Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet82/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Иккинчи навбатда, биз умумий пулга талабни аниқладик, энди таклиф 200
миллиард сўм бўлганда мувозанат даражасини аниқлашимиз керак.
Агар пул таклифи 200 миллиард сўм бўлса, мувозанат қуйидагича ўрнатилади.

Фоиз ставка


r Sm


15

12


9

6
3
Dr пулга фоиз ставкасига кўра талаб чизиғи; Dt – пулга трансакцион талаб чизиғи;


Dmпулга умумий талаб; Sm пул таклифи;
Е – пул таклифи (Sm) – 200 миллиард сўм бўлганда пулнинг мувозанат нуқтаси.
Чунки пулга умумий талабимиз Dt билан Dr кесишган нуқтада эди. Пул таклифи 200 миллиард сўм бўлганда мувозанатни топиш учун бу нуқтани Sm таклиф эгри чизиғига кўчирамиз. Мувозанат Е нуқтада бўлади.
Пул таклифини камайиши билан фоиз ставкаси ошаяпти ёки аксинча. Демак, биз иккисидан бирини танлашимиз керак. Пулкредит сиёсати юритилаётганда мамлакатдаги шароитга, Марказий банкнинг мақсадига кўра, фоиз ставкасини ошириш ёки пасайиши танланади. Ссуда фоиз ставкасиини пасайиши инвестицион фаолиятни кучайишига олиб келади. Чунки кредитга талаб ортади, деган хулоса чиқарилади.
Дарсни ўтказишда ўқитувчи ўрганиладиган мавзу бўйича тайёргарлик кўришни, ахборот, маълумот далилларни тўплашни талабаларга аввалдан топшириши мумкин.
Бу усулда бутун гуруҳ биргаликда банк иши фанини яхшироқ тушунтиришга интилувчи изланувчиларга айланишади. Лекин бу услубни қўллаш осон эмас.
Биринчидан, бу метод билан дарс ўтиш кўп вақт талаб қилади. Қўйилган муаммони татбиқ қилишга эътибор қаратилиб, бошқалари кейинга сурилиши ёки қолиб кетиши мумкин.
Иккинчидан, тадқиқот услуби асосида дарс ўтиш гуруҳ талабаларининг барчасининг қобилияти бир бирига яқин, фикрлаш даражаси юқори бўлишини талаб қилади. Бунга эришиш қийин.
Учинчидан, тадқиқот услуби ўқитувчидан чуқур билим, тажриба, иқтидор талаб қилади. Чунки тадқиқот ўтказиш учун ўқитувчининг ўзи ижодий фикрлаш қобилиятига эга бўлиши, тадқиқот жараёнида юз берадиган ҳар қандай кутилмаган ҳодиса, талабалар томонидан қўйилган савол, масала ёки муаммога жавоб беришга тайёр бўлиши, тадқиқот ўтказилаётган масалани ечишда методдан фойдаланиш маҳоратига эга бўлиши керак.
3§. Дарс ўтишда мунозара методини қўллаш

Талабаларни ўз фикрини қатъий ҳимоя қилишга, бошқаларнинг фикрини таҳлил қилишга, мантиқий мушоҳада юритишга ундайдиган, дарсда фаол қатнашишларини таъминлайдиган методлардан бири дарсни мунозара методи асосида ташкил қилишдир.


Тадқиқотчи Ж. Т. Диллон томонидан ўқитувчи изланувчанлик ва ҳамкорликка асосланган тарзда мунозарани ташкил этиши учун қуйидагиларга эътибор бериш лозимлиги кўрсатилган.


  1. Download 3.37 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling