Кредит олувчининг фаолиятни баҳолаш
Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мақсади - корхоналарнинг кредит, қарз маблағларини жалб этиши юзасидан уларнинг молиявий ҳолати ва натижаларини таҳлил этиш орқали пул маблағларини кўпайтириш имкниятларини ретроспектив таҳлилини амалга оширишдан иборат.
Корхоналарнинг кредитга лаёқатлигини баҳолашда таҳлил олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:
корхоналарнинг кредитга лаёқатлигини даврий оралиқлар бўйича ўрганиш;
корхоналарнинг молиявий барқарорлиги, активлар ва капитал фойдалилигини баҳолаш;
маблағларни жойлашинувидаги ҳолат, уларнинг айланувчанлигини баҳолаш;
муддати ўтган мажбуриятларнинг ҳолати, корхоналарнинг молиявий мустақиллик даражасидаги ўзгаришлар, сотиш ҳажмидаги ўсиш, ликвид маблағларнинг ҳолати каби қўшимча кўрсаткичларга баҳо бериш;
Кредитга лаёқатликни таҳлил этишнинг даражаси ва сифати ахборот манбаларининг тўлиқлигига ва уларнинг атрофлича ўрганилишига боғлиқ. Шу сабабли таҳлил этишда ўрганиладиган ахборотларни таркиблаш ва уларни тизимлаштириш муҳим масала ҳисобланади. Қуйида, корхонлар кредитга лаёқатлигини баҳолаш, таҳлил этишнинг ахборот манбалари ва улар қўйилган талабларни келтириб ўтамиз.
-жадвал
Кредитга лаёкатликни баҳолашда ички ва ташқи молиявий таҳлилни ахборот манбаалари
Ички молиявий таҳлилнинг ахборот манбалари
|
Ташқи молиявий таҳлилнинг ахборот манбалари
|
Таъсис хужжатлари
|
Таъсис хужжатлари
|
Учинчи шахслар билан боғлиқликни тасдиқловчи хужжатлар
|
Фақат қарз берувчи билан боғлиқ бўлган хужжатлар
|
Бизнес режа, техник иқтисодий асоснома
|
Бизнес режа, техник иқтисодий асоснома
|
Лойиҳа смета хужжатлари
|
-
|
Бирламчи хужжатлар (асосий воситаларни баҳолаш, уларнинг таркиби, ҳаракати, оборот активларни ҳолати, ҳаракати ҳақидаги, хўжалик жарёнлари ҳақидаги
|
-
|
Аналитик ҳисоб маълумотлари
|
-
|
Бухгалтерия ҳисоботлари
|
Бухгалтерия ҳисоботлари
|
Статистик ҳисоботлар
|
Статистик ҳисоботлар
|
Солиқ ҳисоботлари
|
Солиқ ҳисоботлари
|
Аудит хулосалари, назорат ва солиқ текширишлари далолатномалари
|
Якуний аудиторлик хулосаси
|
-
|
Қарз олувчининг шахсий сифатлари ҳақидаги маълумотнома, /қарздорнинг донги, шуҳрат таратиши/(Гудвил)
|
-
|
Кредит тарихи юзасидан ахборотлар
|
-
|
Бошқа кредит ташкилотлари маълумотлари
|
Фаолиятнинг рухсат этилган ва этилмаган турлари бўйича махсус ахборотлар
|
Фаолиятнинг рухсат этилган ва этилмаган турлари бўйича махсус ахборотлар
|
Мақро иқтисодий ва махсус ахборотлар (давлат дастурлари, тармоқнинг ривожланиши ҳақидаги манбалар ва ҳ.к.)
|
Мақро иқтисодий ва махсус ахборотлар (далат дастурлари, тармоқнинг ривожланиши ҳақидаги манбалар ва ҳ.к.)
|
Экологик меъёрлар бўйича ахборотлар
|
Экологик меъёрлар бўйича ахборотлар
|
Таҳлил этишда тақдим этилган манбааларнинг ахборотлиги ва таркиби юзасидан ҳам муҳим талаблар қўйилади. Бу талаблар мижознинг кредитга лаёқатлигини баҳолашда ташқи таҳлилчига кредит ресурсларини жалб этиш юзасидан тўзиб чиқиладиган саволномага тўла жавоблар тайёрлашга имкон беради. Бу ҳолат кредит маблағларини жалб қилишдаги турли ҳавф хатарларни олдини олишга, кредит ташкилотларининг жалб қилинган ресурсларни ўз вақтида ва фоизи билан қайтариб олишига ҳамда уларнинг ликвидлигини оширишига имкон беради.
-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |