Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- «МАТБУОТ КОНФЕРЕНЦИЯСИ» ўтказиш
- 5§. Методнинг афзалликлари ва камчиликлари
Учинчи топшириқ жамоалар учун уй вазифаси. Бизни танловимизда уйга вазифа қилиб, И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асари бўйича кичик саҳна кўриниши тайёрлашни беришимиз мумкин. Асар 16 параграфдан иборат, демак камида 16 та саҳналаштирилган кўриниш тайёрлаш мумкин. Ўқитувчи уни аввалдан режалаштиради. 1 жамоа диний экстремизм ва фундаментализм, 2 жамоа эса коррупция ва жиноятчилик бўйича тайёрлаши мумкин.
Бир гуруҳ томонидан тайёрланган кўриниш иккинчи гуруҳ томонидан қайтарилмаслиги керак. Жамоалар саҳна кўринишини намойиш қилиб бўлгач, у ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланади. Максимал баҳо 5 балл. Ҳакамлар талабаларнинг чиқишларини баҳолайдилар ва балларни эълон қиладилар. 4 топшириқ ҳар бир жамоа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йилда мамлакатимизни ижтимоийиқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2006 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида Президентимизнинг “Эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, янги марралар сари изчил ҳаракат қилишимиз лозим”номли маърузаси бўйича 5 тадан тест тузиш топширилади. Ҳар бирларининг тузган тестларга рақиб команда аъзолари жавоб беришади. Ҳар бир тўғри тузилган тест ва унга берилган тўғри жавобга 1 балл берилади. Талабалар барча топшириқларни аъло даражада бажарсалар, максимал 23 балл тўплашлари мумкин. Жамоалар жавобини баҳолаш жадвали
Талабалар томонидан тайёрланган саҳна кўринишини баҳолаш мезонлари:
«МАТБУОТ КОНФЕРЕНЦИЯСИ» ўтказишБу метод асосида дарс ўтиш учун гуруҳни «мухбирлар» ва «масъул ходимлар(давлат, фан арбоблари)» га бўлинади, ёки учга «мухбирлар» «масъул ходимлар» уларни саволи ва жавобларини баҳоловчи «эксперт гуруҳ»ларга бўлиш мумкин. Барча талабаларга мавзуни атрофлича ўрганиш, матбуотда эълон қилинган янги қандай қонун ёки фармонларга аҳамият бериб, дарсга тайёрланиб келиш вазифаси топширилади. Амалий машғулот(семинар)да гуруҳ талабалари учга бўлинади: «Мухбирлар». «Давлат» ва «фан арбоблари», «масъул ходимлар». Экспертлар гуруҳи. «Мухбирлар» гуруҳига мавзуни чуқур ўрганиб, реал ҳаётда улар бўйича қандай муаммолар борлигини аниқлаб, шулар асосида савол тайёрлаб келиш топширилади. Савол тариқасида ўзлари тайёрлаган энг яхшиларини беришлари лозимлиги, чунки экспертлар энг яхши саволни танлаб, кўрсатишлари уқтирилади. Иккинчи, «давлат, фан арбоблари», «масъул ходимлар» гуруҳи ҳам дарсга мухбирлардан кам бўлмаган даражада тайёрланиб келишлари лозим. Экспертлар энг яхши жавобни ҳам алоҳида кўрсатишлари таъкидланади. Учинчи, «экспертлар» гуруҳи дарсга ниҳоятда пухта тайёрланишлари зарур. Чунки улар (3 ёки 5 киши) «мухбир»ларнинг саволлари ва унга жавобларни баҳолашади. Уларни савол ва жавобларни нақадар тўғри баҳолаганлари гуруҳ талабалари ўртасида муҳокама қилинади. Ҳар бир тўғри савол ва тўғри жавоб 1 балл, нотўғри савол ва жавоб 0 балл билан баҳоланади. Экспертлар баҳолаш жадвали ёрдамида ҳар бир талабанинг индивидуал ва гуруҳ балини эълон қилишади. Ўқитувчи дарсни боришини кузатиб, «эксперт»лар фаолиятига талабалар ўз фикрларини билдиргач, уларни баҳолайди. Ѓолиб жамоани эълон қилади. Дарсга якун ясайди(VII боб 5§га қаранг). 5§. Методнинг афзалликлари ва камчиликлариМоделлаштирувчи амалий ўйин – бу билим олиш, ўрганишнинг комплекс варианти ҳисобланади. Чунки ўйин мобайнида турли усуллардан фойдаланилади. Ўйиннинг муваффақияти бевосита унинг билимдонлик билан танланиши, бажаришига, талабаларни ўз ролларини маъносини тушуниб етишига боғлиқ. Бу методнинг афзаллиги шундаки, талаба масаланинг моҳиятига қарашини, аввалги нуқтаи назарини ўзгартириш имконига эга. Моделлаштирувчи ўйин мотивация нуқтаи назаридан ҳам фойдали. Талабалар кўпинча бундай ўйиндан қаноат ҳосил қилиб, янги ўрганганларини ўртоқлашадилар. Дарсга фаол қатнашадилар. Талабалар бир қарорга келишни эксперимент қилишлари ва уни оқибатини (минимал хатар билан) кузатишлари мумкин. Моделлаштирувчи ўйин ёрдамида талабаларни реал ҳаёт воқеликлари билан таништириш устунликка эга. Бунда қўйилган саволларга жавоб топиш ва реал муаммоларни ечиш учун талабаларнинг шахсан ўзлари қатнашадилар, реал ҳаётнинг назарий модели билан танишадилар. Масалан, бозорда мувозанат нархи қандай ўрнатилади, танлов қандай амалга ошади ва ҳоказо. Моделлаштирилган ўйин методи ўқитувчига дарс беришнинг усулларини ўзгартиришга катта имконият беради. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling