Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet86/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Тадқиқот ва мунозара методининг афзалликлари:

  • Талабани объектив ва мустақил фикр юритувчи мутахассис сифатида шаклланишига ёрдам беради.

  • Маълумотлар, далилларга диққат билан ҳисоблашиб ёндашишга ўргатади.

  • Ҳар қандай билим нисбий эканлигини тушунишга ёрдам беради.

  • Мантиқий фикрлашга ўргатади.

  • Юзаки қабул қилинган қарорларга ишончсизлик билан қарашни тарбиялайди.

  • Юқори даражада фикр юритишга ундайди.

  • Муаммоларни ечиш учун кўникма ҳосил қилади.

Тадқиқот ва мунозаранинг камчиликлари:



  • Кўп вақт талаб қилади.

  • Аудиторияда шовқин бўлиб кетиши мумкин.

  • Ўқитувчининг ўзи фикрлаш қобилиятига эга бўлиши талаб қилинади. У муаммоларни ечиш ва стратегик режалаштириш маҳоратини эгаллаган бўлиши керак.

  • Ўқитувчи фақат «билим бериб»гина қолмай, талабаларни моҳирлик билан мантиқий асосланган хулосага келишга ёрдам бериши кераклиги.

  • Ўқитувчи дарсда қўйилиши мумкин бўлган муаммоларни стратегик режалаштириш ва уларни ечиш йўлларини ўйлаб қўйиши зарурлиги.



Асосий таянч тушунчалар ва атамалар

Тадқиқот, когнитив даражанинг юқори босқичи, муаммо қўйиш, гипотеза, илмий тахмин, одамларнинг иқтисодий фикрлаш тарзи, маълумот йиғиш, далиллар тўплаш, очиқ мунозара, қарамақарши мунозара, америкача мунозара, инглизча мунозара.




Такрорлаш ва мунозара учун саволлар




  1. Тадқиқот методи дарс ўтиш методлари орасида, сизнингча, қандай ўрин тутади?

  2. Тадқиқот методи асосида дарс ўтишни ташкил қилишда қандай қоидаларга амал қилиш керак?

  3. Одамларнинг фикрлаш тарзини ўрганиш нима сабабдан зарур? Ундаги билдирилган фикрларга бирон нима қўшимча қила оласизми?

  4. Сиз тадқиқот методини дарс ўтишда қандай қўллаган бўлар эдингиз?

  5. Мунозара методи асосида дарс ўтишга сизнинг муносабатингиз қандай?

  6. Ж. Т. Диллон ўқитувчи изланувчанлик ва ҳамкорликка асосланган тарзда мунозарани ташкил этиши учун нималарга эътибор бериш лозимлиги кўрсатади?

  7. «Мунозара иштирокчисига эслатма» ҳақида фикрингиз қандай?

  8. Методларнинг кўрсатилган афзалликлари ва камчиликларига қўшимча қила оласизми?
ХI боб. МАСАЛА, МАШҚ, ТЕСТЛАР, ЭССЕ ЁЗИШ ВА УЛАРДАН ИҚТИСОДИЁТНИ ЎРГАНИШДА ФОЙДАЛАНИШ




Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling