Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Мухаммад ал-Хоразмий номидаги
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети
Қарши филиали
«ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ИНЖИНИРИНГИ» кафедраси
Телекоммуникация алоқа тармоқларида синхронизация.Синхронизация қўлланилиши ва турлари.
РЕЖА: - Мультимедиали алоқа тармоқларида рақамли оқимларни синхронизация қилиш асослари.
- Овоз ва тасвир синхронизацияси.
Мультимедиали алоқа тармоқларида рақамли оқимларни синхронизация қилиш асослари - Синхронизация деганда алока тармоғининг функционал элементлари билан ахборотни узатиш, коммутация килиш ва ишлов беришнинг айрим мухим элементлари орасида мувофиқлаштириш тадбири тушунилади. “Синхронизация” атамаси алоқа тармоғи ва унинг айрим элементларининг фаолият юритишини турли жараёнларини тавсифлаш учун қўлланилади.
- Ракамли УФТга нисбатан синхронизациянинг учта жихатини кўриб чиқиш максадга мувофикдир:
- - тактли синхронизация;
- - циклли синхронизация;
- -тармок синхронизацияси.
Тактли синхронизация умумий битлар окимидан синхронизация сигналини ажратиб олишга асосланган. У битлар даражасида (тактли интерваллар) узатиш ва қабул қилиш қурилмаларининг ишлашини вақт бўйича мослаштириш учун зарур.
Циклли синхронизация турли манбалардан келаётган ахборотлар, битларнинг умумий оқимида ахборотлар блокининг боши ва охирини аниқлаш учун зарур, яъни уни қабул қилишда тўғри тақсимлаш учун. Тармоқ синхронизацияси ахборот узатишда юқори сифат таьминланиши учун тармоқнинг турли нуқталарида (шу жумладан халқаро бирикишларда) тактли сигналларнинг узоқ муддатли аниқлиги ва барқарорлигининг берилган кўрсаткичларини ушлаб туради.
Тармоқли синхронизация учун кварц ва атом генераторларидан фойдаланилади. Улар эталон сигналларни юқори аниқликда ишлаб чиқаради.
Рубидий, цезий ва водород генераторига ажралувчи атом генераторининг барқарорлиги анча юқори. Хусусан, цезий генератори бир йилда 10-13 барқарорликни таьминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |