7. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Кредитга лаёқатликнинг тавсифи


Тўловга ноқобииллик ёки кредитга лаёқатликни ўстиришни муҳим тадбирларига қуйидагилар киради


Download 457.96 Kb.
bet18/18
Sana31.01.2024
Hajmi457.96 Kb.
#1828091
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
7. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари-fayllar.org

Тўловга ноқобииллик ёки кредитга лаёқатликни ўстиришни муҳим тадбирларига қуйидагилар киради.
Корхоналар активлари ва пассивларини жойлаштиришни қайта кўриб чиқиш. Унинг мазмунини қандай тушуниш мумкин?
Корхоналарда ликвид маблағларининг айланувчанлигини тезлаштириш мақсадида ортиқча айланма активларни ҳисобдан чиқариш, асосий ва номоддий активларни ишлаб чиқариш заруриятидан ортиғини айланма маблағлар қаторига олиш (уларни сотиш, бўзиш, ҳисобдан чиқариш ва бошқа йўллар билан), дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини сўндириш (йўл қўйилган тартибларда), қисқа ва узоқ муддатли молиявий қўйилмаларни мақсадли жойлаштириш.
Тўлов маблағлари ва тўлов мажбуриятлари орасидаги нисбатдаги манфий ўзгарувчанлик сабабини молиявий ҳолатдаги тангликдан эмас, балки, ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг қуйи бўғинларидан излаш лозим. Яъни, маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишни яхши йўлга қўйилмаслиги, ишлаб чиқариш ҳаражатларини ошиб кетиши, нарх белгилаш сиёсатининг тўғри юритилмаслиги ва бошқалар.
Тўловга ноқобиллик шароитида маблағлар етишмовчилигини ҳал этиш юзасидан аввало, ички имкониятларни аниқлаб олиш ва уларни ишга солиш лозим. Ноқобиллик шароитида бошқа бир субъектдан қарз сўраш ва унинг ишончини оқлашни иқтисодий имконияти бўлмайди.
Корхоналар ноишлаб чиқариш бўғинлари, унинг балансида турувчи фаолиятнинг бошқа объектларини ҳаражатларини камайтириш, тўхтатиш ёки ўз ўзини маблағ билан таъминлашга ўтказиш лозим.
Корхоналарни пул маблағлари ва пул эквивалентларининг айланишида қатъий режаларни белгилаш ва унга доимий амал этиш лозим. Шунингдек, пул маблағларини қарз мажбуриятларига ишлатишини аниқ режасини тўзиб олиш зарур.
Маблағлар айланувчанлигини тезлаштиришнинг имкониятларини ошириш юзасидан ҳисоб-китобларнинг бекор қилинган, тўхтатилган, шунингдек замонавий шаклларига кенг йў очиш лозим.
Корхоналарнинг кредитга лаёқатлигини таъминлаш ва уни ўстиришда албатта уларнинг инвестицион активлигига ҳам аҳамият бериш лозим. Инвестицион активлик бу қарз олиш ва уни қайтаришдан кескин фарқ этади.
Корхоналарда кредитга лаёқатликни баҳолашни асосий жиҳатларидан бири ўз оборот маблағлари нақдлигига қаратилганлиги боис уларни манблашни уз маблағлари манбаси билан боғлиқ бўлган қаторларини оборот активлари нормативларидан келиб чиққан ҳолда баҳолаш лозим. Бунда оборот активларнинг ортиқчалиги манбалашдаги ҳолатни бўзиб кўрсатишга олиб келади. Кам холларда ҳолларда эса суний равишда ошиб кетишига олиб келади.
Корхоналар кредитга лаёқатлигини устиришнинг муҳим чора тадбирларидан бири бу бевосита ҳисоб китоблардаги мажбуриятларни ички ва ташқи мажбуриятларга таркиблаш орқали баҳолаш амалиётига ўтишдир. Корхона мажбуриятлари қаторидан ички мажбуриятларни чегириш ушбу ҳаражатларни йўқ қилмайди. Лекин тўловга қобилликни оширишда сезиларли силжишга имкон беради.

1Ш.З.Абдуллаева “Банк рисклари шароитида тижорат банкларининг кредит портфелини диверсификациялаш” Автореф. дисс. ... и.ф.д. – Тошкент. 2000. 239-240 б;



2Raximоv M. Iqtisоdiyot sub`ektlari mоliyaviy hоlatining tahlili. O’quv qo’llanma. T.; Iqtisod-Moliya, 2015. -392 b.
3 М.Р.Болтабаев. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. Тўқимачилик саноати корхоналарининг рақобатдошлигини баҳолаш услубини такомиллаштириш
http://fayllar.org
Download 457.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling