7. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Кредитга лаёқатликнинг тавсифи
Download 457.96 Kb.
|
7. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кредитга лаёқатликни баҳолаш ва таҳлил қилишнинг асосий усуллари: эксперт баҳолаш ва баллик (скоринг)баҳолаш тизими.
- Кредитни таъминланганлигини таҳлили. Рисклар таҳлили. Кредитга лаёқатликни баҳолашда назоратнинг давомийлиги.
7. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Кредитга лаёқатликнинг тавсифи 7. Кредитга лаёқатлик таҳлили Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Кредитга лаёқатликнинг тавсифи. Кредитга лаёқатликни баҳолаш ва таҳлил қилишнинг асосий усуллари: эксперт баҳолаш ва баллик (скоринг)баҳолаш тизими. Кредитга лаёқатликни баҳолашда тижорат банкларининг кредит сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари. Кредитга лаёкатликни молиявий коэффициентларда баҳолаш. Кредитни таъминланганлигини таҳлили. Рисклар таҳлили. Кредитга лаёқатликни баҳолашда назоратнинг давомийлиги. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари Корхоналар иқтисодий ҳаракатда, фаолиятда албатта, қарз капиталига зарурият сезадилар. Негаки, бизнесни дастлабки қадамига етарли маблағ тадбиркорларда доимо ҳам етарли бўлмайди. Иқтисоди ривожланган давлатлар бизнес ҳаётини кузатиш шуни кўрсатадики фаолиятни, бизнесни 90 фоизи қарз капитали ҳисобига йўлга қўйилади. Бундан кўриниб турибдики, корхоналар доимо аниқ бизнес лойиҳалари, режалари асосида қарз капитали жалб қиладилар ва уни ишлатишдан наф кўрадилар. Корхоналарни кредитга лаёқатлигини баҳолашни тасдиқ топган меъёрий актлари ва низомларига таъянган ҳолда ҳар битта бизнес субектини кредитни, қарзни қайтариб бериш лаёқати ўрганилмоғи лозим. Бу мезонлар Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки, Иқтисодиёт Вазирлиги, Иқтисодий ночор корхоналар билан ишлаш Кўмитаси ва тегишли Вазирликлар томонидан тузиб чиқилади. Узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредитларнинг таркибланиши қарз муносабатларини расмий жиҳатларига таъсир этмайди. Яъни ҳар иккала ҳолатда ҳам молиявий ҳолат таҳлили бўйича бир хилдаги зарурий амаллар, аналитик тадбирлар амалга оширилади. Одатда муддатлиги бўйича кредитлар ва қарзлар узоқ, урта ва қисқа муддатга таркибланиши белгиланган. Лекин ҳисоб амалиётида уларни узоқ ва қисқа муддатли гурухга таркиблаш амалиёти жорий этилган. Узоқ муддатли кредитлар -узоқ муддатли активларни (асосий воситалар, номоддик активлар, капитал қўйилмалар, ўрнатиладиган асбоб ускуналар юзасидан, уларни сотиб олиш, қуриш, таъмирлаш, илмий янгиликлар киритиш каби йўналишларда) молиялаштириш юзасидан бир йилдан ортиқ муддатга берилади. Қисқа муддатли кредитлар -жорий, айланма активларни тўлдиришга. савдо ҳажмини оширишга ва бошқа мақсадларга бир йилгача муддатга берилади. Корхоналарда узоқ ва қисқа муддатли кредитларни жалб этишда, аниқ ва пухта ишланган бизнес режага ва инвестицион лойиҳаларга эътиборни қаратиши лозим. Лекин унгача албатта, ушбу корхонанинг, молиявий аҳволи ўрганилмоғи лозим. Кредит ресурсларини жалб этишда рискларни баҳолаш масаласига ҳам алоҳида аҳамият қаратиш зарур. Афсуски бу борада амалиётда аналитик ечимларнинг аниқ методологик жихатлари белгиланмаган. Кредит аризаси берган корхонанинг молиявий таҳлилида муҳим объект сифатида биринчи навбатда унинг тўлов лаёқати, қоплов коэффиценти баҳоланади. Корхоналарнинг томонидан олинган кредит ресурслар нафақат корхонанинг тўловга қобиллигига балки унинг маблағларининг ҳаракатчанлик (ликвидлилик) даражасига ҳам боғлиқ. Шу сабабли таҳлил этишда бухгалтерия баланси маълумотлари асосида корхоналарнинг ҳаракатчан маблағларини ҳолатига, тез ва секин пулга айланувчи активларига, ноликвид маблағлар ҳолатига, уларнинг тўлов муддати келган, қисқа ва узоқ муддати мажбуриятларга нисбатига, доимий пассивларни ноликвид ва ликвид маблағларни манбалашига баҳо бериш талаб этилади. Сўнги пайтларда олинган кредит ресурсларининг ўз вақтида ва қайтмаслик ҳолларига кўп дуч келинмоқда. Шу сабабли, корхоналарнинг кредитга лаёқатлигини таҳлил этишда молиявий ҳолат таҳлилида қуйидаги қўшимча мавзуларни ўрганиш тавсия этилади; корхоналарнинг рентабеллик даражаси; айланма мабалағларнинг ҳолати; ўз маблағларини ҳажми, уларнинг асосий ва оборот капиталидаги иштироки; ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулотларни ўсиш даражалари; тўлов муддати келган ва ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг ҳолатига; корхоналарнинг пул ва қимматли қоғозларининг мавжудлигига ва бошқа жиҳатларга аҳамият берилади. Корхона фаолиятининг жорий ва истиқболдаги ривожланишини баҳолашда банклар томонидан қуйидаги муҳим жиҳатларга ахамият қаратилади. -жадвал Download 457.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling