компьютер, қўл телефони сингари товарлар бўлмаган. Демак, бундай эҳтиёж ҳам бўлмаган. Илгаридан мавжуд бўлган товарларнинг хусусиятларини билмаган одамга, бу ҳақда янги ахборот олиши туфайли янги эҳтиёжлар вужудга келади. Масалан, анъанавий озиқовқат маҳсулотлари сабзавотлар, мевалар, витаминларнинг хусусиятлари тўғрисидаги янги маълумотлар, бўлмаслиги мумкин. Улар тўғрисидаги ахборот бундай маҳсулотларнинг тарқалишига ёрдам беради. Кишилар ҳаётида янги вазият, янги муаммолар пайдо бўлиши натижасида ҳам янги эҳтиёжлар ҳам вужудга келади. Масалан, оилада фарзанд туғилиши натижасида чақалоқ учун зарур буюмларга, касал бўлганда дорига, касбини ўзгартирганда иш қуролларига зарурият пайдо бўлади. Хуллас, инсон ҳаёти давомида янгиянги ахборотлар олади, унга мувофиқ равишда эҳтиёжлар вужудга келади. Ҳар киши аввало ахборотга эга бўлади сўнгра, шу ахборотдан фойдаланиш учун тегишли қарорга келади. Эҳтиёжлар ниҳоятда турлитумандир. Уларга турли жиҳатдан ёндашиш мумкин. Кўпгина, иқтисодчилар у ёки бу хусусиятларига кўра эҳтиёжларни турли гуруҳларга ажратиб, тушунтиришга ҳаракат қилишади. Альфред Маршалл немис иқтисодчиси Германнинг фикрига асосланиб, эҳтиёжларни абсолют ва нисбий, минимал ва максимал даражадаги эҳтиёж, қондирилиши зарур ва қондирилиши кечиктирса бўладиган, бевосита ва билвосита қондириладиган эҳтиёжлар, жорий ва келажакда қондириладиган эҳтиёжларга бўлади. Айрим адабиётларда эҳтиёжлар: бирламчиэнг зарур эҳтиёжлар ва иккиламчи қондирилиши кечиктирса мумкин бўладиган иккинчи даражадаги эҳтиёжларга бўлинади. Бирламчи эҳтиёжларга инсоннинг энг зарур бўлган озиқовқат, кийимкечак ва бошқа шунга ўхшаш эҳтиёжлари, иккиламчи эҳтиёжларга инсоннинг маънавий, интеллектуал фаолияти билан боғлиқ бўлган билим олиш, санъат, турли кўнгил очар тадбирларга қатнашиш эҳтиёжларини киритиш мумкин. Лекин бундай табақалаш шартлидир. Зарурат ҳар бир инсон учун индивидуал муаммо бўлиб, бир инсон учун кийимкечак, турар жой биринчи зарурат бўлса, бошқаси учун булар шундай зарурат бўлмаслиги мумкин. Биров учун кийимкечакдан кўра билим олиш зарурроқдир. Баъзи кишилар учун ҳатто маънавий бойлик ҳашам бўлса, бошқаси учун кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёж бўлиш мумкин Инсон эҳтиёжлари таркибига турли жиҳатдан ёндашиб, уни ҳархил гуруҳларга ажратиш мумкин: Эҳтиёжлар субъектларига 1 кўра: а) индивидуал; б) гуруҳ; в) умумжамият эҳтиёжларига бўлинади. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling