Иқтисодий фанларни ўқитиш
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Импортга тўсиқ қўймаслик зарурлиги сабаблари.
- Америкача дебат.
- Инглизча мунозара
Импортга тўсиқ қўйиш сабаблари.
Мамлакатни ўзида ишлаб чиқариш ва аҳоли бандлигини таъминлаш лозим. Миллий хўжалик тармоқларини ҳимоя қилиш. Чет эл капиталини жалб қилиш. Чет эл фирмалари томонидан уюштирилган «демпинг»га йўл қўймаслик. |
Импортга тўсиқ қўймаслик зарурлиги сабаблари. Халқаро меҳнат тақсимоти ютуқларидан фойдаланилмайди. Миллий ишлаб чиқарувчилар харажатларни пасайтиришга, янгиликларни жорий қилишга интилмайдилар. Миллий ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлиги пасайиб кетади. Техник, технологик қолоқликни кучайтиради. |
Ўқитувчи ҳар бир жуфтликка ана шу намуна асосида ўзининг мунозара жадвалини тузишга топшириқ беради. Талабалар 56 дақиқа давомида саволжавобни муҳокама қилиб, импортга тўсиқ қўйиш ёки аксинча, қўймаслик кераклигини асослаб беришлари, мувофиқ равишда уни жадвалнинг «ҳа» ёки «йўқ» деган устунига ёзиб қўйишлари керак.
Демак, жавоб:
импортга тўсиқ қўйиш заруриятини;
импортга тўсиқ қўймаслик заруриятини асослаб бериш лозим.
Жавоблар бир жуфтликда муҳокама қилиниб, ёзиб бўлингач, иккинчи жуфтлик билан фикр алмашинилади. Ҳар икки жуфтликни «ҳа» ва «йўқ» жавобларидан умумий хулоса чиқарилиб, бир фикрга келинади.
Ҳар икки жуфтлик ўзлари ёзган жавоб тагига бир қарорга келинган жавобларни ёзишади.
Ўқитувчи ёзилган жавобларни йиғиб, кўриб чиқиб, балл қўйиши ёки ҳар бир тўртликнинг хулосасини бутун гуруҳ олдида оғзаки баён қилиши мумкин.
Мунозара методи асосида дарсни ташкил қилишнинг яна бир усули диспутдир.
Бу усулда ўтилган мавзу бўйича ўқитувчи саволлар тузиб, дарс ўтишдан 34 кун олдин ўқувчиларга эълон қилади ёки янги мавзу бўйича маъруза ўтиб бўлгач, келгуси амалий машғулот (семинар) дарсида ана шу саволлар бўйича диспут ўтказилиши айтилади.
Талабалар тайёрланиб келгач, билимдон талабалардан ҳакамлар ҳайъати сайланади. Улар саволларга жавоб берган талабаларни баҳолашади, натижани эълон қилишади. Диспут якунида ўқитувчи ўз фикрини билдиради.
Мунозара методини қўллашнинг яна бир усули Америкача дебат. Дебат бу икки киши ўртасида олиб бориладиган мунозара. Бундай тарзда дарс ўтишда икки талаба белгиланган қатъий тартиб бўйича, раислик қилувчининг раҳбарлиги остида берилган савол ёки муаммо бўйича мунозара олиб борадилар. Уларнинг билдирган фикрларини ҳакамлар ҳайъати баҳолайди. Арбитрлар талабалардан белгиланади.
Инглизча мунозара (дебатлар). Мунозаранинг бу шаклида муҳокама қилинаётган муаммо ечимига етказилади. Дебатларни ташкил қилишда турли усулларни қўллаш мумкин. Бу ўқитувчининг фантазияси, қўйган мақсади, маҳоратига боғлиқ. Бу мунозараларга талабалар пухта тайёрланиб, берилиши мумкин бўлган саволлар ва уларни жавобларини ўйлаб келишлари зарур. Ҳар бир талаба дарсда дебат олиб борувчи сифатида қатнашмаган тақдирда, савол билан мурожаат қилувчи ёки ҳакам сифатида қатнашади. Буни ҳеч ким ёдидан чиқармаслиги, демак дарсга алоҳида тайёргарлик кўриши лозим.
Умуман олганда, мунозара талабаларни дарсга фаол қатнашишларини таъминлаб, ўз фикрларини ҳимоя қилишга ўргатади.
4§. Услубларнинг асосий афзалликлари ва камчиликлари
Дарс ўтишнинг тадқиқот ва мунозара методида қўйилган масалани ҳал қилиш учун талабаларнинг ўзлари қатнашишлари туфайли пухта билим олишларига имконият яратилади. Улар илмий изланишга ўрганишади. Талабалар қўйилган масалани муҳокамаси жараёнида ўз фикрларини мустақил равишда ўртоқлашишга, бошқаларнинг билдирган фикрларини мушоҳада қилишга ўрганишади.
Маълумотларни, далилларни таҳлил қилиш жараёнида талабалар қизиққонлик қилмай, объектив тарзда масалани ечишга ўрганадилар. Рақамларга кўркўрона ёндашмасликни, улар замирида иқтисодий ҳодиса, қонунлар яширинганини кўришга ўрганадилар. Билишнинг нисбий эканлиги, далиллар ўзгариши ва янги маълумотлар олиниши хулосани ҳам ўзгаришга олиб келишини тушунишга ёрдам беради.
Талабалар турли ахборотлар ва мантиқий мушоҳада орқали ўз тахминлари, ўртоқлари билдирган фикрларни тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлашади. Маълумотлар асосида тенденциялар, қонуниятлар амал қилишини аниқлашга ҳаракат қилишади. Илгари сурилган илмий тахмин(гипотеза) билан чиқарилган хулосани таққослаб, ягона қарорга келишади. Қўйилган масалани тадқиқот методи асосида муҳокама қилиш, юзаки қабул қилинган қарорларга ишончсизлик билан қарашни тарбиялайди. Талаба масалани чуқур ўрганиш учун зарур адабиётлар, ахборотлар билан узлуксиз ишлаш зарурлигини тушунади. Буни юқори даражада фикр юритиш зарурлиги ҳам талаб қилади. Шунинг учун ҳам бу услуб талабаларни пухта билим олишларини таъминлайди. Улар ўрганаётган предметларининг мазмунини тушунибгина қолмай, ахборот тўплаш ва уни таҳлил қилишни ҳам ўрганадилар.
Дарсни ўтказишда ўқитувчи ўрганиладиган мавзу бўйича тайёргарлик кўришни ахборот, маълумот, далилларни тўплашни талабаларга аввалдан топшириши мумкин. Ёки ўқитувчининг ўзи зарур далилмаълумотлар асосида талабалар олдига муаммо қўйиб, уни биргаликда ечиши мумкин. Бунда амалий ўйин, турли иқтисодий моделларни ифодаловчи график, жадваллардан ва бошқа услублардан фойдаланиш орқали тадқиқот ўтказиш уни қизиқарли тарзда бўлишига олиб келади ҳамда барча талабаларни фаол қатнашишига эришилади. Бу усулда бутун гуруҳ биргаликда иқтисодиётни, қолаверса дунёни яхшироқ тушунишга интилувчи изланувчиларга айланишади.
Download 3.37 Mb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling