7. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Кредитга лаёқатликнинг тавсифи


Корхонани кредитга лаёқатлилигини баҳолашнинг амалдаги тартиби


Download 457.96 Kb.
bet12/18
Sana31.01.2024
Hajmi457.96 Kb.
#1828091
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
7. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари-fayllar.org

Корхонани кредитга лаёқатлилигини баҳолашнинг амалдаги тартиби


Вариант


Таркиб модели


Кўрсаткичлар


Дб


До


Фарқи

Амалдаги тартиб


Кредитга лаёқатлик таҳлил этишнинг ананавий шакли


Қоплаш коэффициенти


2.075

1.754

-0.321

Ликвидлилик коэффициенти

1.020

1.187

0.167

Ўз маблағлари билан таъминланганлик (мустақиллик коэффиценти)

0.586

0.417

-0.169

Ўз айланма маблағларининг мавжудлиги (НСОС)

2 201 552


9 835 046


7 633 493


-жадвал
Корхонани кредитга лаёқатлилигини баҳолашнинг комплекс таҳлили




Вариант


Таркиб модели


Кўрсаткичлар


Дб


До


Фарқи

Комплекс таҳлил


Корхона ликвидлик кўрсаткичлари


Жорий ликвидлилик коэффициенти


3.906

6.352

2.446

Тез ликвидлилик коэффициенти

1.039

1.193

0.154

Мутлоқ ликвидлилик коэффициенти

0.371

0.641

0.270

Баланс ликвидлиги

0.546

0.825

0.279

Корхона маблағлари айланишини таҳлили

Корхонанинг жорий активлари айланиш кўрсаткичлари


1.12

0.44

-0.68

Корхонанинг дебиторлик қарзлари кўрсаткичлари

6.68

2.14

-4.54

Корхонанинг кредиторлик қарзлари кўрсаткичлари

4.41

2.81

-1.60

Товар моддий заҳиралари айланувчанлиги

4.10

4.94

0.84

Корхона фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари таҳлили

Жорий активлар рентабеллик кўрсаткичи(РОА)


17.0

8.3

-8.7

Хусусий капитал рентабеллик кўрсаткичлари(РОЕ)

6.5

9.6

3.1

Сотиш рентабеллик кўрсаткичи(РОС)

26.3

38.3

12.0

Молиявий барқарорлик кўрсаткичлари таҳлили

Мустақиллик коэффициенти


0,586

0,417

-0,16 9

Қарз ва ўз маблағлари ўртасидаги нисбат коэффициенти

0.70

1.39

0.69

Хусусий капитал харакатчанлик коэффициенти

0.28

0.97

0.69



Хулоса: корхонада жорий ликвидлик коэффиценти давр бошига нисбатан 2.44 га, тез ликвидлик даражаси 0.154 га, мутлақ ликвидлик даражаси 0.270 га ортган. Баланслиги даражаси давр бошига нисбатан 0.279 га ортган.
Маблағлар айланувчанлиги бўйича ўзгаришлар қуйидагича бўлган. Жумладан жорий активлар айланувчанлиги давр бошига ниабатан -0.68 га, дебиторлик мажбуриятларининг айланувчанлиги -4.54 га, кредиторлик мажбуриятларининг айланувчанлиги -1.60 га камайган. Фақат товар моддий захираларнинг айланувчанлик даражаси 4.10 дан 4.94 га ўсган.
Корхона рентабеллик даражаси жорий активларга нисбатан ўтган йилга нисбатан 8.7 фоизга камайган, хусусий капитал рентабеллиги ўтган йилга нисбатан 3.1 фоизга ортган, сотиш рентабеллиги эса 12.0 фоизга ортган.
Корхонанинг мустақиллик коэффиценти ўтган йилда 58.6 фоиздан жорий даврга келиб 41.7 фоизга тушиб қолган. Қарз ва ўз маблағлари нисбатидани боғланиш 0.70 дан 1.39 га кўтарилган. Бу ҳолат жорий даврда кредит ва қарзлар суммасининг кескитн равишда ортганлигидан далолат беради. Хусусий капиталнинг харакатчанлик коэффиценти 0.28 дан 0.97 га ортган.
Хўжалик юритувчи субъектни молиявий бўлмаган кўрсаткичларига қуйидагилар киради: мижознинг бозордаги обрўси; мижознинг характери; кредитнинг мақсадли йўналишлари; таъминланганлиги(гаров); кредитни қайтариш шартлари ва ҳ.к.


Корхонанинг ишончлигини баҳолаш

Қуйида тавсия этилаётган услубиёт корхоналар ишончлигини баҳолашнинг, таҳлил этишнинг мавжуд назарий манбаларига таянган ҳолда тузиб чиқилди ва ундан барча тижорат банклари ўз кредит сиёсатини йўлга қўйишда, фаолиятини мақсадли бошқаришида фойдаланишлари мумкин.


Ушбу методика амалдаги қонунчилик нормаларига, тартибларга ва энг муҳими таҳлил учун зарур бўлган ахборотлар базасини шакллантиришнинг умум белгиланган талабларига тула мос тушади.
Бунда асосий жихатлар корхоанинг яқин йиллар оралиғида бонкротли бўлмаслик, молиявий кризислар қийинчиликлар, депсинишлар ва синишлар ҳолатига тушмаслиги, мажбуриятларни қоплаш юзасидан ишончли манбаларга эга ва эга эмаслигини баҳолашга қаратилади.
Баҳолашнинг уммуий қоидаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: биринчи навбатда корхоанинг эълон чилинадиган ва чоп этиладиган молиявий ҳисобот маълумотлари асосида унинг кенг қамровли молиявий ахволини, унинг кутилишларини баҳолаш лозим. Айниқса акционерлик жамияти, ёки мулки фонд биржасида сотиладиган компанияларнинг қимматли қағозлари, акцияларининг айланишига, бозордаги ҳолатига муҳим аҳамият қаратиш зарур.
Корхона ишончлигини баҳолашда энг муҳим хулосалар шунингдек молиявий ҳисоботлар маълумотлари асосида наиқланадиган коэффицентлар натижаларига қараб чиқарилади.
Экспрес таҳлил асосида корхонанинг фаолият самарадорлиги, молиявий соғломлиги, ишончлилик даржаси битта акцияга тўғри келадиган фойда нормасининг ўзгариши; акция баҳосининг ўзгариши; дивиденд суммаларининг ўзгаришига қараб корхонанинг ишончлилик даражасини дастлабки хулосаларни бериш мумкин.
Ўз навбатида компанияларнинг, акционерлик жамиятларининг дивиденд ставкаларини доимий ўрганиш нафақат ушбу корхоналарнинг кредит муносбатларини тартибга солиш балки банк фоиз ставкаларига ўзгаришлар киритиш, кредит шартларини белгилаш молиявий бошқарув стратегияларини белгилашда ҳам муҳим масала ҳисобланади.
Таҳлилда муҳим аҳамият корхоналар акцияларига эълон қилинган дивидендлар ва банк депозитлари фоизи орасидаги нисбат, алоқадорлигига қаратилади.
Халқаро амалиётда улар орасидаги нисбат бўйича қуйидаги қатегориялар таркибланади.
  1. Акциялар бўйича дивиденд қайтими депозит фоизидан 20 фоиз ошганда- компаниянинг инвестицион жозибадорлиги энг юқори деб баҳоланади.


  2. Акциялар бўйича дивиденд қайтими депозит фоизидан 20 фоиздан кам бўлган ҳолларда- компаниянинг инвестицион жозибадорлиги нисбатан паст деб баҳоланади.


  3. Акциялар бўйича дивиденд қайтими депозит фоизидан етмаган ҳолларда ҳолларда- компаниянинг инвестицион жозибадорлиги йўқ деб баҳоланади


  4. Акциялар бўйича дивиденд қайтими депозит фоизидан кам бўлган ва улар орасидаги интервал 20 фоиздан ортадиган бўлса- компания фаолият самарадорлиги пас деб баҳоланади ва инвестиция жалб чилиш имкониятига эга бўлмайди (бунда узоқ муддатли инвестициялар мустасно деб қаралиши мумкин);


  5. Акциялар бўйича диведендлар тўланмаса ёки тўлаш имкониятлари бўлмаса бундай корхоналар кризис, банкротлик ҳолатида деб деб қаралади.


Корхоналар ишончлигини баҳолашда уларнинг молиявий ҳолати, самарадорлигининг рейтинг баҳосига ҳам муҳим ахамият қаратилади. Рейтинг баҳолаш амалиёти юқоридаги кўрсаткичлар тизимини категориялар бўйича ранжирлашни талаб этади.


Худдишу таркибилаш ва ранжирлаш молиявий коэффицентлар бўйича ҳам амалга оширилади.
Молиявий коэффицентлар бўйича қуйидаги категорияларни тарикблаш мумкин:
К1-категорияга барча молиявий коэффицентлар (ликвидлик, капитал таркиби, рентабеллик ва айланувчанлик) даражаси ўртача тармоқ кўрсаткичдан юқори бўлган корхоналар-ишончли, молиявий барқарор, инвестицион жозибадор, тўловга қобил, сифат менежментига эга корхоналар киритилади.
К2-категорияга ликвидлик ва хусусий капитал таркиби бўйича молиявий коэффицентлари ўртача тармоқ кўрсаткичларидан ортадиган бироқ, рентабеллик ва айланувчанлик кўрсаткичлари ўртача тармоқ кўрсаткичларидан паст бўлган корхорхоналар киритилади.Бундай корхоналарни тўловга қобил, молиявий барқарор дейиш мумкин лекин инвестицион жозибадорлиги, самарадорликнинг сифати менежменти паст деб қабул қилинади.
К3-категорияга ликвидлигкнинг барча кўрсаткичлари бўйича юқори лекин қолган молиявий кўрсаткичлар бўйича ахволи ўртача тармоқ кўрсаткияларидан паст бўлган корхоналар киритилади. Бундай корхоналар қисқа муддатли тўловга қобил, лекин молиявий нобарқорликга эга, инвестицион жозибадорлиги ва самрадорликнинг сифат менежменти жуда паст корхоналар сифатида таркибланади.
К4-категорияга жорий тўлов лаёқатига эга лекин оралик ва тезкор тўлов лаёқатига эга бўлмаган, колган молиявий коэффицентлар гуруҳи бўйича ўртача тармоқ кўрсаткичларидан жуда паст бўлган кўрсаткичларга эга бўлган корхоналар киритилади. Бундай корхоналар бонкротлик нинг бошланғич босқичидаги корхоналар сифатида қаралади.
К5-категория –корхонанинг жорий тўлов лаёқати 2 дан кичик ёки тенг бўлган, қолган барча молиявий кўрсаткичлар бўйича натижалари қониқарсиз бўлган корхоналар киритилади. Бундай корхоналар бонкрот, кризис холатидаги корхоналар деб эътироф этилади.

Download 457.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling