7. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Кредитга лаёқатликнинг тавсифи
Download 457.96 Kb.
|
7. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Корхонанинг ликвидлилик коэффициентлари Аниқлаш тартиби Меъёрлари
-жадвал
-жадвал Корхона ликвидлилик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш тартиби
Комплекс таҳлилнинг кейинги муҳим қатори бу активларнинг айланиш даражасига баҳо беришга яъни, корхонанинг иш активлигини ўрганишга қаратилади. Айланиш кўрсаткичлари корхонанинг ўз маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини кўрсатади. Корхона активларининг ҳар бир турлари бўйича айланиш турлари юқори бўлса, шунга мос равишда кредитга лаёқатлиги ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳам юқори бўлади. Амалиётда кредитга лаёқатлилигини баҳолашда қўйидаги коэффициентлардан фойдаланалади: корхонанинг жорий активлари айланиш кўрсаткичлари; корхонанинг дебиторлик қарзлари кўрсаткичлари; корхонанинг кредиторлик қарзлари кўрсаткичлари; товар моддий заҳиралари айланувчанлиги.
Жорий активлар рентабеллиги (Кжа;РОА) ҳар бир сўмлик активлар суммасига тўғри келадиган соф фойда суммани ифода этади. Кжа; РОА =Соф фойда (270-сатр 2-шакл)/Жорий активлар (390 сатр,1-шакл) Хусусий капитал рентабеллиги кўрсаткичлари (Кхк; РОЕ) ҳар бир сўмлик корхона хусусий капиталига тўғри келадиган соф фойда суммасини акс эттиради. (Кхк; РОЕ)=Соф фойда (270-сатр 2-шакл)/Хусусий капитал (480-460-470 сатр,1-шакл) Сотиш рентабеллик кўрсаткичи (Кс; РОС) ҳар бир сўмлик тушумга тўғри келадиган ялпи фойда суммасини акс эттиради. (Кс; РОС).=Ялпи фойда (030 сатр, 2-шакл) / маҳсулот сотишдан соф тушум (010 сатр, 2-шакл) Молиявий барқарорлик кўрсаткичлари таҳлили корхона молиявий мустақил ёки қарамлилигини ифодалайди. Маблағлар таркибида қарз маблағлари улуши юқори бўлиши, молиявий барқарорлик пасайишига олиб келади. Корхонанинг кредитга лаёқатлигини баҳолашда фойдаланиладиган асосий кўрсаткичлар қўйидагилар:мустақиллик коэффициенти; қарз ва ўз маблағлари ўртасидаги нисбат коэффициенти; хусусий капитал харакатчанлик коэффициенти. Мустақиллик коэффициенти(Кмус) – жами мол-мулк қийматида хусусий капитал улушини кўрсатади. Ушбу коэффициентнинг 0,5 дан юқори бўлиши корхонанинг молиявий барқарорлигини 0,5 дан паст бўлиши молиявий қарамлигини билдиради. Кмус = Хусусий капитал ((480-460-470) сатр, 1-шакл) / жами мол мулк қиймати (780 сатр, 1-шакл) Қарз ва ўз маблағлари ўртасидаги нисбат коэффициенти(Кқўмн) – хусусий капитал ва қарз маблағлари ўртасидаги нисбатни кўрсатади. Кқўмн = Мажбуриятлар (770 стар, 1-шакл) / Хусусий капитал (480-460-470) сатр, 1-шакл) Хусусий капитал харакатчанлик коэффициенти (Кхкх) – хусусий капитал таркибида ўз оборот маблағлар улушини кўрсатади. Бу коэффициент нормативи Кхкхк > 0,2 юқори бўлиш керак. Кқўмн = Ўз оборот маблағлари ((480+570+580-130) сатр, 1-шакл) / Хусусий капитал (480-460-470)сатр, 1-шакл) -жадвал Download 457.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling