Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Моделлаштирувчи ўйин методининг афзалликлари.
Талабаларни дарсга фаол қатнашуви ва иқтисодий категориялар мазмунини чуқурроқ ўзлаштириши таъминланади; мустақил ҳаракат қилиш, қарор қабул қилишга имкон яратади; ўзаро алоқа, мулоқот таъминланади; тушунчаларни амалиётда қўллаш учун шароит яратилади; дарс ўтишнинг турлича услубларини биргаликда қўллаш имкони яратилади; талабаларнинг дарсга қизиқишини орттиради. Дарсдаги вазиятни кўп жиҳатдан талабалар назорат қилади; ўқитувчининг асосий роли дарсни ташкил этиш; талабанинг ички ҳиссиёти, масаланинг моҳиятига қарашини ўзгартириши мумкин. Ҳар қандай метод каби бу услубда ҳам қатор камчиликлар бор. Аудиторияда реал жараёнларни соддалаштиришга тўғри келади. У бир томондан етарли даражада содда, иккинчи томондан етарли даражада реал ҳаётга яқин бўлиши, реал жараёнларни ифодалаши, буни ҳисобига қимматли тажриба ўргатувчи бўлиши керак. Моделлаштирувчи ўйин ўқитувчидан синчковлик билан пухта тайёргарлик кўришни талаб қилади. Дарсликка таянган ҳолда дарс ўтиш ўқитувчидан нисбатан кам вақт, камроқ куч, диққат талаб қилади. Аммо, ҳамма дарсни моделлаштирувчи ўйин ўтказиш билан олиб бориб бўлмайди. Кўпинча, моделлаштириш билим олишнинг кульминацияси бўлиб, фаннинг баъзи бир асосий, уларни ўрганиш бошқаларига йўл очиб берадиган категориялари, қонунларин ўрганишда қўлланилади. Моделлаштирувчи ўйиндан фойдаланишдаги муҳим чекланиш – бу конкрет ўқитувчининг характери, услубига боғлиқ. Кўпчилик ўқитувчилар анъанавий услублар асосида дарс ўтишга ўрганиб қолишган, шунинг учун уларга шу услублар самаралироқ туюлади. Моделлаштириш талабаларни фаоллигини оширади. Бу яхши, лекин талабаларнинг ўйинга қизиқиб кетишлари оқибатида баъзи бир номақбул ҳолатлар юз бериши мумкин. Яъни ролга берилиб кетиб, айрим талабаларни алдаш ёки қоидани бузиш ҳисобига ғолиб бўлишга ҳаракат қилиши мумкин. Шунинг учун ўқитувчи вақтивақти билан талабаларга моделлаштирувчи ўйиннинг мақсади билим олиш, тажрибага эга бўлиш эканини эслатиб туриши керак. Бу услубни қўллаш билан боғлиқ яна бир муаммо вақт масаласидир. У кўп вақт талаб қилади. Шунинг учун кўп ўқитувчилар вақтни қизғаниб, бу услубдан жуда кам фойдаланишади. Агар ўқитувчи ўтилган материални мустаҳкамлаш, талабанинг билимини пухта бўлишини кўзласа, вақтнинг бир мунча ортиқча сарфланиши ўзини оқлайди. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling